tg-me.com/AsanovEldar/4843
Last Update:
Shogun сериали охирига яқинлашиб қолди. Икки кун олдин чиққан 9-қисм ҳам шедевр бўлди. "Тахтлар ўйини"га қиёслашяптию, мен унданам юқорироқ баҳолаган бўлардим.
Сериални кўриб туриб, бир нарсага эътибор бердим. Кўрсатилаётган давр Япониясида қизиқ маданий муҳит шаклланган: японларда қатъий бир динда бўлиш мажбурияти йўқ — бир қисми буддист, бир қисми синтоист, яна баъзилар европалик руҳонийлар таъсирида христиан динига ўтган. Барининг дини ҳар хил, аммо:
- бу уларнинг бирга яшаши, оила қуриши, қариндошликни сақлашига мутлақо халақит бермайди, ҳеч ким бировни динига қараб ажратмайди;
- динидан қатъи назар, барча япон одатларига риоя қилади — японча кийинади, японча дунёқарашга бўйсунади, амалларни бажаради.
Аслида исломгача бўлган Марказий Осиёда ҳам шунақа муҳит ҳукм сурган: турклар ва сўғдлар орасида христианлар (несторианлар), буддистлар, монийлар, тангричилар, зардуштийлар бўлган. Бир жамият, бир шаҳар, бир қабила ичидаги одамлар, яқин қариндошлар, бир оила вакиллари турли динда бўлишига норма сифатида қаралган. Айни пайтда динга боғлиқ бўлмаган туркча ва сўғдча одатларга риоя қилинган.
Мусулмон ва христианликда бирлаштирувчи идеология жуда кучли бўлган — бу динлар маданиятни, қадриятларни назорат қилган ва бир хиллаштириб юборган. Аммо мен барибир Марказий Осиёда Кушонлардан Турк хоқонлигигача бўлган даврда ҳукм сурган диний ва миллий хилма-хиллик моделига кўпроқ ҳавас қиламан. Бу, албатта, субъектив масала, ҳамманинг симпатияси ва қадриятларига боғлиқ.
@AsanovEldar
BY Асанов формати
Warning: Undefined variable $i in /var/www/tg-me/post.php on line 280
Share with your friend now:
tg-me.com/AsanovEldar/4843