tg-me.com/bugunuz/55596
Last Update:
Полвон қиз: “Спортда қиз болага нима бор", деб менга қаттиқ қаршиликлар бўлган
Тўрт карра жаҳон чемпиони бўлган курашчи Дилдора Раҳмонова Қирғизистоннинг Боткен вилоятида туғилган.
Аввал Қирғизистонда қизлар учун спорт клублари бўлмагани учун, у спорт бўйича илк профессионал таълимни Ўзбекистонда олган.
У ҳозирда бир неча спорт тури бўйича халқаро спорт устасига айланган. Бу лавҳада Дилдора Раҳмонованин ҳам ҳаётдаги, ҳам спортдаги кураши ҳақида ҳикоя қиламиз.
*Мазкур материал “Озодлик” радиосининг Фарғона водийси бюроси томонидан тайёрланди.
Бюро Фарғона водийсида (Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон) яшаётган инсонлар ҳаёти, тарихи ва бугунги кун воқеаларини қизиқарли видео лавҳалар орқали ёритади.
Агар сиз ҳам ҳаётингиздаги муаммо ёки ютуқлар билан бизнинг ижтимоий тармоқлардаги ҳисобларимизда бўлишишни истасангиз @ferghana_media (+996 755 99 64 99) Телеграм каналига ёзинг.
#ferghanastories
🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://www.tg-me.com/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://www.tg-me.com/ozodnews
BY @BUGUNUZ™ - Official channel
Share with your friend now:
tg-me.com/bugunuz/55596