Telegram Group Search
2024 йилда Тошкентда давлат тиббий суғурта механизмлари жорий этилади

Бу учун одамлардан қўшимча бадаллар ундирилмайди, деб хабар берди президент матбуот хизмати.

Тиббий суғурта доирасида:

🔸давлат томонидан бепул кўрсатиладиган тиббий хизматлар ва дориларнинг кафолатланган пакети жорий этилади;

🔸беморларни ўзлари бириктирилган оилавий шифокорлар орқали тор соҳа мутахассисларига ёки шифохоналарга йўллаш тизими ташкил қилинади;

🔸аҳолига кафолатланган пакет доирасида энг кўп учрайдиган касалликлар бўйича дорилар электрон рецепт асосида бепул берилади.

Каналга уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube
Олтин экспорти 3,42 млрд долларга етди, 463 млн долларлик газ импорт қилинди – Ўзбекистон ташқи савдоси шарҳи

Жорий йилнинг 4 ойида Ўзбекистон 3,42 млрд доллар қийматидаги олтин сотди. Бу рекорд кўрсаткичдир. Мамлакат ташқи савдо айланмасининг нисбатан салмоқли қисми Хитой (19 фоиз), Россия (18,4 фоиз), Қозоғистон (5,9 фоиз), Туркия (4,4 фоиз) ва Жанубий Корея (3,3 фоиз) билан қайд этилган. Эътиборга молик жиҳати, Марказий Осиё мамлакатларнинг барчасига экспорт ҳажми сезиларли даражада қисқарган.

Каналга уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube
Ўзбекистон Афғонистоннинг тошқинлардан жабрланган аҳолисига инсонпарварлик ёрдами юборди

Инсонпарварлик карвони “Айритом” чегара пункти орқали Балх вилоятига етказилди.

Ёрдам юки 48 тонна ун, 22 тонна гуруч, 100 минг дона консерва ва 44 тонна макарон маҳсулотлари, 25 минг литр ўсимлик ёғи, 100 минг дона тез тайёрланадиган лағмон, шунингдек, 100 та махсус қурилмали чодир ва 1 000 литрли 96 та сув сақлаш идишларидан иборат.

Юкни президентнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев ва Сурхондарё ҳокимининг биринчи ўринбосари Шерзод Ражабов топширди.

Каналга уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ҲАЖ тадбирлари фақат Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан амалга оширилади.

Бошқа ҳеч қайси ташкилотда бундай ваколат йўқ.
Фирибгарларга алданиб қолманг.
Барча маълумотлар ушбу видеода

Каналга уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube
Қурбон бўлганлар билан видолашиш учун Эронда миллионлаб одам кўчага чиқди

Бугун эрта тонгда 19 май куни вертолёт ҳалокатида қурбон бўлган президент Иброҳим Раисий ва унинг ҳамроҳларининг жасадлари Теҳрон университетига олиб келинди. У ерда Эрон диний олий раҳбари оятуллоҳ Али Хоманеий иштирокида видолашув маросими бўлиб ўтди.

Маросимлар Эроннинг бошқа шаҳарларида ҳам бўлиб ўтди. IRNA ахборот агентлиги тарқатган кадрларда минглаб одамлар кўчага чиққанини кўриш мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда яна бир боғча тарбияланувчиси калтакланди

Ижтимоий тармоқларда Андижондаги боғчалардан бирида бола калтаклангани акс этган видеолавҳа тарқалди.

Воқеа 18 май куни соат 17:20 атрофида содир бўлган.

Видеолавҳада тарбиячи аввалига бир болани бошқа болани уришга мажбурлагани, кейин ўзи унга жисмоний куч ишлатгани тасвирланган.

Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси мазкур ҳолатни назоратга олганини маълум қилди.

Ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берилиши айтилди.

Каналга уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube
Қирғизистон—Ўзбекистон автомобиль йиғиш заводи 28 майдан ишга тушади.

Қирғизистон—Ўзбекистон автомобиль йиғиш заводи 2024 йил 28 майдан синов режимида ишлашга тайёр бўлади. Бу ҳақда Қирғизистон Иқтисодиёт ва савдо вазири Дониёр Амангелдиев 24.kg нашрига маълум қилди.

Корхона Чуй вилоятининг Сўқулуқ туманида жойлашган. Заводда Chevrolet, Daewoo ва Isuzu автомобилларини ишлаб чиқариш режалаштирилган. Қирғизистон ва Ўзбекистон 12 хил автомобиль моделини қўшма ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.

2023 йил 27 январда Ўзбекистон президентининг давлат ташрифи доирасида Қирғизистонда автомобиль ва тижорат автомобилларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланганди. Лойиҳага кўра, у уч босқичда амалга оширилади.

Каналга уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 22 май куни мамлакатимизга расмий ташриф билан келган Туркия Республикаси Буюк миллат мажлиси раиси Нуман Куртулмуш бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Учрашув аввалида Туркия парламенти раиси давлатимиз раҳбарига Президент Режеп Таййип Эрдоғаннинг самимий саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Ўзбекистон-Туркия кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини ривожлантиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Икки томонлама ҳамкорликнинг ҳозирги юксак босқичи, барча даражада фаол мулоқот ва алмашинувлар давом этаётгани мамнуният билан таъкидланди.

Каналга уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Нодир Сайфуллаев Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ректори лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар у Президент Администрацияси маданият ва санъатни ривожлантириш шўъбаси мудири лавозимида фаолият юритаётган эди

Каналга уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тарихий тасвир: Испания, Норвегия ва Ирландия Фаластинни мустақил давлат сифатида тан олишларини эълон қилди.

"Бугун қароримизни эълон қилишдан олдин мен бир қатор бошқа етакчилар ва ҳамкасбларим билан гаплашдим. Аминманки, яқин ҳафталар ичида бизга бошқа давлатлар ҳам қўшилиб, бу муҳим қадамни ташлайди (Фаластин мустақиллигини тан олади)", деди Норвегия бош вазири Йонас Гар Сторе.

Каналга уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Баҳрайн қироли Россияга расмий ташриф билан келди, 23 май куни у Путин билан учрашади.

Каналга уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Колумбиядаги пиротехника фабрикасида кучли портлаш юз берди

ОАВ маълумотига кўра, 21 киши жабрланган. Яқин атрофдаги бинолар ойнаси синиб кетган. Портлаш сабаби ҳақида маълумот берилмаган.

Каналга уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube
2024/05/23 05:50:10
Back to Top
HTML Embed Code: