Корея ҳамкорлигида тажриба дастури ташкил этилди
••••••••••••••
Корея Инсон ресурсларини ривожлантириш миллий институти билан ҳамкорликда рақамлаштиришга масъул давлат хизматчилари учун тажриба дастури бошланди.

Унда вазирлик, идоралар ҳамда ҳудудлардаги маъмуриятларнинг рақамлаштиришга масъул 16 нафар бошқарув кадрлари қаторида Андижон вилояти ҳокимлиги вакили ҳам иштирок этмоқда.

Тажриба дастуридан “Электрон ҳукумат”ни ривожлантириш, давлат хизматларини яхшилаш, сунъий интеллект технологияларини давлат бошқарувида қўллаш каби мавзулардаги тақдимотлар, шунингдек, вазирлик ва идоралар, йирик компаниялар (Samsung, Naver ва NIA)га ташрифлар ўрин олган.

Дастур жорий йилнинг 27 апрель кунига қадар давом этади.

Саҳифа: @andpress
Вилоят ҳокими Ўзбекистон Халқ шоири Муҳаммад Юсуф таҳсил олган мактабга борди.

Марҳамат туманидаги 22-ИДУМ сифатида фаолият юритаётган ушбу даргоҳда шоирнинг ҳавасманд издошлари ўқишмоқда.

Шуҳратбек Абдураҳмонов ўқувчилар билан халқ шоири хотираси мавзусида самимий мулоқотда бўлди.

Саҳифа: @andpress
2024/04/27 04:26:42
Back to Top
HTML Embed Code: