Вилоят прокуратураси ва вилоят ИИБ томонидан 05.02.2024 йилда қабул қилинган “Жиноятга оид хабарларни қабул қилиш, рўйхатдан ўтказиш ва ҳал қилинишида қонунийликни таъминлаш, жиноятларни ҳисобдан яшириш ҳолатларига чек қўйиш тўғрисида”ги Қўшма қарор қабул қилинган.

Оқдарё тумани прокурори ўринбосари С.Эргашев томонидан Қўшма қарор ижросини таъминлаш юзасидан туман ИИБ навбатчилик қисмида жиноятга оид хабарларни қабул қилиш, рўйхатдан ўтказиш ва ҳал қилиниши аҳволи ўрганилди.

Қарор ижроси юзасидан масъулларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Бугунги кунда, вилоятда ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи органлар ҳамда муассасалар билан биргаликда криминоген вазиятга таъсир қилувчи омиллар, жиноятчиликнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш борасида жойларда сайёр судларни муҳокамасига комплекс ёндашиш долзарб масала бўлиб қолмоқда.

Шу муносабат билан, Ургут туман прокуратураси, ИИБ ҳамда туман суди томонидан сайёр суд муҳокамалари ташкил қилинди.

Ушбу муҳокамаларда жабрланувчилар ва ғайриижтимоий хулқ-атворли, ҳуқуқбузарликлар содир этишга мойил бўлган шахсларга ҳуқуқий, ижтимоий, психологик, тиббий, педагогик ва бошқа ёрдамлар ҳам кўрсатилди.
Forwarded from Bosh prokuratura
Бош прокурор ўринбосари С.Самадов томонидан Самарқанд вилоятида қурилиш соҳасига оид давлат дастурлари, бюджет харажатларини оптималлаштириш ва бошқа долзарб топшириқлар ижроси бўйича ўрганишлар давом эттирилмоқда.

Жумладан, Президентнинг ПҚ-404-сонли Қарори ижроси бўйича Самарқанд туманида 1, 6, 19, 22, 49, 51 ва 54-сонли мактаблар ва 19-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотини реконструкция қилиш, тумандан оқиб ўтувчи “Пастки Сиёб” ва “Оҳаликсой” коллекторларини реконструкция қилиш объектларида бўлиб, ҳудудий штаб томонидан ушбу объектларнинг лойиҳаларини қайта кўриб чиқиб, ёнғин хавфсизлиги, қурилиш-таъмирлаш ишлари давомида шаҳарсозлик нормаларига риоя қилиниши, ортиқча дабдабабозликка йўл қўйилган иш турларини чиқариб ташлаш орқали маблағларни тежаш мумкинлиги кўрсатилди.

Шунингдек, Самарқанд шаҳрида 4, 16 ва 16-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотлари, 42, 48, 62-сонли мактаблар ва 12-сонли оилавий поликлиника биносини реконструкция қилиш ҳамда вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказига қўшимча бино қуриш объектларида бўлиб, ушбу объектларнинг лойиҳаларидаги ортиқча иш турларини оптималлаштириш ҳисобига бюджет маблағини иқтисод қилиш, норасмий сектордаги ишчиларни расмий секторга ўтказиш орқали яширин иқтисодиётнинг олдини олиш бўйича топшириқлар берилди.

Бундан ташқари, вилоят қурилиш бошқармасида бюджет харажатларини оптималлаштириш борасида масъул 12 та вазирлик ва идораларнинг вилоят бошқармалари томонидан амалга оширилган ишлар аҳволи танқидий муҳокама қилиниб, масъулларга келгусида амалга оширилиши лозим бўлган аниқ вазифа ва топшириқлар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Veb-sayt
Пайариқ туманида секторлар фаолиятини сифат жиҳатидан яхшилаш ҳамда ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар натижадорлигига қаратилган семинар бўлиб ўтди.

Семинарда барча туман ва шаҳар 2-сектор раҳбарлари ҳамда сектор котиблари иштирок этишди.

Семинарда вилоят прокурори ўринбосари А.Закиров иштирокида , Пайариқ тумани прокурори Ф.Эгамқулов туман ва шаҳарлар 2-сектор раҳбарлари, уларнинг котиблари ҳамда соҳага тегишли ташкилот масъул раҳбарларини Пайариқ тажрибаси билан таништирди.
2024/04/28 06:29:03
Back to Top
HTML Embed Code: