tg-me.com/fayzboguz/21621
Last Update:
Бўзатов FEST танлови нимадан бошлангандию, амалдаги кўрсатгичлари қанақа?
Ҳафта давомида “Ёшлар овози” – Бўзатов FEST танловининг бу йилги республика босқичидан бир қанча ёшларнинг видеоларини эълон қилиб бордим. Ушбу танлов ўтказилиши бошланган илк йиллардан бугунгача янада такомиллашгани сезилди.
Ўзи нимадан бошланганди?
Президент 2020 йил 2 октябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси ёшлари билан бўлиб ўтган учрашувидан сўнг маданият ва санъат соҳасида ёш истеъдодларни кашф этиш, уларни қўллаб-қувватлаш, катта саҳналарда ўз санъатини намойиш этиши учун кенг йўл очиб бериш мақсадида “Ёшлар овози” республика танлови йўлга қўйилди.
2021 йил, 2 та ёш тоифаси, 3 та босқич, 3 минг қамров
Танлов илк бор 2021 йил 2 та ёш тоифасида (5-15 ва 16-30 ёш) анъанавий ижро, бахшичилик, опера, эстрада йўналиши бўйича 3 та босқичда (туман, ҳудуд, республика) ўтказилди. Танловда 3 минг нафардан ортиқ ёшлар иштирок этиб, шундан 88 нафари республика босқичида ўзаро беллашди.
2024 йил, 3 та ёш тоифаси, 5 та босқич, 248 минг қамров
2024 йилга келиб эса танлов 3 та ёш тоифасида (10-15, 16-22 ва 23-30 ёш), 4 та йўналишда (опера, бахшичилик, эстрада ва анъанавий ижро), 5 та босқичда (маҳалла, сектор, туман, ҳудуд ва республика) ўтказилмоқда. Эътиборлиси, жорий мавсумда 248 мингдан ортиқ ёшлар қамраб олинган.
Халқаро майдонга йўл
“Бўзатов ёшлар овози 2022 йил” танловида 1-ўринни қўлга киритган 12 нафар иқтидорли ёш 2023 йил 17-28 май кунлари Италия давлатида малака ошириб, “Ўзбекистон маданияти” ҳафталигида концерт дастурлари билан иштирок этишди.
Давлат мукофотлари
Танловда ғолиб бўлган ёшлардан бугунги кунга қадар, 1 нафари “Шуҳрат” медали, 3 нафари “Келажак бунёдкори” медали, 2 нафари “Ниҳол” мукофоти билан тақдирланди.