Telegram Group Search
#Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра, 2025 йил 1 январгача айрим товарларни, жумладан, қуйидагиларни Ўзбекистонга олиб киришда божхона божининг ноль ставкаси қўлланилади:

▫️йогурт;
▫️пахта, ивиган сут ёки қаймоқ, қатиқ;
▫️пишлоқ ва твороглар;
▫️янги ёки қуритилган хурмо (финик), анжир, ананас, авокадо, гуава, манго ва мангостин ёки гарсиния;
▫️янги олма, нок ва беҳи;
▫️буғдой ёки жавдардан ташқари ғалла донидан ун;
▫️какао таркибли шоколад ва бошқа тайёр озиқ-овқат маҳсулотлари.

Каналга уланиш👇👇👇
https://www.tg-me.com/Huquqiy axborot/com.huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

🔰Қонунчиликка кўра, педагогларнинг соғлиқни сақлашга доир ҳуқуқлари давлат томонидан кафолатланади.

✔️ Давлат мактабгача, умумий ўрта ва ўрта махсус таълим ташкилотларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг бевосита болаларга таълим ва тарбия бериш билан банд бўлган педагоглари давлат соғлиқни сақлаш муассасаларида мажбурий тиббий кўрикдан бепул ўтказилади.

🏢 Давлат соғлиқни сақлаш муассасаларида давлат таълим ташкилотларининг педагогларини мажбурий бепул тиббий кўрикдан ўтказиш Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://www.tg-me.com/Huquqiy axborot/com.huquqiyaxborot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ДНК. “Экспертизада ҳеч кимга раҳм қилиш керак эмас”

Hudud24.uz Давлат суд эксперти Баҳодир Аҳмедов билан суҳбатда ДНК текшируви қандай ва қачон ўтказилиши, экспертиза учун олинадиган намуналар, аноним сўровлар қай тартибда ўтказилиши, нима учун оталикни белгилаш экспертизаси сўнгги пайтларда кўпайганига изоҳ бериб, фаолияти давомида ўзи дуч келган жиддий ва мураккаб текширувлар ҳақида гапирди.

Тўлиқ видео: 👉 https://youtu.be/dQPMiZt6tqw

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра, тадбиркорларга қуйидаги субсидиялар ажратилиши белгиланган:

🔹2025 йил 1 январгача касаначилик билан шуғулланаётган ишсиз ва иш қидираётган, шунингдек, "Темир дафтар", "Аёллар дафтари", "Ёшлар дафтари" ёки "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри"га киритилган фуқароларга асбоб-ускуналар ва хомашё харид қилиш бўйича харажатларини қоплаш учун, бироқ ҳар бир касаначи учун БҲМнинг 30 бараваригача (10 млн 200 минг сўм) миқдорда бир марталик;

🔹касаначилик асосида уй шароитида ишлаётган ногиронлиги бўлган шахсларнинг иш жойини мослаштириш учун ҳар бир мослаштирилаётган иш жойи бўйича БҲМнинг 40 бараваригача (13 млн 600 минг сўм) миқдорда;

🔹касаначиларни касб-ҳунарга ўқитишга сарфланадиган харажатларини 3 ойгача бўлган муддатда қоплаш учун, бироқ ҳар бир касаначи учун ҳар ойда БҲМнинг 2 бараваригача (680 минг сўм) миқдорда.

Каналга уланиш👇👇👇
https://www.tg-me.com/Huquqiy axborot/com.huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра:

🔹 жисмоний шахсларга тегишли ишлаб чиқарилганига 10 йилгача бўлган енгил автомототранспортлар техник кўрикдан ихтиёрий равишда ўтказилади;

🔹 енгил автомототранспортлар қуйидаги муддатларда мажбурий техник кўрикдан ўтказилади:

▫️ишлаб чиқарилганига 11 йилдан 14 йилгача бўлган енгил автомототранспортлар – 2 йилда бир марта;

▫️ишлаб чиқарилганига 15 йил ва ундан ортиқ бўлган енгил автомототранспортлар – 1 йилда бир марта.

⚠️ Бунда мазкур муддатлар тижорат асосида йўловчилар ташиш фаолиятида фойдаланиладиган енгил автомототранспортлар учун татбиқ этилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://www.tg-me.com/Huquqiy axborot/com.huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, давлат илмий ташкилотларида илмий фаолият юритувчи шахсларга 48 иш кунидан иборат йиллик ҳақ тўланадиган ҳамда моддий ёрдамни кўзда тутадиган меҳнат таътили берилиши белгиланган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://www.tg-me.com/Huquqiy axborot/com.huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра, жисмоний шахслар ўз ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини бузаётган маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг, республика ижро этувчи ҳокимият органларининг, маъмурий-ҳуқуқий фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа органларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга мурожаат қилганда давлат божини тўлашдан озод қилиниши белгиланган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://www.tg-me.com/Huquqiy axborot/com.huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰Қонунчиликка кўра, ёнилғи қуйилаётган транспорт воситаси билан ундан кейинги транспорт воситаси орасидаги масофа камида 3 метр, навбатда турган кейинги автомобиллар ўртасида эса камида 1 метр оралиқ масофа бўлиши керак.

☑️ Шунингдек, ҳар бир транспорт воситаси шохобча ҳудудидан чиқиб кетиш ва ҳаракатланиш имкониятига эга бўлиши керак.

Каналга уланиш👇👇👇
https://www.tg-me.com/Huquqiy axborot/com.huquqiyaxborot
#Биласизми

❗️Ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини пиёдалар йўлкаларидан юргизиши, йўловчиларга лойқа сачратиши БҲМнинг иккидан бир қисми миқдорида (170 минг сўм) жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://www.tg-me.com/Huquqiy axborot/com.huquqiyaxborot
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Нима учун ҳукумат хорижда таълим олиш учун инвестиция киритмоқда?

Адлия вазирлиги «Эл-юрт умиди» жамғармаси билан ҳамкорликда Эл-юрт умиди подкастини тақдим этади.

Подкастнинг илк сонида хорижда таълим учун мунтазам киритилаётган инвестиция, хорижий тажрибани Ўзбекистонда амалиётга татбиқ этишдаги камчиликлар, Ўзбекистонга қайтган жамғарма стипендиатларига юклатилган вазифалар ҳамда бошқа долзарб ва ёшларни қизиқтирган мавзулар ҳақида сўз борди.

Тўлиқ видео: 👉 https://youtu.be/qtyVWpvG62E

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
#Биласизми

🔰Педагогларнинг фаолиятига таълим олувчилар билимини тўғри ва холис баҳолашига таъсир кўрсатиш орқали аралашиш ёки педагогнинг хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш:

фуқароларга БҲМнинг 7 бараваридан 10 бараваригача, мансабдор шахсларга эса 10 бараваридан 15 бараваригача жарима солишга сабаб бўлади.

📁 Мазкур ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин 1 йил давомида такрор содир этилса:

фуқароларга БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача, мансабдор шахсларга эса 15 бараваридан 20 бараваригача миқдорда жарима солишга ёки 15 суткагача маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://www.tg-me.com/Huquqiy axborot/com.huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰Қонунчиликка кўра, 2024 йилда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида кредитлар ўзини ўзи банд қилган жисмоний шахсларга (асосий иш жойига эга шахслар бундан мустасно) қуйидагича ажратилиши белгиланган:

🔹33 миллион сўмгача, бир йилдан сўнг ушбу қарз олувчининг тадбиркорлик фаолияти самарадорлиги, қарзнинг мақсадли ишлатилганлиги ҳамда заруратга қараб гуруҳ кафиллиги (камида 3 нафар фуқаро) билан қўшимча 50 млн сўмгача револьвер асосида;

🔹ушбу кредитлардан томорқани ривожлантиришнинг бир нечта йўналишларида (паррандачилик, қуёнчилик, чорвачилик, асаларичилик, балиқчилик ва ихчам иссиқхона) фойдаланиши учун;

🔹ер майдони 10 сотихдан ортиқ бўлган томорқа ер эгаларига ва ижарачиларга 50 млн сўмгача гаровсиз;

🔹10 сотихли ихчам иссиқхоналарни барпо этиш ва балиқчилик фаолиятини ташкил этиш учун 100 млн сўмгача гаровсиз.

Каналга уланиш👇👇👇
https://www.tg-me.com/Huquqiy axborot/com.huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ортиқча фоизлардан бюрократиягача. Сизда ҳам шундай бўлганми?

"Банкомат ишламаяпти", "Пластик картага савдо қилинмайди", "Коммунални тўлаб қўйинг", "Кредит бериш рад этилди" ва югур-югурлар...

Аллақачон унутилган яқин тарихимиз ва оддийгина бугунимизга ойна тутдик.

Видеони, албатта, томоша қилинг 👉 https://youtu.be/meeLJ4QHjto

#islohotlar_biz_uchun

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
2024/05/22 01:10:41
Back to Top
HTML Embed Code: