tg-me.com/Asilbek_Abduraimov/910
Last Update:
Ҳудудларда 14 та кичик бизнесга кўмаклашиш марказлари ташкил этилади
✍️Президент томонидан қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан 2023 йилдаги очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорга кўра “Қишлоқ қурилиш банк” акциядорлик тижорат банки негизида Бизнесни ривожлантириш банки ҳамда унинг ҳузурида қуйидагилар ташкил этилди:
➖“Кичик бизнесни ривожлантириш жамғармаси” масъулияти чекланган жамияти;
➖ҳудудларда 14 та кичик бизнесга кўмаклашиш марказлари.
💰 Оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида Бизнесни ривожлантириш банки томонидан кичик бизнес лойиҳалари учун 7 йилгача муддатларда кредитлар ажратилади.
⬇️ Ижобий кредит ва солиқ тарихига эга тадбиркорларга гаров талаби 50 фоизга камайтирилади.
✅ Қарорга кўра, саноат соҳаларида “140 та илғор саноат корхонаси” дастури амалга оширилади.
▶️ Шунга кўра, мазкур дастурга киритилган тарбиркорларнинг лойиҳаларини молиялаштириш учун хорижий валютада йиллик 4 % миллий валютада йиллик 10 % ставкада 10 йил муддатгача кредит маблағлари ажратилади.
📲 Бундан ташқари, дастурни амалга оширишни рақамлаштириш учун электрон платформа ишга туширилади.
📝 Қарорга мувофиқ:
➖ҚҚСнинг салбий суммаси ўрнини қоплашда (қайтаришда) солиқ узилиши (tax gap) коэффициентини қўллаш амалиёти тақиқланади;
➖ҚҚС бўйича махсус рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш тартиби бекор қилинади;
➖фойда солиғи бўйича ҳар ой бўнак тўловчи тадбиркорлар даромадининг чегаравий миқдори 5 млрд сўмдан 10 млрд сўмга ошир3илади.
👉 @Asilbek_Abduraimov
BY Jurnalist: Asilbek Abduraimov
Warning: Undefined variable $i in /var/www/tg-me/post.php on line 280
Share with your friend now:
tg-me.com/Asilbek_Abduraimov/910