Telegram Group Search
Япония Россияга қарши санкцияларни четлаб ўтишда ёрдам бераётгани учун Ўзбекистон компаниясига қарши чекловлар киритмоқда

Япония Хитой, Ҳиндистон, БАА, Қозоғистон ва Ўзбекистон компанияларига Россияга қарши санкцияларни четлаб ўтишда ёрдам бергани учун санкциялар жорий қилади. Бу ҳақда Япония ҳукумати бош котиби Ёсимаса Ҳаяси Токиодаги матбуот анжумани вақтида маълум қилди.

«Бу санкциялар муайян давлатларга қаратилган эмас, балки санкцияларни четлаб ўтишда иштирок этган айрим компанияларга қарши чоралар сифатида кўрилади. Биз ҳозир Россияга қарши янги санкциялар пакети тафсилотларини келишишнинг якуний босқичидамиз ва тез орада расман эълон қилишни режалаштирмоқдамиз», — деди Ҳаяси.

© Темур Малик

👉 @Uzanticor
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳайит куни: чет элда ва ўзимизда 😁

👉 @Uzanticor
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
СБУ агентларини зарарсизлантириш. ФСБ аслида нима қилмоқда.

👉 @Uzanticor
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Биз Россияни боқяпмиз"ми?

👉 @Uzanticor
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Агар Россия тинчлик саммити шартларига кўнмаса, биз уни таслим бўлишга мажбур қиламиз» — Италия бош вазири Жоржа Мелони.

👉 @Uzanticor
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Яхшиям биза Ўзбекистонда яшаймиз...

👉 @Uzanticor
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Расул Кушербаев: Етимларни зўрлаган амалдор жазосиз қолади, адашиб нашид эшитган қамалади. Шунақа аҳволга келиб қолганимизга қандай баҳо бериш мумкин.

👉 @Uzanticor
Қайси тоифаман?

-Моддий ёрдам бермаймиз,
Қашшоқманда демассиз?!
Ойлик зўрку, сизчи, кам
Таъминланган эмассиз.

--Ипотека кредит,
Олай десам беришмас.
Маошим етмас экан,
Назарига илишмас.

Бир миллион сўм оламан,
Бошим қайга ураман?
Айтингларчи, мен қайси,
Тоифага кираман?

Маҳалла бойсиз деса,
Ғалатироқми, сағал?
-Улар учун бойсизда,
Банклар учун камбағал.

Бошни қотириб ҳадеб,
Сўраб нима қиласиз?
Сиз таълим, ё тиббиёт,
Соҳасига кирасиз.

© Ҳилола Мамажонова

👉 @Uzanticor
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сиз ҳақиқатдан шер экансиз.))

👉 @Uzanticor
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Путин учун ватани уёқда турсин, ўз ота-онасидан кечиб юборадиган ўзбекларни борлиги шунчаки даҳшат!

Бу кетишда билмадим нима бўлади. Ишқилиб, охири бахаер бўлсин...

👉 @Uzanticor
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Муфтий Нуриддин домла Холиқназаров:

«Ҳожи дегани, бу биринчидан ибодатини бажарди, фарзини бажарди, гуноҳлардан қутилди, энди у намуна бўлади дегани.

Шундай экан, ҳожи акалар, ҳожи оталар, ҳозир уйингизга қўнғироқ қилинг, болангизга айтинг: "болам мени дабдаба билан кутиб олсанг рози бўлмайман. Биз риё учун ҳожи бўлмаймиз, Аллоҳ учун ҳожи бўламиз" денг.

Қанчадан-қанча фақирлар, камбағаллар бор юртимизда. Уларнинг ҳолидан хабар олайлик, ҳожилик мақомига муносиб иш тутайлик.

👉 @Uzanticor
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Парҳез учун Путинга раҳмат": Ҳажвий видеоролик.

👉 @Uzanticor
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мана шу жойга ётасиз...

Самарқанд вилояти Ургут тумани Узунсой маҳалласида рўй берган ҳолат экани айтилмоқда.

👉 @Uzanticor
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Беҳбудий АҚШ президенти билан учрашганида...

👉 @Uzanticor
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ижтимоий тармоқда негативларни хоҳламаган амалдор, тизимни йўлга қўйиши керак....

Канал юритишни бошлаганимдан буён изоҳларда фаоллар ва троллар баҳсини кузатаман. Қисқа қилиб айтадиган бўлсам блогерларни ортидан пойлаб юрган баъзи бир шахсларга зўр жавоб бўлибди.

Яна бир гап, ҳақиқат аччиқ бўлади. Унга тик боқиш ҳар кимгаям эмас...

👉 @Uzanticor
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жанубий Туркистон (Афғонистон) ўзбекларининг бугунги ёшлари.

👉 @Uzanticor
Адлия вазирлиги E-Qaror'ни бутунлай ёпиб қўйса ҳам бўлаверади

Янги даврда ҳукуматнинг халққа нисбатан очиқлиги ва яқинлигини, ўзаро икки томонлама алоқа мавжудлигини кўрсатиш учун яратилган Mening fikrim портали қандай фалажлантирилгани эсингизда бўлса керак. Ҳозир бу портал борлигини биров эсламайди ҳам.

Кейин худди шу чала ўлакса ҳолатга Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси портали туширилди. Аввалига, янги давр эйфориясида "барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари лойиҳани ишлаб чиқувчи ташкилотлар томонидан Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига (regulation.gov.uz) жамоатчилик муҳокамаси ўтказилиши учун жойлаштирилиши лозим деган талаб киритилди. Бир муддат ўтиб, ўзларининг қонунларига ўзлари амал қилмайдиган ўзбек амалдорлари бу талаб уларга "невыгодно" эканини тушуниб қолишди. Талабларга нисбатан қоида тариқасида, дея иккита ибора қўшиш билан жамоатчилик мухокамаси мажбуриятини буткул йўқ қилишди, қутулишди. Ҳозир ўзбекистонликлар уларнинг ҳаётини остин-устун қилиб юборадиган, қимматлаштирадиган ва оғирлаштирадиган қарорлардан, ҳужжатлар кучга кириб бўлгач хабар топишмоқда.

Шу каби E-qaror порталига жойлаштирилаетган маҳаллий давлат органларининг очиқ қарорлари тобора камайиб бораётгани, ҳужжатларни жойлаш номига ва танлама тус олгани, Адлия вазирлиги бу борада бефарқ бўлмаган бефарқ мақомига ўтиб олгани ҳақида гапирилмаган гап қолмади.

Мана қаранг, Тошкент шаҳар ҳокимининг охирги 10 қароридан 7таси ёпиқ. Ишончим комилки, ёпилган қарорларнинг катта қисми на шахсий маълумотлар, на ҳомийлик, на васийликка оид. Иккита ғирт ташкилий масалага оид қарорни очиб қўйилиши бу мана қарорларни очиқлаяпмиз, дейиш учун холос. Нафақат Тошкент шаҳрида, барча ҳудудларда шу аҳвол. Ҳамма тушунади, Адлия вазирлиги қарорларни ёпаётган ҳокимларга қарши бирон жиддий чора кўра олмайди.

Шунинг учун, яна сўрайман, "Биз очиқмиз" деб ўзбекистонликлар ва ташқаридагиларни алдамаслик учун E-qaror'ни ёпиб қўяверинглар. Аввалги ёмон ва ёпиқ даврдагидан амалда ҳеч қандай фарқ қолгани йўқ. Бунинг учун энди уялишга асло ҳожат йўқ

© Отабек Бакиров

👉 @Uzanticor
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Владивостокда тўрт муҳожир кафеда ишлайдиган 21 ёшли россиялик аёлни зўрлагани айтилмоқда.

Кейинроқ Приморск ўлкаси суд тизими матбуот хизмати ҳибсга олинган муҳожирлар Ўзбекистон фуқаролари экани ва Россияда ноқонуний юргани ҳақида маълум қилган.

👉 @Uzanticor
2024/06/18 18:52:28
Back to Top
HTML Embed Code: