tg-me.com/AsanovEldar/4846
Last Update:
Электр энергияси нархи ошиши масаласида баъзи ўқувчилар менга ёзишди. Даромадим шунақа миқдорда, электр энергияси нархи кўтарилса, тўловга қийналиб қоламан, деган мазмунда.
Шундан сўнг ўзим учун ҳам сарф-харажатим қай даражада ошишини ҳисоблаб кўришга қарор қилдим.
Тошкентда яшовчи кўпчилик сингари кўп қаватли уйда тураман. Ўзимни жуда тежамкор истеъмолчи дея олмайман — бемалол ишлатаман, доимий ҳисоблаб юрмайман. Аммо шунда ҳам кўрсатилган ижтимоий меъёрдан — 200 kWh'дан кўп ишлатмас эканман.
Шу йилнинг январь ва февраль ойларида 349 kWh ишлатибман; февралда — 153 kWh; мартдаги рақамларни тополмадим (биламан, ламерман); апрелнинг биринчи ярмида — 64 kWh.
Шундай қилиб, янги тариф бўйича икки ой учун 78 525 сўм тўларканман.
"Қолган маиший истеъмолчилар" категориясига кирсам, бу сумма 157 050 сўм бўларкан. Бу, менимча, унча катта харажат эмас. Албатта, ҳамманинг моддий имкониятлари ҳар хил, аммо имконияти камроқ қатламга ёрдам кўрсатилиши кўзда тутилган.
Менимча, гап нархнинг ошишида эмас, гап кўпроқ энергия тежамкорлигида — меъёридан кўп ишлатилса, электр энергияси учун тўлов сезиларли харажатга айланиши мумкин. 200 kWh аслида кўпчилик учун бир ойга етарли миқдор.
@AsanovEldar
BY Асанов формати
Share with your friend now:
tg-me.com/AsanovEldar/4846