tg-me.com/baxmal_txtb/18574
Last Update:
#Ўрганиш
#БАХМАЛ_МАКТАБЛАРИ
Кенгаш аъзолари билан биргаликда Бахмал туманидаги 85,83,86,7 ҳамда 2 мактаблар фаолияти ўрганилди.
Умумий хулосаларимиз...
📄Негатив хулосалар:
- Мактаблардаги баъзи бир раҳбарларга (айни вақтда уларга директор вазифаси юклатилган) асосий раҳбарлик керак эмас ёки асосийси раҳбар келгунича "амаллаб туришибди" ...
-🗣Айрим дарс ўтадиган ўқитувчилар "кун ўтса бўлди" қабилида (кириш қўнғироғи чалинса ҳам дарсга кирмагани ажаблантирди)...
- 🏢Мактаб хўжалик ишлари мудирларини яхшилаб ўқитиш керакмикин? (Техник ходимлар фаолиятини тўғри йўналтира олмаганидан мактаб атрофидаги аҳвол қониқарсиз ҳолатда);
- Мактаблар жойлашган ҳудуд нуқтаи назаридан ўқитувчиларга иш вақтида (бир иккита эмас, кўпчилик бўлгани учун ушбу бандни киритдик) жавоб бериб юбориш қанчалик тўғри? ;
- Дарс жадваллари, норматив ҳужжатларни юритилиш аҳволи (Кенгаш аъзолари бирорта раҳбариятни шахсий ҳужжатлари ёки мактабга тегишли ҳужжатларни кўздан кечиргани йўқ) қониқарсиз аҳволда (Мактаб ичкарисига илинган дарс жадваллари, тўгараклар жадваллари ва бошқа стендлардаги маълумотлар тўғри тўлдирилмаган ёки имловий, стилистик хатоликлар мавжуд);
Позитив хулосалар;
- Ҳудуддаги тоза ҳаво, ажойиб кайфият сабаблими ўқувчиларни иштиёқи таълимга нисбатан жуда баланд;
- Мактаблардаги яшил макон доирасида қилинган ишлар таҳсинга лойиқ;
- Жамоалардаги ишга бўлган иштиёқ, ўқитувчилар билан суҳбатлардаги самимийликда ҳам билинди.
Умумий хулосалар... Кенгаш аъзолари асосан раҳбари вакант бўлган мактабларни ўрганишди. Мақсадимиз кимгадир салбий маълумот киритиб ишга бўлган қизиқишингизни совутиш эмас, бироқ сизга Давлат ва Ватан ишонаяптими, ишончни оқлаш учун масъулият билан ўқувчиларимизга юқори даражадаги таълимни бериш учун бор имкониятингизни ишга солинг!
Шаҳар ва туманлардаги умумтаълим мактабларини ўрганиш ишлари давом этади.
Бу сафарги ташриф сизни мактабингизга бўлади!!!
🎓 Telegram |𝖡𝗂𝗅𝗂𝗆𝗅𝗂 𝗒𝗈𝗌𝗁𝗅𝖺𝗋 𝗄𝖺𝗇𝖺𝗅𝗂
BY 🎓 𝐁𝐢𝐥𝐢𝐦𝐥𝐢 𝐲𝐨𝐬𝐡𝐥𝐚𝐫 𝐤𝐚𝐧𝐚𝐥𝐢
Share with your friend now:
tg-me.com/baxmal_txtb/18574