tg-me.com/imaginative_girl/5397
Last Update:
Ҳарид васваси(шопоголизм) ёхуд ониомания
Эҳтиёж бўлмаса ҳам дўконга бориб керакли-кераксиз нарсаларни ҳар куни сотиб оладиган инсонларни биласизми? Бу холат қайсидир маънода кўпчиликка таниш, ҳаридлар пайтида кўплаб инсонлар ўзини бахтли ҳис қилишади.
Германиянинг "Techniker Krankenkasse" соғлиқни суғурта компанияси шифокорларининг фикрига кўра, ониомания кўпинча эътиборнинг етишмаслиги, ёлғизлик ва ички бўшлиқ ҳисси, тан олиниш ва севгига бўлган эҳтиёж, шунингдек, депрессия даврида ривожланади.
Бундан бошқа сабаблар ҳам бор:
Ўз-ўзини тартибга солишнинг пастлиги
Ҳарид васвасига тушган одамлар ўз мақсадларига эришиш учун тўсиқ бўлаётган шахсий хусусиятлари ўрнига олинаётган нарсага нисбатан индивидуал имтиёзларни ҳис қилишади, яъни бўшлиқларни шу шаклда "тўлдиришади".
Адреналинга ташналик
Тана тезда адреналинга ўрганиб қолади ва ҳар доим каттароқ дозаларга муҳтож бўла бошлайди. Дўкондан адреналин дозасини ҳам олиш мумкин, яъни харид қилиш тўғрисида қарор қабул қилиб.
Қувват иллюзияси
Одамлар шахсий истеъмол учун жуда кўп нарсаларни эмас, балки маълум атрибутларини: сотувчиларнинг харидорга ҳурматли муносабати, чиройли муомала, хушомадни ҳам "сотиб олишади".
Эркинлик иллюзияси ва ҳаётни назорат қилиш
Харид қилиш депрессия ва хавотирни енгиллаштиради, ўзига бўлган ҳурмат ва ўзига ишончни оширади - биз оддийгина зарур бўлган нарсани эмас, балки ҳозирни ўзида хоҳлаган нарсамизни сотиб олишга қодирлигимиз бизга эркинлик ҳиссини беради.
@imaginative_girl
BY Imaginative Girl 🦢
Share with your friend now:
tg-me.com/imaginative_girl/5397