Telegram Group Search
AS: Милитао "Бавария"га қарши ўйинда майдонга тушади. Карло Анчелотти Милитаони ўзининг энг яхши формасига қайтаришга ҳаракат қилади. У "Барселона" ва "Реал Сосьедад"га қарши ўйинларда майдонга тушиши мумкин.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Рюдигер ва Камавинга билан биргаликда футболчиларимизни ёшликдаги расмларига қараб топишга ҳаракат қилинг!
Marca: Начо кетишга тайёр.
Лунин Модрични жуда катта босимдан қутқариб қолди. Агарда "Мадрид" кейинги босқичга чиқа олмаганида, бош айбдор деб Модрич кўриларди. Лекин Модрич "Мадрид"даги фаолиятини бундай танқидлар билан якунлашга умуман лойиқ эмас, тақдир ҳам бунга рози бўлмади!
Жуд Беллингем: Агар сиз "Реал Мадрид" каби клубга ўтмоқчи бўлсангиз, менимча, сиз танқидларга, назорат остида бўлишга, барчанинг диққат марказида бўлишга тайёр бўлишингиз керак. Сиз буни босим сифатида эмас, балки масъулият сифатида қабул қилишингиз керак.
Relevo: Анчелотти "Барселона"га қарши ўйинда асосий таркибда 2-3 та ўзгариш қилмоқчи.

Модрич, Лукас Васкес ва Чуаменини асосий таркибдан жой олиш имкониятлари юқори.
Ла Лига: Улар ҳали мағлубиятга учрамадилар.

Ушбу мавсумда "Мадрид" ўз майдонида, "Барселона" эса сафарда мағлубиятга учрамади.
Фабрицио Романо: Начо келажаги ҳақида қарор қабул қилишдан олдин ўйлаш учун бироз вақт олади.

Футболчи айни дамда бор эътиборни мавсумнинг сўнгги ўйинларга қаратган, чунки у имкон қадар яхши натижалар билан кетишни хоҳламоқда.

У Ла Лигада қолишни режалаштирмаяпти.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Таржима шарт эмас, ҳаммаси шундоқ ҳам тушунарли😂😂😂
Тибо Куртуа умумий гуруҳ машғулотига қайтди.
Жамоамиз "Барселона"га қарши ўйинга сўнгги тайёргарлик машғулотини бошлади.

Дани Карвахаль умумий гуруҳ машғулотида шуғулланмоқда.

Бугунги машғулотда Ферлан Менди иштирок этмаяпти. Айтилишича, уни мушаклар чўзилиши безовта қилмоқда.
Ўзил: Агарда Жуд Беллингем Ла Лига, Чемпионлар Лигаси ва Европа чемпионатида ғалаба қозонса, "Олтин тўп" совринига асосий даъвогар бўлади.

У ҳали жуда ёш, шу билан бирга, жуда кучли футболчи.
"Мадрид" сафида энг кўп гол урган бразилиялик футболчилар рўйхати.
Карло Анчелотти: Биз оғир ўйиндан сўнг тикланмоқдамиз. Менди бугунги машғулотда қатнашмади, аммо барча футболчилар ўйин қайдномасига киритилади. Асосий таркибни эртага аниқлаймиз.

"Сити"га қарши ўйиндан кейинги танқидлар? Одамлар ўз фикрларига эга бўлиши мумкин. Биз қилишимиз керак бўлган ишни қилдик. Мухлисларимиздан хафа бўлган бирортасини учратмадим, балки ҳозирча учратмадим (кулади).

Начо? У келажагини ўзи ҳал қилади. У ажойиб марказий ҳимоячи ва шундай бўлиб қолади.

Кепа "Сити"га қарши ўйинда пенальтилар сериясида бизга катта ёрдам берди.

Эдер Милитао эртага асосий таркибда майдонга тушадими? Ҳа, бўлиши мумкин. Унга ўйин амалиёти керак. У ўйнашга тайёр. Эртага уни ҳам майдонга тушириш ҳақида ўйлаб кўрамиз.
Анчелотти: Вальверде? У яна қайси хислатини яхшилаши мумкинлигини айтиш қийин. У бу мавсумда жуда яхши ўйнамоқда. Мен уни доим майдонга тушираман ва у бизга ҳар доим ёрдам беради. У алмаштириб бўлмайдиган футболчи.

Бу ерда менда зўр, юқори савияли ходимларим бор ва уларнинг барчаси ёш йигитлар. Улар менга катта ёрдам берадилар. Улар бу ишни яхши кўрадилар. Жамоадаги бундай ажойиб муҳит учун уларга раҳмат айтишим керак. Барчамиз футболчилар билан яхши муносабатдамиз.

Биз 80 очко тўплашга жуда яқинмиз. Энди "Барселона" билан учрашувимиз бор. Эл-класико ҳар доим ажойиб ўтади. Агар эртага ғалаба қозонсак, Ла Лигада ғолиб чиқишга янада яқинлашамиз.

"Барселона"нинг ёш футболчилари? Фахрий футболчилар ва ёшлар ўртасидаги алоқа жуда муҳим, худди "Реал Мадрид"дагидек. Ямал ва Кубарсининг келажаги буюк.
Анчелотти: Лука Модрич захира футболчиси бўлишга рози бўладими (клубда қолиш назарда тутилмоқда)? Мен уни биламан, Лука ҳеч қачон захира футболчиси бўлишга рози бўлмайди. У ҳеч қачон машғулотни, жанг қилишни тўхтатмайди. У ҳар доим майдонга тушишни хоҳлайди.

Ферланд Менди? У биз учун жуда муҳим футболчи. У барчамиз учун дунёдаги энг зўри.

Рюдигерни пенальтиси? Биз фақат душанба куни пенальтини тепишни машқ қилдик. Мен унинг учта пенальти тепганини ва барчасидан гол урганини кўрдим.
"Мадрид" Эл-Класикога "Барса" устидан кетма-кет 3 та ғалабали серия билан яқинлашмоқда. Тўплар нисбати - 10:2.
AS: Ферланд Мендини Класикодаги иштироки шубҳа остида. Уни мушаклардаги зўриқиш қийнамоқда.Эртага чап қанот ҳимоясида Фран Гарсия ёки Камавинга ўйнаши мумкин.
"Барса"га қарши ўйинга чақирилган футболчилар рўйхати.
Хави: "Реал Мадрид"ни омадли дейишади, лекин мен омадга эмас, меҳнатга ишонаман.

"Реал Мадрид" жуда кўп ғалаба қозонди ва шунинг учун улар кўпроқ ишонч билан ўйнашади.

Мен омадга умуман ишонмайман, сўнгги уч йилда улар дунёнинг энг яхши жамоаларидан бирини (Ман Сити) икки марта мусобақадан чиқариб юборгани тасодиф эмас.
2024/04/20 12:38:34
Back to Top
HTML Embed Code: