Telegram Group Search
Тойлоқ педагогика коллежида туман прокурори А.Абдуллаев, туман ҳокимининг ёшлар ишлари бўйича ўринбосари Ж.Ҳақбердиев ҳамда ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими раҳбари А.Суюнбоевлар томонидан “Раҳбар ва ёшлар учрашуви” ташкил этилди.

Ёшлар томонидан тадбиркорлик бошлаш учун кредит ажратиш ва бошқа турли соҳалар бўйича мурожаатлари тингланиб, ушбу мурожаатларни ижобий ҳал қилиш бўйича мутасадди ходимларга топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.
Пахтачи тумани прокурори Ж.Холмуродов томонидан “Шамс Назар” маҳалласида“ Раҳбар ва ёшлар учрашуви” ташкил этилди.

Учрашувда ёшлар томонидан бандлик, тадбиркорлик фаолитяини бошлаш учун имтиёзли кредитлар олиш ва бошқа масалалар бўйича мурожаат қилишди.

Тадбир якунида бир гуруҳ ёшларнинг бандлигини таъминлаш борасида ўз-ўзини банд қилишлари учун асбоб-ускуналар ва бир гуруҳ фаол ёшларга эсдалик совғалари топширилди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Пахтачи тумани прокурори томонидан “Раҳбар ва ёшлар учрашуви” ўтказилди.
Пастдарғом тумани прокурори Ж.Юлдашев ташаббуси билан 2-сектор ҳудудидаги “Янгисаноат”, “Имомжон қадимий ёдгорликлари” маҳаллаларида туман тиббиёт бирлашмасининг малакали шифокорлари томонидан чуқурлаштирилган бепул тиббий кўрик ташкил этилди.

Тиббий кўрик давомида ёлғиз ва кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар иштирок этиб, уларга тиббий муолажалар кўрсатилди ҳамда даволаниш учун йўлланма ва бепул дори-дармонлар тарқатилиши таъминланди.
Самарқанд вилояти прокуратураси жамоаси юртдошларимизни Қурбон Хайити билан муборакбод этади!
———
Прокуратура Самаркандской области поздравляет всех соотечественников с праздником Курбан Хаит!
2024/06/17 04:36:43
Back to Top
HTML Embed Code: