tg-me.com/odiljon_tojiyev/686
Last Update:
Қонунчилик палатасида болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилишга қаратилган қонун қабул қилиниб, Сенатга юборилди.
1-июнь халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига парламент аъзоларидан муносиб совға бўлди, назаримда.
☝️Энди зўравонликдан жабрланган болаларга ҳам ҳимоя ордери берилади.
Шундай вақтлар бўлдики, қонунларимиздаги бўшлиқлар ҳамда ваколатли органлар бўлмагани туфайли жамият боласини калтаклаб турган ота-онага қарши лом-мим дея олмади.
"Бола меники, қандай тарбияласам, ўзим биламан" дейдиганларга “хой” дейишдан нарига ўтолмаган вақтлар бўлди.
Энди бу каби ҳолатларга нуқта қўйилади. Ўзбекистон тарихида илк марта жабрланган болани ҳатто оиладан ажратиб олишимизга изн берадиган базавий ҳуқуқий асос яратилди.
Энди зўравонликдан жабрланган бола ёки унинг қонуний вакили маънавий зиённи компенсация қилиш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат эта олади ва бу жараёнда давлат божи тўлашдан озод қилинади.
Хуллас, аввал ҳам айтганимиздек, боланинг бегонаси бўлмайди.
P.S. Шу гапни айтаман деб ўйламасдим: ушбу қабул қилинган қонунга амалда эҳтиёж сезилмайди ва болаларимиз зўравонликка ҳеч қачон учрамайди, деб умид қиламан.
Одилжон Тожиев
BY Odiljon Tojiyev
Warning: Undefined variable $i in /var/www/tg-me/post.php on line 283
Share with your friend now:
tg-me.com/odiljon_tojiyev/686