tg-me.com/a_meshayan/5087
Last Update:
#Болалигим_кирди_тушимга
Тушга кирди болалик... Кўз нам
Ер эмишман қоққанча ўрик
Нон ёпармиш тандирда онам
Отам эса эканлар тирик.
Гоҳ довучча тўлдириб бағир
Дўстлар билан тотармишман тут
Юзларимиз кирдан-кир яғир
Қалбларимиз тоза мисли сут.
Кечалари ухлармишман жим
Укам билан мен биргалашиб
Орамизни бузмасмиш ҳеч ким
Юрмасмишмиз мерос талашиб.
Сингилларим сакроғич ўйнар
Опаларим юрар сув сепиб
Менда эса танда қон қайнар
Тўймасмишман сира тўп тепиб.
Бўлишганча нор бирла тузни
Илинганча қўзичоқ гўштни
Иссиқ қилиб ҳамиша юзни
Яшармишмиз ҳар қўни-қўшни
Болалигим тушга кирди воҳ
Катта тоғам сўяр эмиш қўй
Жар солганча қилибмиз огоҳ
Маҳаллада бугун бор деб тўй.
Ёшу қари йиғилмиш бир кун
Жанозадан ҳамма қайтармиш
Ҳалойиқ ҳам марҳум ортидан
Фақат яхши гаплар айтармиш.
Қишда босиб ғарчиллатиб қор
Эргашибман онам изидан
Уйғондиму йиғладим зор-зор
Ажин йўқмиш отам юзида.
Болалигим кирди тушимга
Волидам ёшариб қолибди
Эгамишман яп янги шимга
Отажоним ойлик олибди
@A_meshayan
Абдураҳмон Мешаян
BY Abdurahmon Meshayan
Share with your friend now:
tg-me.com/a_meshayan/5087