tg-me.com/algoritm_consulting/774
Last Update:
❓Хориждан ва Ўзбекистондаги нодавлат ОТМлардан ўқишни кўчиришда ҳам тартиб ўзгардими?
✅ЖАВОБ: Йўқ, улар учун жорий йилда ҳеч нарса ўзгармайди, ўтган йилги тартиб сақланиб қолади.
Бу ҳақда олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов овозли чатда маълум қилди.
Яъни аввалроқ эълон қилинган ўтиш баллари асосида тест ёки ижодий имтиҳон топширилади.
❗️АММО! Аммо вазирнинг айтишича, кейинги йилдан бошлаб хориждан ёки Ўзбекистондаги нодавлат ОТМлардан ўқишни кўчиришда ўтган йилги ўтиш баллари асос қилиб олинади. Мисол учун Тошкент тиббиёт академияси даволаш факультетига кириш бали 160 балл бўлган бўлса, унда ўқишни кўчирмоқчи бўлганлар ҳам 160 балл олиши талаб этилади.
Жорий йил хорижга ўқиш мақсадида эмас, фақат ўқишни кўчириш мақсадида кетадиганлар бундан тегишли хулоса чиқариши керак.
👉 @xushnudbek 👈
BY ALGORITM CONSULTING
Warning: Undefined variable $i in /var/www/tg-me/post.php on line 283
Share with your friend now:
tg-me.com/algoritm_consulting/774