Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин давлат ташрифи билан мамлакатимизга келди. Олий мартабали меҳмонни давлатимиз раҳбари кутиб олди.

Каналга уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube
Суратда ўзбек санъати дарғалари бўлмиш арманилар: Тамарахоним (Петросян Тамара Артемовна), Виктория Руми Артемовна, Гавҳар Раҳимова (Гоар Артемовна) ва Лизахоним (Петросян Елизавета Артемовна) 1976 йил.

60 йил давомида бир маданиятни омухталашишига хизмат қилган, на динга на урф одатга кўниктириб, аросат миллат ҳолига тушишимизда ўз ўрнига эга шахслар.

Ўшандан бери миллийлик ёки миллатпарварлик қоринпарварликка бой берилаётган даврдамиз, ўртоқлар.

Каналга уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин "Янги Ўзбекистон" мажмуасига ташриф буюрди. Россия раҳбари Мустақиллик монументига гулчамбар қўйди

Каналга уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Рамзан Қодиров Абдулла Арипов билан учрашди

Чеченистон раҳбари Ўзбекистон ва Россия минтақалари кенгашида қатнашиш учун Тошкентга келди. Уни аэропортда Отабек Умаров қарши олди.

Абдулла Арипов билан учрашувда икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик стратегик характерга эга экани таъкидланди.

Рамзан Қодиров чеченлар Ўзбекистонга нисбатан илиқ муносабатда эканини қайд этган.

Каналга уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube
Перм ўлкаси губернатори катта бизнес-миссия билан Бухоро ва Қашқадарёга боради

Бу ҳақда губернатор Дмитрий Махонин Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов билан учрашувдан кейин Telegram каналида маълум қилди.

Томонлар Перм ўлкаси ва Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ўртасида саноат ҳамкорлиги бўйича батафсил йўл харитасини ишлаб чиқиш ниятида.

Улар уни октябрь ойида Санкт-Петербургда бўлиб ўтадиган Халқаро газ форумида Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов билан имзолашни режалаштирган.

Каналга уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube
Бозорлар нега ҳувиллаб қолди?

(ўзимнинг шахсий фикрларим билан бўлишаман)

Бу хақда ёзсам кўп ёзишга тўғри келади, аммо иложи борича билганларимни ёзмоқчиман.

Гурунч бозори:
- чет элдан вагонлаб гурунч олиб келамиз, кўриниши "лазер" навига жуда ўхшаб кетсада таъми бемаза, асосий харидорлар Хоразм гурунч билан оптом савдо қилувчилар.
Улар тозза навли "лазер"га биз олиб келган сохта" лазерни" аралаштириб савдога чиқаришади, биздаги "лазерни" асл "лазерни" нархидан ярим нарх арзонга сотиб олишади,.бу билганим, билмаганларим қанча экан?(бир савдогар танишнинг айтганлари)

Зираворлар бозори:
Тозза зирага сабзи уруғи аралаштириб сотишади (сабзи уруғи кўринишидан зирага ўхшайди, нархи эса капейка туради)
Майдаланган бир кило тозза занжабирга камида беш кило маккажўхори унидан аралаштириб сотишади (занжабил палон сўм, маккажўхори уни эса ўта арзон туради)
Сиркага оддий уксус қўшиб ҳидини ўткирлашади ва 10 -15 йил сақланган дея алдашади (аслида таёрланганига бир йил ҳам бўлмаган)

Хайвон бозори:
Мол ва қўйларни семиртиришда гармон дорилардан фойдаланадиганлар борлиги сир бўлмай қолган.
Бундан ташқари молни сотувга олиб чиқишдан аввал кўп миқдорда туз қўшилган ем беришади ва шўр емдан чанқаган мол 30 литргача (балки ундан ортиқроқ) сув ичади ва тарозига қўйиб сотилганда камида 20 - 30 кило ортиқ оғирлик қўшилади. Қарабсизки харидор камида 800 - 900 минг сўм сув учун пул тўлайди.
Олувчини алдаш учун сохта харидор бўлиб нархни сунъий оширувчилар ва бошқа фирибгарликларни санаб адоғига етиб бўлмайди.

Запчаст бозори:
Энг харидоргир запчастларни хитойга буюртма бериб кўринишини аслдай қилиб таёрлатиб олиб келиб "оргинал завод" деб пуллашади.(албатта ҳамма савдогарлар эмас)

Мошина бозорида:
Мошина бозоридаги қаллобликларни айтмасак ҳам кўпчиликка аён , аммо битта "фишкасини" айтиб ўтаман, сотиладиган мошинани тозза аккумулятори ўрнига "уйгача етиб оладиган" аккумулятор қўйиб , чириган сиденияни устига янги чехол кийдириб "мошина свежий қараб қўйилган" деб харидорларни "кийдиришади"

Кийим дўконларида:
Ўзимизда тикилган кийимларга чет эл фирма ёрлиқларини ёпиштириб "тоза оргинал" деб харидорларни "ёпиштиришади"

Энг ачинарлиси
Энг рахмим келгани дўконларга ёки оптом сотувчиларга мол етказиб бераётган савдогарлардир.

Масалан:
Чет элдан мол олиб келиб ёки ўзимизда ишлаб чиқариб оптовикларга 10 минг доллорлик молни насияга беришади, оптовик эса сотилган молни 2 ёки 3 мингини молни эгасига бериб яна 10 минглик молни насияга олиб кетади.
Молни эгаси оптовикдан аввалги моли учун қатъий ҳисобот талаб қилса оптовик ҳисобот бера олмаслиги аниқ, чунки сотилган молларни асосий қисмига ё мошина олиб миниб олган ёки икки - уч қаватли данғиллама участка қуриб олган бўлади. Қўпол қилиб айтганда мол берувчи оптовикка "ипсиз боғланиб" қолади, чунки молни пули йўқ, омборда эса мол ҳам йўқ, ягона йўл оптовик билан "муроса" қилиб узлуксиз мол бериш бўлади холос, акс холда оптовик "зарда" қилиб қарзини "кечвориши" ва мол эгаси пулини ололмаслиги аниқ бўлиб қолади.

Қандолат бозори:
Ўзимиздаги шоколаду "ирис" қант ишлаб чиқарувчилар қандларини ўзимизда оргиналдай ишлаб чиқарилган таниқли фирмалар номи ёзилган қанд қоғозларига ўраб харидорларга "бу энг тоззаси, хақиқий Россия ёки Украина махсулоти дея алдаб сотишади.
Яна "ёрлиқ" ёки қант қоғоз ясовчилар "люббой фабрикани ёки заводни ёрлиқларини оррггинал қилиб ясаб берамиз, пошшосиям ажратолмайди" деб мақтаниб ҳам қўйишади

Эҳҳее, гапирса гап кўп, яна "нега барака йўқ, нега бозорлар бўшаб қолди" дея сабабларни бошқа ёқдан қидирамиз.
Янаям бизни ер кўтариб турибди

Кейинроқ "нега касал кўп, нега дориларни таъсири йўқ" деган саволларга тўхталамиз.
Юқорида ёзганларим барча савдогарларга тегишли эмас, албатта юртимэзда халол, ростгўй савдогарлар кўп, аммо "бирники мингга, мингники туманга уради" деган гапларни ҳам остида хақиқат бор эканини ҳаёт кўрсатиб турибди.

Саломат бўлинглар.

Муҳаммад Икром


Каналга уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аббосбек Файзуллаев Россияда “Йил кашфиёти” деб топилди

ЦСКА ярим ҳимоячиси РПЛнинг “Йил кашфиёти” мукофотига лойиқ кўрилди.

Файзуллаев жорий мавсум РПЛда 22 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол ва 11 та ассист қайд этди. Футболчи ЦСКАга ўтган ёзда “Пахтакор”дан ўтганди.

Каналга уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фарғона шаҳрида канализация тозалаш ишларидан лавҳа... Кушхоналар эгаларига СЭС ходимлари ҳам индамаса керак? Камера ўрнатсин, ҳисоботини топширсин, қанча мол сўйди, қанча чиқинди чиқди, ҳаммасини ёзиб борсин керак бўлса. Инсофданми энди шу иш?

Одамларимиз ва тегишли ташкилотнинг лоқайдлиги оқибатида бошқа бир ташкилот ходимларига иш кўпаймоқда. Кейин нега ёмғир ёғса кўлмак бўлиб қолади дейишади.

Ватан ободонлигига одамларимиз ҳам бефарқ бўлгач, расмийларидан нима кутардик? Расмийлар ҳам ўзимиздан чиққанларку!

Каналга уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube
❗️«Метан» газ заправкаларида нарх ошиши мумкин

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 мартдаги қарори билан «метан» газ учун белгиланган энг баланд чакана нархнинг амал қилиш муддати 2024 йил 1 июнгача узайтирилиб, бир куб метр учун 3 350 сўм қилиб белгиланган эди.

Тўрт кундан кейин ушбу муддат тугайди. Ва «метан» газ учун нарх ошиши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube
Бу йил қайси ҳудудда мактаб битирувчилари кўпроқ?

Статистика агентлигига кўра, битирувчиларнинг ҳудудлар кесимда тақсимланиши:

🔸Қорақалпоғистон Р. – 23,1 минг
🔸Андижон – 34,7 минг
🔸Бухоро – 22,9 минг
🔸Жиззах – 17,7 минг
🔸Қашқадарё – 44,2 минг
🔸Навоий – 12,2 минг
🔸Наманган – 30,0 минг
🔸Самарқанд – 49,1 минг
🔸Сурхондарё – 34,1 минг
🔸Сирдарё – 10,3 минг
🔸Тошкент – 31,0 минг
🔸Фарғона – 43,4 минг
🔸Хоразм – 25,7 минг
🔸Тошкент ш. – 36,2 минг.

Бу йил республика бўйича жами 414,6 минг ўқувчи мактабни тамомлади.

Каналга уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кўксаройда Путин шарафига расмий қабул маросими бошланди

Бу ерда у мадҳия ва фахрий қоровул билан қаршиланди.

Икки давлат раҳбарларининг музокаралари ҳам шу ерда ўтказилади.

Каналга уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube
Эндиликда таълим кредити фақат кундузги таълимда ўқиётган талабаларга берилади.

Шунингдек, эндиликда иккинчи ва ундан юқори курс талабалари учун фанларни ўзлаштиришнинг ўртача кўрсаткичи “3” дан паст бўлган тақдирда таълим кредити тўлов-контракт суммасининг кўпи билан 80 фоизи миқдорида ажратилади (“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган оилалар фарзандлари бундан мустасно).

Каналга уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Ўз халқини ўлдирадиган одамни даволашимиз керак"

Қодировнинг айтишича, у Зеленский учун чуқур қазиш бўйича кўрсатма берган, у ерда уни гиёҳвандликдан даволаш таклиф қилинган. Чеченистон раҳбарининг сўзларига кўра, бу Украина президенти учун ўзига хос реабилитация бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube
Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин расмий делегациялар иштирокида кенгайтирилган таркибда музокаралар ўтказди.

Энергетика соҳасида газ ташиш тизимини модернизация қилиш, газ, нефть ва нефть маҳсулотлари етказиб бериш ҳажмини ошириш, углеводородларни қайта ишлаш лойиҳаларини амалга ошириш бўйича келишувга эришилди.

Бундан ташқари, ташриф доирасида Ўзбекистонда кам қувватли атом электр станциясини қуриш лойиҳасини амалга ошириш бўйича келишувлар имзоланади.

Озиқ-овқат хавфсизлиги, инновациялар, рақамли технологиялар, сунъий интеллект, миграция каби қатор муҳим йўналишлар ҳам кўриб чиқилди.

Каналга уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube
​​Ўтказилган музокаралар якунлари бўйича Ўзбекистон ва Россия президентлари Қўшма баёнот имзоладилар.

Давлат раҳбарлари ҳузурида икки томонлама битимларни алмашиш маросими бўлиб ўтди. Жумладан:

– Аҳолининг санитария-эпидемиологик фаровонлигини таъминлаш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро битим;

– 2025–2026 йилларга мўлжалланган туристлар оқимини ошириш бўйича ҳамкорлик дастури;

– Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Россия Федерацияси Фан ва олий таълим вазирлиги ўртасида “Н.Э. Бауман номидаги Москва давлат техника университети” федерал давлат бюджет олий таълим муассасаси филиалини ташкил этиш тўғрисида меморандум;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида кам қувватли атом электр станциясини қуриш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги келишувлар;

– транспорт машинасозлиги, фуқаролик авиацияси тизимлари саноатини ривожлантириш, туризм алмашинувини ошириш, Тошкентда гуманитар лойиҳаларни амалга ошириш, агрологистика марказлари ва замонавий кимё қувватларини ташкил этиш бўйича ҳамкорлик тўғрисида ҳужжатлар.

Каналга уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин биргаликда дарахт экдилар

Каналга уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин Тошкент шаҳридаги Ғалаба боғига ташриф буюрди

Каналга уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин раислигида Ўзбекистон ва Россия ҳудудлари кенгашининг биринчи мажлиси бўлиб ўтди

Каналга уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube
Сурхондарёдаги чегара постида 1 млрд. сўмлик ноқонуний сигаретлар тўхтатиб қолинди

“Айритом” чегара божхона постига кириб келган юк машинаси текширилганда 3 хил номдаги 27 000 қути ноқонуний сигарет борлиги аниқланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Каналга уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube
2024/05/28 07:41:47
Back to Top
HTML Embed Code: