tg-me.com/akmal_jumaboyev/306
Last Update:
☝️ Кўпчиликни бир таълим шаклидан бошқасига ўқишни кўчириш масаласи қизиқтиради.
Масалан, кундузгидан кечкига, сиртқидан кундузгига ва ҳ.к.
Саволларга жавобларни бирма-бир кўриб чиқамиз.
✅ КУНДУЗГИ таълимдан қуйидагиларга кўчириш рухсат этилади:
• кундузги;
• сиртқи;
• кечки (сменали).
⛔️Кундузги таълимдан махсус сиртқи ва қўшма таълим дастурига кўчириб бўлмайди.
✅ СИРТҚИ таълимдан рухсат этилади:
• кундузги;
• сиртқи;
• кечки.
⛔️Сиртқи таълимдан махсус сиртқи ва қўшма таълим дастурига кўчириб бўлмайди.
✅ КЕЧКИ таълимдан рухсат этилади:
• кундузги;
• кечки таълим (фақат бир таълим соҳаси доирасида).
⛔️ Кечки таълимдан сиртқи, махсус сиртқи ва қўшма таълим дастурига кўчириб бўлмайди.
✅ МАХСУС СИРТҚИ таълимдан рухсат этилади:
• кундузги;
• махсус сиртқи;
⛔️ Махсус сиртқи таълимдан сиртқи, кечки ва қўшма таълим дастурига кўчириб бўлмайди.
⛔️Қўшма таълим дастуридагилар, мақсадли қабул қилинганлар бошқа таълим йўналиши, таълим шакли, ОТМга кўчира олмайди.
Манба: 👉 @xushnudbek
@akmal_jumaboyev
BY Akmal Jumaboyev

Share with your friend now:
tg-me.com/akmal_jumaboyev/306