Telegram Group Search
Аллоҳ масжид аҳлини балолардан асрайди

Анас розияллоҳу анҳу айтадилар: "Албатта, агар Аллоҳ таоло осмондан ер аҳлига бирор офат туширса, масжид аҳлини у офатдан сақлайди"
(Ибн Асокир ривояти).

https://www.tg-me.com/Masjid_oshiqlari/com.masjid_oshiqlari
Масжидга киришда ва масжиддан чиқишда ўқиладиган дуо

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:

“Агар бирортангиз масжидга кирса:

Аллоҳумма ифтаҳ лий абвава роҳматик
Аллоҳим менга раҳматинг эшикларини оч.

Чиққанида эса:

Аллоҳумма инний асъалука мин фазлик
Аллоҳим, Сенинг фазлингни сўрайман
деб айтсин.

https://www.tg-me.com/Masjid_oshiqlari/com.masjid_oshiqlari
Таҳоратхонани тозалаган Шайх

Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий раҳимаҳуллоҳ талабаларга дарс ўтаётиб, уларнинг мақтовларидан қалбларида озгина ифтихор ва ғурурни ҳис этдилар. Дарс тугагач, ҳайдовчилари билан бирга уйга кетишди. Йўлда бир масжиднинг ёнидан ўтаётиб Шайх Шаъровий ҳайдовчиларига: "Машинани тўхтатинг!" дедилар. Ҳайдовчи ҳайрон бўлиб: "Шайх намозга ҳали вақт бор-ку", деди.
Шайх ҳазратлари машинадан тушиб, масжид таҳоратхонасига кирдилар. Масжиднинг таҳоратхонасини тозалаётганларини кўрган ҳайдовчи: "Нима учун бундай қиляпсиз?" деб сўради. Шунда шайх раҳимаҳуллоҳ: "Нафсим бироз ғурурга кетиб қолди. Уни тарбиялаш учун шундай қиляпман", деб жавоб бердилар.

Аллоҳ таоло Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровийни раҳматига олсин. Динга қилган хизматларини Ўзининг розилиги билан мукофотласин!

https://www.tg-me.com/Masjid_oshiqlari/com.masjid_oshiqlari
Масжидларни обод қилувчиларга жаннатдан уй қурилади

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким масжиддан озор берувчи нарсани чиқариб ташласа, Аллоҳ у учун жаннатда уй бино қилади", дедилар
(Ибн Можа ривояти).

https://www.tg-me.com/Masjid_oshiqlari/com.masjid_oshiqlari
Масжидга ҳисса қўшадиганлар учун хушхабар

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Масжидга қушнинг уясича ҳиссаси қўшилган киши учун Аллоҳ таоло жаннатда қаср барпо қилади”, деганлар.

Аллоҳим, барча мўмин-мусулмон, мўмина-муслималарга жаннатингдан қасрлар ато эт!

https://www.tg-me.com/Masjid_oshiqlari/com.masjid_oshiqlari
Қадамларингиз масжид сари бардавом бўлсин!

"Масжидга ўз оёқларинг билан юриб бормасанг, бир куни сени у ерга
ётқизиб олиб боришади" деб айтишарди. Минг афсуски, карантин сабабли масжидларда жаноза намози ўқилмаяпти. Энди масжидга бормайдиганларни вафот этганидан кейин ҳам масжидга олиб бориш имконияти бўлмаяпти.
Аллоҳим қадамларимизни Ўзингнинг байтинг сари собитқадам этгин. Барчамизни масжидга ошиқ бандаларингдан қилгин!

https://www.tg-me.com/Masjid_oshiqlari/com.masjid_oshiqlari
Масжидларни обод этувчиларга Аллоҳнинг азоби етмагай

Аллоҳ таоло ҳадиси қудсийда бундай марҳамат қилади: "Ер аҳлига азоб беришга чоғланаман. Агар Менинг уйларим (мас­жидлар)ни обод қилувчиларни, Менинг йўлимда яхши кўрувчиларни ва саҳар чоғида истиғфор айтувчиларни кўрсам, азобимни улардан даф этаман".
(Имом Байҳақий ривояти).

https://www.tg-me.com/Masjid_oshiqlari/com.masjid_oshiqlari
Таҳоратдан сўнг ўқиладиган дуо
Таҳоратдан сўнг ўқиладиган дуо
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким таҳорат қилиб бўлиб
"Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан аъбдуҳу ва Расулуҳу", деса, унга жаннатнинг саккизта эшиги очилиб, хоҳлаганидан кираверади», дедилар.

https://www.tg-me.com/Masjid_oshiqlari/com.masjid_oshiqlari
Таҳоратдан сўнг ўқиладиган дуо

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким таҳорат қилиб бўлиб
"Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан аъбдуҳу ва Расулуҳу", деса, унга жаннатнинг саккизта эшиги очилиб, хоҳлаганидан кираверади», дедилар.

https://www.tg-me.com/Masjid_oshiqlari/com.masjid_oshiqlari
Расулуллоҳнинг масжидларини тозаловчи қария аёл

Бир қари аёл – масжидни супурар, тозалар эди. У вафот этди. Бир муддат кўринмай қолганидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у ҳақида сўрадилар, саҳобалар у аёл вафот этганини айтишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Нега менга маълум қилмадингиз?!" деб қаттиқ танбеҳ бердилар. Қария аёлнинг қабрига бориб дуо қилдилар”
(Имом Бухорий ривояти).

Аллоҳумма солли ва саллим аъла Муҳаммадин ва аъла оли Муҳаммад.

https://www.tg-me.com/Masjid_oshiqlari/com.masjid_oshiqlari
Масжид ошиқлари
Масжид ошиқлари
Масжидга ошиқ бўлган солиҳлар ҳаётидан ибратли воқеалар

https://www.tg-me.com/Masjid_oshiqlari/com.masjid_oshiqlari
Масжид сари босилган ҳар бир қадам савоб ва гуноҳларга каффоратдир

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Ким уйида таҳорат қилиб, Аллоҳнинг уйларидан бир уйга Аллоҳнинг фарзларидан бир фарзни адо этиш учун юриб борса, унинг икки қадамидан бири ила хатоси ўчади, бошқаси ила даражаси кўтарилади", дедилар.

https://www.tg-me.com/Masjid_oshiqlari/com.masjid_oshiqlari
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Аллоҳнинг уйини биргаликда обод қиламиз.

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳу.

Ушбу канал масжидлар таҳоратхонасининг тозалигига ҳисса қўшиш мақсадида очилди.

Пластик карта ҳисоб рақамига тушган маблағлар Аллоҳнинг уйини обод қилиш йўлида қуйидаги нарсаларни сотиб олишга сарфланади:

8600 0202 9361 0932

1. Туалет қоғози.
2. Салфетка.
3. Освежитель.
4. Ахлат солишга пакет.
5. Чистоль, геллар.
6. Швабра.
7. Қўл ва оёқ сочиқ.
8. Суюқ совун.
9. Лампа.
10. Порошок (автомат).

https://www.tg-me.com/Masjid_oshiqlari/com.masjid_oshiqlari
Саййидул истиғфор

“Аллоҳумма анта роббий лаа илаҳа илла анта холақтаний ва ана аъбдука ва ана аъла аҳдика ва ваъдика мастатоту аъузу бика мин шарри ма сонаъту, абуу лака биниъматика алайя ва абуу бизамбий фағфирлий фаиннаҳу лаа яғфируз зунуба илла анта”.

https://www.tg-me.com/Masjid_oshiqlari/com.masjid_oshiqlari
Расулуллоҳ масжидларни хушбўй қилишга буюрганлар

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидлар қуришга, уларнинг тозаланишига ва хушбўй қилинишига амр қилдилар".

https://www.tg-me.com/Masjid_oshiqlari/com.masjid_oshiqlari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Масжидул Ҳарам" масжидининг қандай тозаланишини кўрганмисиз?

Аллоҳим, мени ҳам байтингни обод қилувчи бандаларингдан қилгин!

https://www.tg-me.com/Masjid_oshiqlari/com.masjid_oshiqlari
Таҳийятул масжид намози қандай ўқилади?

Таҳийятул масжид намозини масжидга кириш билан ўтирмасдан олдин ўқиш суннат ҳисобланади. Мабодо ўтириб олинган бўлса ҳам туриб ўқилади. Бу намоз икки ракат бўлиб, унда маълум сураларни ўқиш шарт қилинмаган.
Таҳийятул масжид намозини қуйидаги пайтларда ўқиб бўлмайди:
– Қуёш чиқаётган, қиёмга (тиккага) келган ва ботаётган вақтларда;
– Аср намозини адосидан кейин шом намозини ўқиб бўлгунча;
– Бомдод намозини вақти киргандан бошлаб қуёш чиққунигача;
– Имом хутба қилаётган пайтда;
– Ҳайит куни қуёш чиққандан кейин ҳам то ҳайит намози ўқилгунигача.
Таҳийятул масжид намозини ўқиб бўлмайдиган вақтларда масжидга кирган киши “Субҳааналлоҳи, валҳамду лиллаҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар. Аллоҳумма солли васаллим ъала набиййинаа Муҳаммад”ни айтса масжид ҳаққини адо қилган бўлади.

https://www.tg-me.com/Masjid_oshiqlari/com.masjid_oshiqlari
Масжидлар - Аллоҳнинг уйидир

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Албатта, Аллоҳнинг ердаги уйлари масжидлардир. Уни зиёрат қилган бандаларини ҳурмат қилиш Аллоҳнинг зиммасидадир"
(Имом Табароний ривояти).

https://www.tg-me.com/Masjid_oshiqlari/com.masjid_oshiqlari
Азон эшитгандан кейин ўқиладиган дуо

Ашҳаду аллаа илаҳа иллаллоҳ ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан аъбдуҳу ва расулуҳу. Розийту биллаҳи Роббан ва би Муҳаммадин Расулан ва бил Ислами дийнан
.

Гувоҳлик бераманки, Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳнинг Расулидир. Аллоҳни Робб деб, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни пайғамбар деб, Исломни дин деб рози бўлдим.

https://www.tg-me.com/Masjid_oshiqlari/com.masjid_oshiqlari
Масжиддан ахлатларни чиқариб ташлаш - ҳури ийнларнинг маҳридир

Абу Қарсофа розияллоҳу анҳу айтади: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: "Масжиддан ахлатни чиқариб ташлаш ҳури ийнларнинг маҳридир", деганларини эшитганман».

Жума кунидан ташқари кунларда масжид таҳоратхонасидан киши билар-билмас 3-4 қоп ахлат тушяпти. Жума куни эса бундан ҳам кўп чиқинди, ахлатлар тушади.

https://www.tg-me.com/Masjid_oshiqlari/com.masjid_oshiqlari
2024/04/25 05:13:21
Back to Top
HTML Embed Code: