Infinbank’нинг Андижон филиали собиқ мансабдорларига жиноят иши қўзғатилди

Банк филиали бошқарувчиси ҳамда ходими бир нечта МЧЖ раҳбарлари билан тил бириктириб, ғайриқонуний банк операциялари орқали 4 млрд сўмни ўзлаштириб юборганликда гумонланмоқда. Етказилган моддий зарарни қоплаш учун фуқароларга тегишли, турли русумдаги 26 та автомобил хатланиб, жарима майдонига жойлаштирилган. Банк филиали бошқарувчиси терговдан яшириниб, хорижий давлатга чиқиб кетгани айтилмоқда.

👉 @Zafarbek_Solijonov
"Open" муддатли тўлов картаси билан исталган харидларингизни амалга оширинг!

Маиший техника, қурилиш моллари-ю, уй жиҳозларини харид қилинг ёки ўқув курсларида таълим олинг!

Миқдори: 68 000 000 сўмгача
Муддати: 3 йилга (ҳар 12 ойда сўндириш шарти билан)

👉 Картани "Open card: насия картаси" иловасида онлайн тарзда қулай расмийлаштиринг —  iOS | Android

Батафсил маълумот Agrobank.uz сайтида.
Forwarded from Bahodir Ahmedov
Қарздорлик бўйича даъво ариза.docx
18.5 KB
Қарзни ундириш бўйича даъво ариза намунаси

Баъзан мен алданиб қолдим фирибгарга учраб қолдим, адвокат керак деб келишади. Ўргансангиз бу ишда фирибгарлик ҳам бўлмайди, суммаям кичик бўлади. Адвокатлик ҳам текинга қилинмайди. Кичик суммани деб эшагидан тўқими қиммат бўлиб кетмасин деймиз. Шундай пайтда судга битта даъво ариза киритиб, иловаларини олиб ўзи қатнашаверишни айтамиз. Сиздаям шундай ҳолат бўлса, мана сизга тайёр намуна. Қарзни ундириш бўйича даъво ариза намунаси юқорида. Ўзингиздаги ҳолатни қоғозга тушириб жойларини ўзгартириб судга киритиб юбораверасиз.

Қарзни ундириш ишларида даъво муддатига ҳам эътиборли бўлиш керак.

#namuna

👉 @bahodirahmedoff👈
Агробанк бир тарафдан давлат дастурларида фаол бўлса, бошқа тарафдан янги ташаббуслар билдиришдаям энг олди қаторда. Банк сўнгги технологиялар асосида "AGRO IN VITRO" лойиҳасини тақдим этди. Лойиҳа орфали қишлоқ хўжалигида серҳосил ва экспортбоп мева кўчатларини етиштириш, манзарали дарахт ва гуллар импортини камайтиришни режа қилинган. Жиззахнинг Ғаллаоролида 20 гектардан ортиқ ҳудудни эгаллаган кўчатлар етиштиришга мўлжалланган лаборатория комплекси ишга туширилди. Биз ҳам ушбу комплекс очилишида қатнашдик.

Лойиҳанинг умумий қиймати 20 миллион долларни ташкил қилади. Кўчат етиштиришнинг барча босқичларини ўз ичига олади. "AGRO IN VITRO" лабораторияси Нидерландия компанияси билан ҳамкорликда ишлаб чиқилди. Кўчатлар ташқи муҳитдан ҳимояланган, вирус ва касалликлардан тозаланган шароитда етиштирилади. Ўз-ўзидан кўчатлар сифатли, кафолатли бўлади. Автоматлашган сунъий микро-иқлим муҳитини яратувчи, ойнаванд сўнгги 5 авлод иссиқхонаси (50 фоизгача энергия ҳам тежайди) барпо қилинди.

Харидоргир кўчат навларини диверсификация қилиш мақсадида, 5 гектар ер майдонида 40 хил навдаги 6 минг дона сертификатланган хорижий мева, узум ва манзарали кўчатлар боғи яратилди. Иссиқхонадан кейинги босқич учун эса мевали ва маназарали дарахтлар, узум кўчатларини экиш мавсумларигача тайёрлаб бериш учун 10 гектар майдонда кўчатхона ташкил қилинди. Ўша ерда бир четдан келган эксперт билан гаплашиб қолдим. Бу технология айрим Европа дақлатлари учунам орзу деб айтди. Агробанкнинг шу вақтгача катта натижага эришган бир қанча лойиҳалари қаторига ушбу лойиҳаниям қўшиб қўйсак бўлади.

👉 @Zafarbek_Solijonov
Ҳар йили ёшлар энг кўп кутадиган дамлар – ёшлар ойлигига старт берилди

Ўзбекистонда бир ой давомида байрам қиладиган ҳеч бир соҳа йўқ. Бу эътибор мамлакатнинг таянчи, кучи ва бебаҳо хазинаси бўлган ёшларга берилган. Шу сабаб ҳар йили июнь ойи ёшлар ойлиги сифатида ўтказилади.

Мазкур ойда ёшларга хос юқори энергия берувчи унутилмас ва такрорланмас дастурлар, умуман олганда катта байрам бўлади.

Бу йилги ёшлар ойлигига бугун, 10 июнь куни Қорақалпоғистон Республикасидан старт берилибди. Айтишларича, ҳар бир ҳудуд ва туманда ёшлар учун катта тайёргарлик билан ўзгача байрам ташкил этилар экан.

Йигит-қизларимиз ҳар доимгидан ҳам фаол бўлишса кифоя.

👉 @Zafarbek_Solijonov
Охирги вақтлар иқтисодиётга доир илмий-оммабоп китоблар ўқияпман, ютюбда кўрсатув, подкастлар томоша қиляпман. Айни вақтдаги завқларимдан бири шу бўлиб турибди. Иқтисодиёт бўйича фундаментал билимларим бўйича пост ёзсам, урушиб ташламайсиз деган умиддаман.

Интернетда айримларимиз иқтисодий жиҳатдан буюк давлатлар йўқ бўлишини исташади. Бироқ даража шунга етибдики, уларга етган озроқ зарар биз каби давлатларга улкан фоизда келиши мумкинакан. Аслида бизнинг бойишимиздан уларам манфаатдоракан. 2008 йилдаги инқироз эсингиздами? Ўша йилнинг охирги чорагида АҚШ ялпи ички маҳсулотининг йиллик миқдори 5.4 фоизга қисқарган.

Айни ўша вақтда Сингапур иқтисодиёти 16, Япония эса 12 фоизга қисқарган. Сабаби Америка бозори дунёдаги энг йирик истеъмолчилар бозори ҳисобланади. Харид қуввати пасайгач, импортга талабам кескин тушган. Экспортёр давлатлар АҚШдан кўра кўпроқ зарарга кирган. Буюк давлатларга иқтисодиётимиз тўғридан-тўғри боғланмаган бўлсаям, боғланганларга боғланган бўлиб чиқяпти. Энг катта зарар биз кабиларнинг елкасига келаркан.

👉 @Zafarbek_Solijonov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Иқтисодиётимизни яхшилашнинг йўлларидан бири ўзимиздаги тадбиркорларнинг маҳсулотини сотиб олиш, хизматларидан фойдаланиш ҳисобланади. Thermo Plus лойиҳаси ҳақида олдинам айтгандим. Хоразмлик устоз ҳам базалт минерал плиталари ишлаб чиқарилиши жараёнлари билан танишибди.

Ўзимизнинг маҳсулотлар хориждагилардан сифат жиҳатдан кам эмас, камига нархиям анча ҳамёнбоп. Ёз ва қишда уйингизда электр, газ истеъмолини тежамоқчи бўлсангиз, ушбу плиталардан фойдаланинг. Тежалган пулни болангизнинг таълим олишига сарфлайсиз. Қуйидаги рақамда батафсил маълумот:

📞 +998 55 516 01 01
📞 +998 90 150 00 00

👉 @Zafarbek_Solijonov
Қадримиз ҳақида

New York Post'га кўра, АҚШнинг Калифорниясидаги чегарачилар 100 дан ортиқ мамлакатлардан келган ноқонуний мигрантларни мамлакатга киргазиш бўйича буйруқ олган. Бироқ бу ҳолат Ўзбекистон, собиқ СССР давлатлари ва бошқаларга тааллуқлимас. Улар зудлик билан Мексикага депортация қилинади.

👉 @Zafarbek_Solijonov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бир вақтлари кино кўришдан аввал ютюбдан унга бағишланган видеоларни кўриб, комментларни ўқирдим. У ҳақда батафсил маълумот олардим. Эндиликда Susambil лойиҳаси бор. Бу галги сони "Телба Макс" атрофида олинган. Мел Гибсон ўйнаган эски киноларидан тортиб, "Фуриоса"гача таҳлил қилинган. Кўрганга пул олинмайди, кичик совғалари бор қайтанга.

👉 https://youtu.be/FN2Mxs0-RhM?si=gU9tjaTfAp9pqnGy

@Zafarbek_Solijonov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 Дунёдаги энг бахтли давлатда яшайдиган ўзбек

Сигма Подкастда Финландияда физика соҳасида илмий тадқиқотчи бўлиб ишлайдиган Дониёр Уришов билан сон чиққан экан.

Жуда қизиқ бўлган, мазза қилиб томоша қилдим. Айниқса, финларнинг ўзгача одатлари ва ҳаёт тарўи ҳақидаги гаплар.

Шунингдек, физика соҳасидаги илмий ишлар ҳақида ҳам зўр фикрлар берилган.

Умуман кўрсангиз вақтингиз бекорга кетмайди. Тавсия қиламан:

https://youtu.be/ZrcK3PEglbs?si=IUEA8LmWx718paS2
Элтузга кўра, Бухородаги мажлисбозлик экан. Расмда қизил чизиққа олинган аканинг реакцияси ҳаммасини айтиб турибди😂

👉 @Zafarbek_Solijonov
Япония Россияга қарши санкцияларни четлаб ўтгани учун Ўзбекистонга чора кўрмоқчи

Япония Хитой, Ҳиндистон, БАА ва Ўзбекистон компанияларига Россияга қарши санкцияларни четлаб ўтгани учун санкциялар жорий қилади. Бу ҳақда Япония ҳукумати бош котиби Ёсимаса Хаяси хабар берди.

Санкцияларга келсак, мамлакатимиз Россияга қарши санкциялардан қочиш ёки четлаб ўтишга уринишларга қатъий муносабатда бўлишни муҳим деб ҳисоблайди. Биз Ушбу саммитда учинчи давлат ташкилотларига қарши санкцияларни ўз ичига олган пакетни кўриб чиқаётганимизни маълум қилдик. Хитой, Ҳиндистон, БАА, Ўзбекистон, Қозоғистон компаниялари, — дейди Хаяси.

Япониялик сиёсатчи, шунингдек, ҳукумат ҳозирда Россияга қарши янги санкциялар пакети тафсилотларини келишишнинг якуний босқичида эканини ва тез орада уни расман эълон қилиш режалаштирилаётганини маълум қилган.

👉 @Zafarbek_Solijonov
Менга бир ҳолат қизиқ бўляпти. "Бахти Ташкентский"нинг суди бўляпти. Судда у давлат одамларидан "кўчани эплаш бўйича махсус топшириқ" олганини айтди.

Бу ҳолат алоҳида ўрганилармикин? Бунақа топшириқ берилганми ўзи? Ким берган? Нега ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ташкилотлар вазифасини бошқалар бажариши керак, ҳуқуқий давлатда?

👉 @Zafarbek_Solijonov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Яқинда Рамзан Ўзбекистонга келганда бир-икки ўзбекларимиз унинг елкасига бошини қўйиб сўрашганини кўргандим. Сабабини энди билдим. Бу тўда эртага исталган босқинчи келса, кўкрагига бошини қўяди. Ажойиб.

👉 @Zafarbek_Solijonov
Xon Saroy жамоаси аъзоси - Бахшулла Сайфуллаев Гиннеснинг рекодлар китобида!

Бахшулла Сайфуллаев бошчилигидаги жамоа Гиннеснинг рекордлар китобига киришда ҳақиқий муваффақиятга эришди.

Спортчилар 47 сониядан камроқ вақт ичида 13.5 тонналик самолётни 100 метрга тортиб, ажойиб куч ва чидамлиликни намойиш этдилар. Ушбу ажойиб ютуқ нафақат жамоа, балки бутун Ўзбекистон учун янги жаҳон рекорди ва ҳақиқий ғалаба бўлди

💫 Xon Saroy қурилиш компанияси замонавий бинолар ва турар-жой мажмуаларини қуриш билан чекланиб қолмай, юртимиз спорт ва маданияти ривожига ўз ҳиссасини ҳам фаол қўшиб келмоқда.

👉 @Zafarbek_Solijonov
"Кўча"нинг ишини олиб бораётган судяни олдин танимаганаканман. У кўрган ишларда қатнашганимниям эслолмадим. Процессуал талабларни жойига қўйяпти. Нутқиям қатъийлик билан чиқяпти. Ҳар ҳолда мен кўрган жойларида шунақа.

Судланаётган "крутойча"лар жиноят процессуал кодекс талабларидан четга чиқсаёқ қаерда ўтирганини эслатиб қўйяпти. "Фалончиев, сизга сўз берилса кейин гапирасиз. Унгача эшитинг. Ҳўпми?".

Машнақа судяларимиз кўпайиши керак. Чегарани шахслардамас, қонунларда кўришсин. "Дух"ни ҳеч кимга бермасин. Ишига маҳкам, билимли ва орқаси тоза судяларга ҳар қачонгиданам кўпроқ муҳтожмиз бугун.

👉 @Zafarbek_Solijonov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
50 нафар бемор болага ёрдам кўрсатилди

Эсингизда бўлса, аввалроқ Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги беморлар учун хайрия ишларини амалга оширишга мўлжалланган “Инсон учун” номли махсус платформани ишга туширгани ҳақида хабар берилганди.

Шу платформа ёрдамида ҳозиргача 1,3 миллиард сўмдан ортиқ маблағ йиғилиб, туғма патологик муаммоси бўлган 50 нафар бола операция қилинибди.

Ҳайит айёми арафасида савобли ишларни амалга оширмоқчи бўлганларга айнан шу платформани тавсия қиламан. Сизнинг ёрдамингиз туфайли бемор болалар яна оиласи бағрида соғлом ҳаёт кечиришда давом этади.

👉 @Zafarbek_Solijonov
Бир тоифа бор. Менга энг ёқмайдиган қавмдан. Сассиқ инсонлар туридан. Бирор давлат лавозимига таклифлар қаторида униям номи берилади, ҳал қилинадиган жойга. Бироқ лавозимга қўядиганлар кўп нарсанинг ҳисобини олиб, у жойга яхшироқ деб билган инсонни қўйишади. У аламига чидолмай ҳар ерда сасишни бошлайди. Фитна қилади.

Олдинги раҳбар унақа эди, мана бунақа ишлар қилди, қилмади, ҳозиргиси бунақа, унақа ишлар қиляпти ва ҳоказо. Бу гаплар остида "мен ҳаммангдан яхшиман, мен лойиқ эдим бу лавозимга, сенлар нолойиқсан" чақириғи ётади. Фақат очиқчасига айтолмайди. Лавозимга қўядиганларга эса ғинг деёлмайди. Бунақаларга лавозим беришнинг ўзи хато.

Амалдаги кичик лавозимидаям ўзгарган бўлади. ПАнинг кичик курсичасида ўтирсаям атрофига, дўстлари, яқинлари, кўчадаги орган ходимларига, ҳамма-ҳаммага муносабати ўзгарган, синовдан ўтолмаган бўлади. "Кўп жаҳонгир кўрган бу дунё, ҳаммасига гувоҳ ер ости" деб бежиз айтишмаган. Ҳаммаси қолиб кетади. Аслида шу ишлари ҳам лавозимга қўядиганлар тўғри иш қилишганини кўрсатади. Уям нима қилсин, қисмати шу, ақли етгани иғво тарқатиш. Фақат душман кўпайтиргани қолади.

👉 @Zafarbek_Solijonov
🕋 Саидазиз “медгородок”га нисбатан яна бир суд бошланди. Асосий судланувчилардан бири Ҳаж зиёратида

Мазкур иш ҳам уюшган гуруҳ бўлиб товламачилик содир этиш ва жуда кўп миқдордаги фирибгарлик билан боғлиқ. Мулкини тортиб олиш мақсадида жабрланувчини 6-қаватдан улоқтириб юбориш билан қўрқитиб содир этилган жиноятнинг асосий иштирокчиларидан бирига гаров эҳтиёт чораси танланган. У айни пайтда муқаддас Ҳаж зиёратини адо этмоқда.

👉 @Zafarbek_Solijonov
2024/06/17 07:35:34
Back to Top
HTML Embed Code: