Telegram Group Search
#мен севган шеър

​​КАПАЛАКЛАР

Муҳаммад Юсуф

Туғилгандан мен шўрликнинг бағрим қон,
Бир жисмимда талашади икки жон.
Жон талашсам, тепамда чарх урган ул,
Капалаклар одамлардан меҳрибон...

Оққушларим, оқ ёмғирда учарлар,
Саҳарлардан шудринг-шароб ичарлар.
Танламайин қабрларни қучарлар,
Капалаклар одамлардан меҳрибон...

Гулга қўнса, қанотлари ботмайди,
Ожизларим бировга тош отмайди.
Бир кун яшар, бир-бирларин сотмайди,
Капалаклар одамлардан меҳрибон...

Бир қарасанг, на кулбаси, уйи йўқ,
На товуши, на қўшиғи, куйи йўқ.
Капалакнинг камбағали, бойи йўқ,
Капалаклар одамлардан меҳрибон...

Капалакнинг Каъбасидир ҳур дала,
Даласида меҳр тўла, нур тўла.
Бахтсиз бўлса, бари бахтсиз бир йўла,
Капалаклар одамлардан меҳрибон...

Ойдин оқшом ёдга тушдинг, о малак,
Сени ўйлаб бўлди яна қон юрак.
Севаман деб алдамайди капалак!..
Капалаклар одамлардан меҳрибон!..

Муҳаммадга ишонган эй, мўминлар,
Ўлсам сўзим эслаб, ўйга чўминглар:
Капалакнинг қанотига кўминглар,
Капалаклар одамлардан меҳрибон...

@piskenthayoti
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўтмиш:
Кимнидир қулатди, кимнидир гуллатди.

Ҳар кимнинг ўз ери бор бу дунёда. Кимдир ақлимизни маскан қилса, кимдир қалбимизни маскан қилади, ажабо.

Қалбингизни оғритганлардан миннатдор бўлинг!
Чунки махзун қалбларнинг
дуоси тез ижобат бўлади.
Мавлоно Румий айтганларидек;
- Дардсиз дуо совуқдир.

Муаззам Тошматова


@piskenthayoti
#маънавият

Туманимиздаги 40- умумтаълим мактабида 9- "А" синф ўқувчилари иштирокида севимли шоиримиз Муҳаммад Юсуф таваллудининг 70 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда шоирнинг ҳаёт йўли, ижоди ҳақида сўз юритилиб, гўзал шеърлари айтилди.Сўзи Муҳаммад Юсуф қаламига мансуб бўлган қўшиқлар ижро этилди. Тадбирда ўқувчилар маънавий озуқа олиш билан биргаликда, шоир хотирасига юксак эхтиром кўрсатдилар .

Замира Зокирова.
Информатика фани ўқитувчиси
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Биз аслида хар бир куни ўсамиз.
Хаёт бу - мактаб. У бизга сабоқ беради.
Ҳар куни ҳар хил воқеа, ходиса, хато қиламиз, хулоса чиварамиз ва х.к.

Шу орқали
тажрибаларга эга бўламиз.
Ҳар биримиз ҳар куни етуклик сари бир қадам ташлаймиз.

Максад ва режалар қиламиз. Олдимизга қўйилган мақсадларимиз бизни фикрлашга, сўзлашга ва харакатларга ундайди. Ва албатта натижасини беради ҳам.

Ҳаёт - бу театр сахнаси. Унда ҳар ким хар хил ролда ва образда..
Нима бўлганда ҳам биз истаган вақтда ва истаган ролда бўла оламиз ҳамда истаганимизни оламиз.

Бунинг учун албатта ўша нарсани, ёки кимсани, ёки ўзимизни севишимиз, кучли хохиш ва харакатимиз бўлса кифоя.

Хулосаларим шуки:
"Хаёт - бу севиш, ўрганиш, хулоса чиқариш ва тажриба қилиш майдони. Тажриба эса, хаётимиздаги энг мухим ва катта билимдир"

Рахмат Хаёт!
Синаганинг учун!
Аяганинг учун!
Йиллар учун!
Йўллар учун!
@piskenthayoti
ҲАР НАРСА ҲАМ КЎРИНГАНИДЕК ЭМАС...

Рангпар либосдаги аёл ва йигирилган рўдапо костюм кийган эркак Бостонда поезддан тушиб қолишди ва Гарвард университети ректори қабулига учрашув вақтини белгиламай, журъатсизгина кириб келдилар.
Котиба бу қолоқ, қишлоқи кишиларнинг Гарвардда нима иши бор экан дея энсасини қотирди.
— Биз ректор билан кўришмоқчимиз, – деди бояги эркак мулойимлик билан.
— У кун бўйи банд бўлади, – деди котиба аччиқланиб.
— Майли, биз кутамиз, — жавоб қилди аёл.
Котиба уларни тўрт соатча ёлғиз қолдирди. У эр-хотиннинг тоқати тоқ бўлиб қайтиб кетишларини истарди. Йўқ, улар кетишмади. Котибанинг эса жаҳли чиқди. Аҳмоқона иш деб билса-да, ректорни безовта қилишга қарор қилди.
— Эҳтимол, сиз бир неча дақиқа улар билан кўришсангиз, балки қайтиб кетишар, — деди у ректорга.
Ректор чуқур хўрсинди ва рози бўлганлигининг аломати сифатида бошини қимирлатиб қўйди. Муҳим шахс бўлганлиги сабабли унда ҳар ким билан ҳам узоқ суҳбатлашиш учун вақт топилмас эди. У қабулхонасининг кўркини бузаётган рангпар либос ва йигирилган костюмдан ижирғанди.
Ректор кескин юзланди ва савлат билан эр-хотин томон қадам ташлаб, уларнинг ёнига келди.
Бизнинг Гарвардда биринчи курсда ўқийдиган ўғлимиз бор эди. У Гарвардни севарди. Бу ерда бахтиёр эди. Лекин, бир йил олдин у оламдан ўтди. Мен ва эрим унинг хотирасига кампуснинг бирор ерида ёдгорлик барпо этмоқчимиз, - деди аёл.
- Мадам, - деди ректор қўрс оҳангда, - Биз Гарвардда ўқиб, вафот этган ҳар бир киши учун ҳайкал қўя олмаймиз. Агар шундай қилганимизда, бу ер қабристонга ўхшаб қолган бўлар эди.
- Оҳ, йўқ, - деди аёл ва тезда тушунтирди, - Биз ҳайкал қўймоқчи эмасмиз. Биз Гарвард учун янги бино қуриб бермоқчи эдик.
Ректорнинг энсаси қота бошлади. У яна ўша рангпар аёллар либоси ва афтода костюмга назар солди ва хитоб қилди:
- Бино?! Биласизми, ўзи бино қуриш учун қанча пул керак? Гарвард-даги биноларимиз етти ярим миллион доллардан ортиқроқ туради!
Аёл бир муддат сукут сақлади. Ректорнинг юзида мамнуният аломатлари балқиди. Эҳтимол, энди улардан қутулар. Шунда аёл эрига юзланди ва секингина деди:
- Университет қуриш учун бор йўғи шунча пул кифоями? Унда нега ўз университетимизни қура қолмаймиз?
Эри бошини силкитди.
Ректорнинг афти хижолатдан суллайиб қолди. Мистер (темирйўл магнати) ҳамда Миссис Жейн Стэнфорд ўринларидан туришди ва чиқиб кетишди. Улар Пало Алтога, Калифорнияга сафар уюштирдилар ва ўша ерда Гарвард қадрига етмаган ўғиллари учун ёдгорлик ўлароқ янги илм даргоҳи - Стэнфорд университетига асос солдилар. Ўшанда Лeланд хотинига: "Калифорниянинг болалари бизнинг фарзандларимиз бўлади", - дeган эди. 15 ёшида бевақт вафот этган кичик Леланд Стенфорд номига аталган ушбу илм маскани бугунги кунда дунёдаги энг нуфузли университетлардан бирига айланган. Унинг битирувчилари Hewlett-Packard, Electronic Arts, Sun Microsystems, Nvidia, Yahoo, Cisco Systems, Silicon Graphics, TSMC ва Google каби йирик компаниялар асосчиси.

Муслим БУХОРИЙ таржимаси

@piskenthayoti
Бу дунёда аёл бўлмаса?!

Баҳра олмас эдик санъатдан,
Зўр ғоя-ю, хаёл бўлмаса.
Қувилмасдик балки жаннатдан?
Бу дунёда аёл бўлмаса?!

Бу-ку хазил, лаъин қилиб хасад,
Одам Ато чекдилар хасрат.
Бўлармиди у буюк хазрат
Бу дунёда аёл бўлмаса?!

Оқшомдами пешин ё сахар,
Баданиндан анқиб мушк анбар.
Туғилмасди бирор Пайғамбар,
Бу дунёда аёл бўлмаса?!

Ким туғарди хазрат Исони?
Иброхимни ёки Мусони?
Мухаммадни ёхуд Яхёни?
Бу дунёда аёл бўлмаса?!

Фарход бўлмай севишга мохир,
Қолар эди Зухросиз Тохир!
Шеър битарди ким учун шоир?
Бу дунёда аёл бўлмаса?!

Келганида фасли навбахор,
Йигит зоти такрор ва такрор,
Кимга севги қилардик изхор?
Бу дунёда аёл бўлмаса?!

Эркак бағри бўларди яро,
Яшар эди хам мотамсаро.
Бу учинчи сайёра аро
Бирор битта аёл бўлмаса!

Эркак кимга берарди юрак?
Бўлмасмиди махшардан дарак
Ким гўдакка тутарди кўкрак?
Бу дунёда аёл бўлмаса?!

Висол деган неъматдан тота,
Ололмаса ишқин уйғота.
Эркак зоти бўлмасди ота!
Бу дунёда аёл бўлмаса!

Эй дўстларим хаёлга чўминг,
Абдураҳмон айтганга кўнинг.
Мени майли тириклай кўминг
Бу дунёда аёл бўлмаса!

Юраверсам ошимни ошаб,
Ўз ўзимга тўшаклар тўшаб
Нетадирман жуфтсиз тоқ яшаб?
Бу дунёда аёл бўлмаса?!

Куйдирмаса кафтнинг иссиғи,
Ейилмаса ошнинг тансиғи,
Ҳаётимнинг йўқдир қизиғи
Бу дунёда аёл бўлмаса!

@piskenthayoti
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХАЙРЛИ ТУН

Сиз яхшилик қилаверинг, Мехр кўрсатаверинг. Билишмайди, қадрлашмайди деб куюнманг. Билгувчи, ҳар нарсани кўргувчи Зот бор. У, сиз барча яқинларингизга бераётган Мехрингизни, ҳаммасини бошқа бир инсон томонидан қайтаради. Ҳаммасини қайтаради. Шундай қайтаридики, яна яхшилик қилгингиз келаверади. Яхшилик улашаверинг чунки уни албатта ортиғи билан қайтиб оласиз!
@piskenthayoti
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМ АЛАЙКУМ
ХАЙРЛИ ТОНГ

Ҳаётда қандай яшамоқдасан?
- Умидсизликка тушма! Умидсизлик Аллоҳнинг рахматига ношукурлик бўлади.
- Ғазабланма! Ғазаб фазилатларни барбод қилади.
- Кек сақлама! Кек сақлаш ҳаётнинг гўзаллигини ўчириб юборади.
- Махзун бўлма! Махзунлик жисмга ҳам асабга хам талофот етказиб, чидаб бўлмас ғам-ғуссага гирифтор қилади.
- Атрофдаги воқиаларга бепарво бўлма, бошқаларга самимий ҳамдард бўлиш инсоний ҳусусиятлардандир. Ҳаргиз ҳудбин бўла кўрма.
 Бошқаларга яхшиликни раво кўриш инсоний фазилатларнинг энг гўзалидир.

@piskenthayoti
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ноннинг турлари кўп.Лекин жиззали, пиёзли қатлама патирнинн таъми ўзгача бўлиб,бемалол таом ўрнини боса олади
@piskenthayoti
Энг буюк кўзёши — ғалаба кўзёшлари.
Энг беғубор кўзёши — гўдакларнинг кўзёшлари.
Энг таъсирли кўзёши — тавба кўзёшлари.
Энг юмшоқ кўзёши — онанинг кўзёшлари.
Энг гўзал кўзёши — вафонинг кўзёшлари.
Энг маҳзун кўзёши — азанинг кўзёшлари.
Энг бахтли кўзёши — муваффақият кўзёшлари.
Энг қаттиқ кўзёши — оғриқнинг кўзёшлари.
Энг мўтабар кўзёши — надоматнинг кўзёшлари.
Энг ёлғон кўзёши — тимсоҳнинг кўзёшлари.
Энг чиройли, энг тотли кўзёши — Аллоҳдан қўрқиб тўкилган кўзёшлардир.

Тимсоҳларнинг кўзёшларига ишониб қолмасангиз бас! Қолган барчаси рост!

@piskenthayoti
#шеърият

CИЗ ЭРТАГА КЕЛАСИЗ

Сиз эртага келасиз,
Ҳозир
Хабарини етказди симлар.
Бу хатарнок йўлда карвонни
ютган вабо – оҳангдор қумлар.

Сиз эртага келасиз –
Сабо
Салимга ҳам гулоблар қуйди.
Кўзингиздан ўпдим.
Лабларим
Юлдузларга теккандай куйди.

Лабингизда - бешикда жаҳон,
Жаҳонларни суйдим мастона.
Сиз эртага келасиз,
Бугун
Янги ранглар кияр остона.

Сиз эртага келасиз
«1»дай,
Одамларга номаълум сирдай.
Кўрасиз
Севгимни илиб қўйибман
Якшанбада ювиб ёйилган кирдай.

Сиз эртага келасиз,
Ҳозир
Юрагимни қўйдим ўртага.
Агар тузлар ютиб олсалар,
Тополмайсиз мени эртага.

Сиз эртага келасиз,
Қочиб
Таъқиб этган фаранги куйдан.
Сиз келасиз шошиб, аммо мен
Чиқиб кетган бўламан уйдан.

Сиз эртага келасиз...
Боққа
Либосларни хазондай ташлаб.
Бугун менинг чўллик қишлоққа
Кетгим келар кўзимни ёшлаб.

Сиз эртага келасиз,
Бироқ
Бугун тушиб қолдим мен асир.
Бу дунёда нима бўлсаям,
Менга ҳозир керакдир, ҳозир.

Сиз эртага келасиз,
Бугун
Ой нурига лим-лим тўламан.
Сиз эртага келасиз,
Аммо
Эртага мен ўлган бўламан...

@piskenthayoti
«Халқ овози рахбарларни уларни сергак бўлишга, сергак юришга, сергак ишлашга, ҳар бир гапини ўйлаб гапиришга мажбур қилиши керак. Ўзбекистон ҳозир очиқ, олдингидек ёпиб қўйишга иложимиз йўқ. Чегараларни ёпмаймиз энди. Интернет ёпилмайди. Оммавий ахборот воситаларига яна бир марта миннатдорчилик билдирмоқчиман. Улар билан мулоқот қилмаган раҳбарларнинг келажаги бўлмайди.

Катта синовлардан ўтяпмиз, айримлар оммавий ахборот воситаларининг саволларига чидамаяпти, оммавий ахборот муҳитини яратишни, адолат овозини эшитишни хоҳламаяпти. Лекин мажбур бўлади. Ёки хайрлашамиз», – деди давлат раҳбари.
Шавкат Мирзиёев
@piskenthayoti
2024/04/28 06:27:26
Back to Top
HTML Embed Code: