tg-me.com/buxvssbuzofficial/11482
Last Update:
* Миннатдорчилик хати
Самимиятдан кўнглим тоғдек юксалди
Ёшим етмиш бирда. Бухоро шаҳри "Шафтолизор" кўчасидаги уйлардан бирида истиқомат қиламан. Турмуш ўртоғим касалманд бўлганлигим сабабли мен ва қизимдан воз кечиб кетган. Ёлғиз фарзандни ўзим вояга етказдим, турмушга узатдим. Ҳозир уч нафар неварам ва бир эварам бор.
Ўтаётган умрим давомида бир неча маротаба жарроҳлик амалиётларини бошимдан ўтказганман. Юрагимга стент қўйдирганман, чап ўпкамни абцес туфайли операция қилдирганман. Ҳозирда 2-гуруҳ ногирониман.
Яхши одамлар кўплиги боис мен каби ҳаётда қийналган, кам миқдорли пенсия пулига амал-тақал қилиб умргузаронлик қилаётган кексалар юки ерда қолмайди. Ҳамма нарсадан манфаат кутавермайдиган, ёрдам қўлини чўзишдан чарчамайдиган фидойи кишилар борлигини кўриб эзгулик барҳаёт эканлигига амин бўлади одам. Ҳаётдан завқ оласан, сен ҳам бошқаларга яхшиликлар соғинасан.
Яқинда саломатлигим ёмонлашиб, Бухоро шаҳридаги "Subhida Medical" хусусий клиникасида даволандим. Тиббий текширувлардан маълум бўлдики, инфарктни бошимдан ўтказган эканман. Эгилганда, ўтириб-турганда кўкрак қафасида жуда кучли оғриқ пайдо бўларди. Боз устига бир неча маротаба қон босимим энг юқори босқичга кўтарилиб, ҳаётим хатар остида қолганди. Тиббиёт ходимларига мурожаат озгина кечикканида, бу мен учун ҳалокатли бўлиши мумкин эди.
Эрмат Зиёдуллаевич Раҳимов эл орасида обрў-эътибор қозонган шифокор. У ҳар бир беморига меҳрини-ю эътиборини бериб даволайди. Уларнинг дуосини олади. Шу инсон мени клиникага ётқизганидан сўнг интенсив муолажаларни бошлаб юборди. Дори-дармонлар ва шифо ўрни учун пул олмади. Ўрни келганда айрим харажатлар учун менга пул ҳам берган пайти бўлди. Шифокор ўз ишига шу қадар эътибор билан ёндашадики, унинг ҳазил-мутойибалари, самимий сўзларини эшитган бемор аввало руҳан тетиклашади. Мотивацияларидан дадилланиб, тезроқ оёққа туришга интилади. Самимияти ва табассуми боланикидек беғубор оқ халат соҳибининг фазилатидан юксалади бемор. Унинг қўл остидаги ҳамширалар ҳамда шогирдлари ҳам шу фазилатни "юқтириб" олишган. Барчаси ширинсухан, йўқлаганда "яхшимисиз, онажон?" деб мурожаат қилишларидан ғарибланган кўнглим тоғдек ўсади. Бемор учун бундан ортиқ яна нима керак?
Фурсатдан фойдаланиб, мени ҳаётга қайтарган, бугун қайноқ ҳаёт бағрида тетик қадам ташлаб юраётганимга сабабчи бўлган шифокорлар - Эрмат Раҳимов ҳамда Дилшод Бакамовларга ўзимнинг чексиз миннатдорчилигимни билдираман. Барчалари фарзандлар камолини кўрсинлар, эл ардоғида бўлиб, касбларидан доимо шараф топсинлар, дейман.
Зулфия Ражабова, Бухоро шаҳри
https://www.tg-me.com/us/Бухоро вилояти ССБ│Инсон қадри учун& 33;/com.buxvssbuzofficial
BY Бухоро вилояти ССБ│Инсон қадри учун!
Warning: Undefined variable $i in /var/www/tg-me/post.php on line 280
Share with your friend now:
tg-me.com/buxvssbuzofficial/11482