Telegram Group Search
🇪🇺🇬🇪 Европарламент Грузиядаги ҳукмрон партиянинг “Хорижий таъсирнинг шаффофлиги тўғрисидаги” қонун лойиҳасини қабул қилишга уриниши муносабати билан махсус резолюция қабул қилди

Европарламент депутатлари қонун лойиҳасини "Европа Иттифоқининг демократик тамойиллари ва қадриятларига мос келмайдиган" деб ҳисобламоқда. Резолюция матнида қайд этилишича, бу қонун Грузиядаги ҳуқуқий тартибининг бир қисмига айланса, мамлакатнинг ЕИга аъзолиги бўйича музокаралар бошланмаслиги керак.

Европарламент депутатлари, шунингдек, Европа Кенгаши ва Европа Иттифоқи ҳамкорларини “Грузия орзуси” партиясининг фахрий раиси, миллиардер Бидзина Иванишвилига қарши санкциялар жорий этиш масаласини кўриб чиқишга чақирди.

Эслатиб ўтамиз, Грузия парламенти 17 апрел куни “Хорижий таъсирнинг шаффофлиги тўғрисидаги” қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди, бу Грузияда кенг кўламли норозиликларга сабаб бўлмоқда. Грузияликлар бир неча кундан бери ушбу қонуннинг қабул қилинишига қарши норозилик намойишлари ўтказмоқда. Танқидчилар бу қонун Россиянинг шундай мазмундаги қонуни асосида ишлаб чиқилганини қайд этишган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇺🇦🇷🇺 Украина Қуролли Кучлари Қримга зарбалар бериш учун АҚШ томонидан етказиб бериладиган АТАCМS узоқ масофали ракеталаридан фойдаланиши мумкин — Тhe New York Times

Газета бу ҳақда Пентагоннинг исми ошкор этилмаган вакилларига таянган ҳолда хабар бермоқда.

"АТАCМS ракеталардан фойдаланишдан мақсад Қримдаги Россия қуролли кучларига кўпроқ босим ўтказиш ҳисобланади", деб ёзади нашр.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇺🇦 Қўшма Штатлар ҳарбий ёрдамининг дастлабки партияси бир неча кундан кейин Украина ҳудудига етиб боради, қуролларнинг бир қисми аллақачон Полшада — Оқ уй.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Германия, АҚШ ва яна 16 давлат ҲАМАСни гаровга олинганларни озод қилишга чақирди

Ҳужжат Германия канцлери Олаф Шолц ва АҚШ президенти Жо Байдендан ташқари Австрия, Аргентина, Бразилия, Болгария, Буюк Британия, Венгрия, Дания, Испания, Канада, Колумбия, Полша, Португалия, Руминия, Сербия, Таиланд ва Франция етакчилари томонидан имзоланган.

"Биз Ғазода 200 кундан ортиқ вақт давомида гаровда ушлаб турилган барча инсонларни зудлик билан озод қилишга чақирамиз. Гаровга олинган ва Ғазонинг тинч аҳолиси тақдири халқаро ҳуқуқ ҳимоясидадир", дейилади баёнотда.

Баёнотда, шунингдек, гаровга олинганларнинг озод этилиши Ғазо секторида ўт очишни тўхтатишга эришиш ва унинг аҳолисига етказиладиган гуманитар ёрдам ҳажмини оширишга ёрдам бериши таъкидланган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇺🇦 Қўшма Штатлар USAI дастури доирасида Украина учун 6 миллиард долларлик тарихдаги энг йирик ёрдам пакетини тайёрламоқда — Politico

Нашр маълумотларига кўра, ушбу пакет Patriot ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари, артиллерия ўқ-дорилари, дронлар ва қирувчи самолётларга ўрнатиладиган “ҳаво-ҳаво” таснифидаги ракеталарини ўз ичига олади.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇷🇴🇳🇪 Нигер ва Чаддан америкалик ҳарбийларнинг асосий қисми олиб чиқилади

Бу ҳақда Пентагон матбуот котиби Патрик Райдер маълум қилди.

"Қўшма Штатлар Чаддаги ҳарбий кучларининг бир қисмини қайта жойлаштиришни режалаштирмоқда, уларнинг бир қисми аллақачон мамлакатни тарк этиши керак эди. Бу бизнинг хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлигимизни кўриб чиқиш доирасидаги вақтинчалик қадамдир", — дея тушунтиради Райдер.

АҚШ Давлат департаментининг маълум қилишича, АҚШ ва Нигер расмийлари 25 апрел куни Нигер пойтахти Ниамейда АҚШ қўшинларини тартибли ва масъулият билан олиб чиқиб кетиш бўйича музокараларни бошлаш учун учрашган. Икки давлат расмийлари келаси ҳафта ҳарбийларни олиб чиқиш жараёнини мувофиқлаштириши кутилмоқда.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇦🇷🇺 Запороже атом электр станциясида бир ҳафта давомида янги дрон ҳужумлари қайд этилмади, бироқ вазиятни олдиндан айтиб бўлмайди — Халқаро атом энергияси агентлиги (МАГАТЭ).

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇦🇺🇸🇷🇺Украина рус дронлари туфайли Аbrams танкларини фронтдан ортга қайтарди — Associated Press

Нашрнинг манбаларига кўра, Украина Қуролли кучларининг Аbrams танкларини фронт чизиғида қўллашни тўхтатишига сабаб Россия дронларининг мазкур танкларни аниқлаши ва уларга ҳужум қилиш анча осонлашганлиги ҳисобланади.

"Қўшма Штатлар 2023 йилнинг январида Украинага 31 та Аbrams танкларини етказиб берган. Аммо ўшандан бери уруш тактикаси ўзгарди, бу Россия армиясининг дронлардан кенг фойдаланиши билан боғлиқ. Бу Украина учун танкларни дрон ҳужумларидан ҳимоя қилишнинг қийинлашишига олиб келди", деб ёзади Associated Press.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺 Россия ҳеч қачон НАТОга таҳдид қилмаган, бизда алянсга аъзо давлатларга ҳужум қилиш учун на геосиёсий, на ҳарбий манфаат бор — Шойгу

"Биз шунчаки тарихий ҳудудларимиздаги халқимизни ҳимоя қилмоқдамиз", — дея қўшимча қилди у.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇨🇳🇺🇦 Хитой ТИВ Украинадаги инқироз учун бевосита НАТО жавобгарлигини қайд этди

"НАТО Украинадаги инқироз учун масъулиятни ўз зиммасига олади. Алянс ўз роли ҳақида ўйлаши, айбни бошқа томонга юклашни тўхтатиши ва инқирозни сиёсий йўл билан ҳал қилиш учун самарали амалий чоралар кўриши керак", — дея таъкидлади Хитой Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Ван Вэнбин.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇩🇪🇦🇿🇦🇲 Германия канцлери Олаф Шолц Озарбайжон президенти Илҳом Алиев билан матбуот анжуманида бу йил Озарбойжон ва Арманистон ўртасида тинчлик шартномаси имзоланиши мумкинлигини маълум қилди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇹🇯🇷🇺 Тожикистон ўз фуқаролари сўнгги бир неча ҳафта ичида Россия чегарасини кесиб ўтишда дуч келаётган муаммолардан хавотирда

Республика ташқи ишлар вазирлиги ахборот департаменти ходимига кўра, бу ҳақда Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари ўринбосари Содиқ Имоми ва Россиянинг Душанбедаги элчиси Семён Григорев ўртасида ўтказилган учрашувда маълум қилинган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇪🇺🇷🇺 Bloomberg: Европа Иттифоқи учинчи давлатлар учун мўлжалланган суюлтирилган газни реэкспорт қилиш учун ЕИ портларидан фойдаланишни тақиқлаш масаласини муҳокама қилмоқда

Шу билан бирга, Европа Иттифоқининг 14-санкция пакетида ЕИ доирасида ушбу турдаги ёқилғидан фойдаланишга тақиқ қўйилмайди, дея қайд этади агентлик.

Германиянинг Tagesschau нашри маълумотларига кўра, Россиядан Европага ёки Европа давлатлари орқали транзитда суюлтирилган газ етказиб бериш ҳажми қиймати йилига тахминан 12 миллиард еврони ташкил қилади.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇺🇦 F-16 қирувчи самолётлари ва уларни бошқаришни ўрганган учувчилар жорий йилда Украинага етиб боради — Пентагон раҳбари Ллойд Остин.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇨🇳🇺🇸 Хитой АҚШни "душман эмас, ҳамкор" бўлишга чақирди

ХХР ташқи ишлар вазири Ван И жума куни Пекинда АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен билан учрашди.

"Хитойнинг талаблари изчил, у доимо асосий манфаатларни ўзаро ҳурмат қилиш тарафдори. АҚШ Хитойнинг ички ишларига аралашмаслиги, Хитойнинг ривожланишини тиймаслиги даркор, улар шунингдек Пекиннинг ХХР суверенитети, хавфсизлиги ва тараққиёти манфаатларига оид „қизил чизиқлар“ни кесиб ўтмаслиги лозим", — дея таъкидлади Ван И ушраувда.

Ўз навбатида, Блинкен ўз сўзларида анча эҳтиёткорлик қилган. Унинг сўзларига кўра, Пекин ва Вашингтон “фаол дипломатия” орқали икки томонлама муносабатларни ривожлантириш учун масъул.

Жума куни Энтони Блинкен ХХР раиси Си Жинпин билан ҳам учрашди. ХХР раҳбари Хитой ва АҚШ "рақиблар эмас, ҳамкорлар" бўлиши лозимлигини таъкидлаб, ўзаро ҳурмат, тинч-тотув яшаш ва мағлубиятсиз ҳамкорликни АҚШ ва Хитой ўртасидаги муносабатларнинг "учта устуни" деб атади.

Кузатувчилар фикрича, қатор масалалардаги келишмовчиликларга қарамай, мазкур ташриф Пекин ва Вашингтон ўртасидаги мулоқот ҳамда дипломатияни фаоллаштиришнинг муҳим қисмидир.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇺🇦 АҚШнинг қуроллари Украинага шу ҳафтада етказиб берилади

Бу ҳақда Қўшма Штатлар президенти Жо Байден ўзининг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.

"Биз шу ҳафтада Украинага қурол-яроғ ва ҳарбий техникаларни жўнатамиз", — деб ёзади Байден.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇦🇧🇾 Киевдаги иккита касалхона Беларус КГБ раҳбарининг таҳдидидан кейин эвакуация қилинди

Аввалроқ Беларус КГБ(хавфсизлик хизмати) раиси Иван Тертель Минскда сўзлаган нутқида "террорчилар Киевдаги касалхоналарини ўз бошпаналари сифатида танлаганлар" дея таъкидлаган эди.

"Беларус хавфсизлик кучлари уруш қонунларига мувофиқ, қатъий ва иккиланмасдан ҳаракат қилади ва керак бўлса зарба бериши мумкин", — дея таҳдид қилган Тертель.

Киев расмийлари Беларус КГБ раҳбарининг сўзларини "мутлақо ёлғон ва провокация" деб атади. 

"Касал болалар, уларнинг ота-оналари ва тиббиёт ходимларини ҳимоя қилиш мақсадида пойтахт ҳукумати ҳозирда беморлар ва шифокорларни пойтахтдаги бошқа тиббиёт муассасаларига кўчириш учун барча имкониятларни ишга солмоқда", — дейилади Киев шаҳар маъмурияти баёнотида.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇧🇪🇺🇦 Белгия Украинага F-16 қирувчи самолётларини имкон қадар тезроқ етказиб беришни режалаштирмоқда, улар йил охиригача топширилади — Белгия бош вазири Александр де Кроо.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸 АҚШ президенти Жо Байден Республикачилар партиясидан президентликка номзод Доналд Трамп билан дебатда иштирок этишга тайёрлигини айтди

Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

"Мен Трамп билан дебатда иштирок этаман. Бу қачон содир бўлишини билмайман, лекин мен у билан дебатда қатнашишдан мамнун бўламан", — дея маълум қилди Байден телебошловчи Ховард Стернга берган интервьюсида.

"Мен Байден билан исталган вақтда ва исталган жойда, жумладан жума куни менга қарши иш бўйича тингловлар бўлиб ўтаётган суд биносида дебатлар ўтказишга тайёрман. Аммо у буни жиддий айтмаганини ҳамма тушунади", — дея Байденнинг сўзларига жавоб қайтарди Трамп.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2024/04/26 21:26:32
Back to Top
HTML Embed Code: