tg-me.com/TGminwater/24307
Last Update:
#жараён
Аму-Қашқадарё ИТҲБ бўлим бошлиқлари Акбар Каримов ва Алишер Каримовлар томонидан "Яккабоғ" гидроузелида сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ва етказиб берилган сувни ҳисобини юритиш мавзусида семинар ўтказилди.
Унда “Оқсув” ИТБ ҳамда Яккабоғ “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси ходимлари иштирок этди.
Дастлаб қатнашчиларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5-январь кунидаги ПҚ-№-5-сонли қарорининг мазмун-моҳияти тушунтириб ўтилди.
Шунингдек, Яккабоғ “Сув етказиб бериш хизмати” ДМ томонидан қарор ижроси доирасида олиб борилаётган ишлар ўрганилди. Хусусан, истеъмолчилар билан сув етказиб бериш шартномалари тузилганлиги ҳамда уларга юридик хулоса олинганлиги, олди-берди журналлар ва далолатномаларнинг тўғри юритилиши кўриб чиқилиб, зарурий тавсиялар берилди.
Истеъмолчилар кесимида етказиб берилган сувни ҳисоботини ҳар ой якуни билан туман солиқ органларига тақдим қилиб бориш бўйича масъул ходимларга тегишли кўрсатмалар берилди.
https://www.tg-me.com/AmuQashqadaryoITHB
BY Matbuot kotibi - Suv xo‘jaligi vazirligi
Warning: Undefined variable $i in /var/www/tg-me/post.php on line 280
Share with your friend now:
tg-me.com/TGminwater/24307