Telegram Group Search
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсух 23-26 июнь кунлари давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлади.

По приглашению Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева Президент Монголии Ухнаагийн Хурэлсух 23-26 июня посетит нашу страну с государственным визитом.

#Mirziyoyev #tashrif #Muguliston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Byuroning Zomin tuman boʻlimi ish yurituvidagi qarzdor G'A dan undiruvchi B.A foydasiga 16 029 753 soʻm aliment puli SUD jarayonida toʻliq undirilib, toʻplangan maʼmuriy ish MJtKning 271-moddasiga asosan tugatildi

📲 zomin.jizzax.uz rasmiy sahifalariga a’zo bo‘ling:👇

Telegram Live | Facebook| Instagram| Youtube| X |
🎙Ахборот хизматларининг кампаниялашган ҳолда ишлаш механизмлари: мавжуд муаммо ва камчиликлар

27 июнь - Матбуот ва оммавий ахборот воситалари куни муносабати билан ўтказилаётган Медиа-форум доирасидаги яна бир панел сессияда ушбу масала турли тақдимотли мавзуларда муҳокама қилинди.

📌 Жумладан, Адлия вазирлиги матбуот котиби С.Ўринбоева ҳамда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати раҳбари С.Зокировалар ахборот тақдим этиш билан боғлиқ ҳуқуқий нормаларни амалиётда учрайдиган янги кейслар мисолида тушунтириб беришди.

Хусусан, ахборот тақдим этиш билан боғлиқ амалиётда учраётган муаммолар қаторида -

⚫️“Whistleblowing”, яъни соҳага оид турли
ҳуқуқбузарликлар, тартибсизликлар ҳақида
хабар бериш тизими мавжуд эмаслиги;

⚫️ички коммуникация, яъни раҳбар ва ходимлар
ўртасидаги “ўта кучли” субординация мавжудлиги;

⚫️”Сарафанное радио” - “миш-мишлар” тизимидан самарали фойдаланилмаслик (соҳадаги янгилик ва
қулайликларни аввало дўстлар, яқинлар билан
бўлишиш) ва ҳоказолар санаб ўтилди.


📌 Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги матбуот котиби Ж.Қаландаров ҳамда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари ўринбосари С.Ҳикматуллаевлар “Инқирозли вазиятларда тўғри коммуникация каналларини ўрнатиш” мавзусини “Ҳисорак” сув омбори, Қорақалпоғистондаги кортеж, Самарқанддаги ИИВ ходимининг фуқарога қўл кўтарганлиги ва бошқа вазиятлар мисолида батафсил тавсифлашди.

📌 Шунингдек, АОКА масъул ходими И.Сахатов тезкор муносабатларни ташкил қилишда идоралараро коммуникация масалалари юзасидан маъруза қилди.

Ҳар бир тақдимотлар Форум иштирокчилари томонидан қизиқиш ва савол-жавоблар билан қизғин бўлиб ўтмоқда.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
2024/06/21 12:21:59
Back to Top
HTML Embed Code: