Telegram Group Search
#Ҳафта_давомида

Вилоят ҳокими Марҳамат туманида аҳоли даромадини ошириш ишларини ўрганди.

Туман ҳокими миллий ҳунармандчилик ва миллий иқтисодиётни ривожлантириш ҳаракатлари тўғрисида вилоят раҳбарига ахборот бериб ўтди.

Рўмол тўқиш йўналишини кенгайтириш, томорқадан самарали фойдаланиш ва маҳалла ихтисослашувини йўлга қўйиш бўйича таклифлар илгари сурилди. Ҳар бир хонадон билан яқиндан иш олиб бориш ҳақида кўрсатмалар берилди.

Саҳифа: @andpress
Андижондаги хонадонларда юз миллион сўм даромад
•••••••••••••••
Жалақудуқ туманидаги “Беш карам” маҳалласида ҳар бир хонадон йилда 100 миллион сўмдан ортиқ даромад топишни мақсад қилмоқда.

Жумладан, Билолиддин Болтабоевлар хонадонида асаларичилик йўлга қўйилган. Ҳозирги кунда хонадонда ва дала майдонида 120 та асалари уяси мавжуд, улардан йилда 80 миллион сўмдан ортиқроқ даромад олинмоқда.

-Асаларичилик йўналишини дастлаб, ўғлим бошлаб берган. Шундан сўнг, “берилаётган имтиёзлардан фойдаланайлик” деб, имтиёзли кредит олдик. Ҳозирги кунда 120 та асалари уяси мавжуд. Йилда 80 миллион сўм даромад оламиз. Агар бу йўналишга қизиқадиган лекин билмайдиганлар бўлса, бемалол келишсин, ўргатамиз. Керак бўлса бир ёки иккита асалари оиласини текинга бераман. Шу орқали кўпайтириб олишига ҳам ёрдамлашаман, - дейди хонадон эгаси Билолиддин Болтабоев.

Саҳифа: @andpress
#Ҳафта_давомида

Ўзбекистон Халқ шоири Муҳаммад Юсуфнинг 70 йиллиги нишонланди.

-қўшимча маълумот-

Саҳифа: @andpress
2024/04/28 08:40:55
Back to Top
HTML Embed Code: