tg-me.com/humanuzofficial/39632
Last Update:
Human.uz cайти раҳбари Х.Далиев ҳимоясига оид барча чоралар қўлланилади – таҳририят
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Жамоатчилик билан алоқалар маркази раҳбари Азиз Абидов Kompromatuzb Telegram-канали билан боғлиқ жиноят иши юзасидан маълумот берди.
Унга кўра, Human.uz сайти раҳбари Х.Далиевга нисбатан Жиноят кодексининг 139-моддаси 2-қисми, 165-моддаси 3-қисми “а” банди, 25,165-моддаси 3-қисми “а” банди, 184-моддаси 3-қисми ва 243-моддаси билан айблов эълон қилингани ва бу иш жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судининг иш юритувига келиб тушгани, айни пайтда ушбу жиноят иши “E-XSUD” электрон ахборот тизими орқали судьялар ўртасида тақсимланиш жараёнида эканини хабар қилди.
Human.uz таҳририяти ушбу иш юзасидан Х.Далиевнинг ҳимоясига оид барча чоралар қўлланилишини маълум қилади. Ҳозирда мазкур ишда Х.Далиевни ишончли ҳимоя қилиш мақсадида юртимиздаги малакали адвокатлар жалб қилинган.
Шунингдек, ҳолат юзасидан барча оммавий ахборот воситалари ҳамда жамоатчиликдан айбсизлик презумпциясига амал қилишларини, турлича талқин қилмасликларини сўрайди.
Умид қиламизки, суд жараёнлари адолатли ва шаффоф тарзда ўтказилади.
Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
BY Human.uz | Rasmiy kanal
Share with your friend now:
tg-me.com/humanuzofficial/39632