tg-me.com/imaginative_girl/5400
Last Update:
Ўзбекистон мусулмонлар идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар:
Таассуфки, тижорий соҳада мижозларни жалб этиш, маҳсулотни оммабоп даражага кўтариш ёки мўмин-мусулмонлар онгида динийлик бор деган тасаввурни уйғотиш мақсадида араб ва турк тилларидаги жозибадор ном, исломий сўз ва атамалардан кенг фойдаланиш жамиятда кўр-кўрона тақлидга олиб келмоқда.
Араб тилидаги исм ва жой номларидан фойдаланиш, янги туғилган чақалоққа минтақа учун ноанъанавий исм қўйиш, овқатланиш шохобчаларига турлича ном бериш, шунингдек, диний мазмундаги ёзувлар акс этган лавҳаларни автомашина каби турли техника воситаларига ёпиштириш ҳолатлари шулар жумласидан.
Либосларга турли диний атама ва шаклларни ёзиб олиш ножоиз. Баъзилар кийим ва автоуловларга “Аллоҳ”, “Муҳаммад”, “Машааллоҳ”, “Ла илаҳа иллаллоҳ” каби муборак калималар ёки оятларни ёзиб олади. Шундай ёзув ва иборалар бор либосларни кийиш мумкин эмас, яъни диннинг эҳтиромини бузадиган нарсалар ёзилган кийим кийиш жоиз эмас.
Номларнинг олдига билиб-билмасдан “ال” – “ал” қўшимчасини қўшиш кўпаймоқда. Аслида араб тилида исм гуруҳига кирувчи сўзлар аниқ ёки ноаниқ ҳолатда бўлади. Ноаниқ ҳолатдаги исмни аниқ ҳолатга ўтказиш учун сўзга “ال” олд қўшимчаси қўшилади. Шунингдек, айрим исмларнинг олдига “ال” – “ал” қўшилиши Аллоҳнинг 99 та муборак исмидан бирини англатади.
Шундай экан, бундай муқаддас исмларни хизмат қилдириш мутлақо жоиз эмас. Чунки ишчи-ходимлар томонидан йўл қўйилган нуқсон ва камчилик туфайли мазкур муқаддас исмларга нисбатан турли нолойиқ ҳолатлар юзага келади. Бундай номлардан тижорий ниятларда фойдаланиш асло мумкин эмас.
Манба
BY Imaginative Girl 🦢
Warning: Undefined variable $i in /var/www/tg-me/post.php on line 280
Share with your friend now:
tg-me.com/imaginative_girl/5400