Telegram Group Search
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кўпларни кўрдик: бировга ёлғон кўрсатмалар бериб, қамалиб кетишига сабабчи бўлди. Бироқ шуни ҳам кўрдикки, ўша кўрсатмани берганлар ҳам, кўрсатмани олганлар ҳам итдек хор бўлишди.

Суд ва тергов идораларидан кўпчиликни танийман: аксариятининг фарзандига бир бало урган. Билмадим бу Аллоҳнинг жазосими ёки синови… Билганим шуки, туҳмат қилганлар бирортасининг келажаги яхши бўлмаган.

“Формадан қарғиш урмайди” деган гап шунчаки ўз-ўзини овутиш учун чиқарилган чўрчак. Шунақанги урадики… Бирор куни шу гапларни айтганингга ўзингга ланъат айтасан!

Хуллас, “Уч нуқта”нинг ушбу ролигини, албатта, кўринг! Ҳаётий воқеа асосида тасвирга олинган…

adolat_kuychisi

Кўринг ва тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
Forwarded from Танатоз (ТАНАТОЗ)
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Телеканаллардан берилаётган киноновеллаларнинг номланишига эътибор беринг.

Миллатни фитратини бузаётган бу каби "кино, серал, теле дастур ва кўрсатув"ларни сценарийсини ёзаётган, суръатга олаётган, саҳналаштираётган ва турли ролларни ўйнаётган инсонлар мусулмон фарзандларими ўзи? Наҳот, уч-тўрт сўм пул топиш дардида бундай шарафсиз медиа маҳсулотларни тайёрлашдан ҳаё қилишмаяпти?

Наҳот, кун келиб умматни аҳлоқини бузадиган бу шарафсиз хатти-ҳаракатлари учун Аллоҳнинг олдида савол-жавоб бўлиши ҳақидаги ўйламаяпдилар?

Шунингдек, соҳа мутассадилари бу фикри бузуқларни йиғиштириб оладими йўқми? Ёки уларнинг ҳам фикри бу манқуртларники билан муштаракми?

Билсинларки, миллатни ич-ичдан емираётган бу баднафс, маънавий мажруҳ ва тубан инсонлар тўдаси жамиятимизда содир бўлаётган ҳар қандай аҳлоқий бузуқлик учун жавобгардирлар! Чунки, айнан улар халқимиз онгига раззилик, жаҳолат, тубанлик ва шаҳвоний нафс уруғларини экмоқдалар!

Тафаккур қилишсин!

Социология фанлари доктори PhD, Сухробхўжа Хидиров.

@Tafakkur3
Улар қаёқда-ю, биз қаёқда?!

Қуръони карим бўйича дунё мусобақаларидан бирида собиқ совет иттифоқи таркибидаги давлатлардан биридан келган ўн икки яшар кичкина бола ғалаба қозонди. Унинг пухталиги ҳайратланарли даражада эди. Қуръони каримни қандай қилиб бу даражада пухта ёд олдингиз, буни қандай уддаладингиз, деб сўрашганда, у: “Буни менинг отам қилди”, деб жавоб берибди.

- Отангизга ким ўргатган, унга ким Қуръон ёдлатган?

- Бобом.

Ҳамма бундан ажабланиб, боладан яна сўрашибди: – Намоз ўқиган одамни кўрса қатағон қилган Собиқ совет иттифоқи босими остида бўла туриб, бобонгиз қандай қилиб отангизга таълим берган?

- Бобом отамни гўдаклик пайти эшакка мингаштириб олиб юрарканлар, қишлоқ ташқарисидаги узоқ жойларга ҳам бирга олиб кетарканлар. Кейин отамнинг кўзига боғич боғлаб, тоғдаги бир ғорга олиб борарканлар. Ғорга киргач боғични отамнинг кўзидан олиб, Қуръон суралари тушурилган варақларни оларканлар ва муяссар бўлганча отамга ёдлатарканлар. Сўнг яна кўзларини боғлаб, уйга қайтарканлар. Шу тариқа отам Қуръонни ёд олган эканлар.

- Нима учун бобонгиз отангизнинг кўзини боғлар экан?

- Коммунистик режим мободо унинг ўғлига келиб, қийноққа солса, оғриққа чидолмай махфий Қуръон ёдлатиш мадрасасини ошкор қилиб қўймасин, деб қўрқиб шундай қилган эканлар.

Улар қаёқда-ю, биз қаёқда?!

Бундай хабардан кейин шаҳри бўйлаб юздан ортиқ Қуръон ёдлатиш ҳалқалари бўла туриб битта ҳам сура ёдламаган, Робби олдига қандай боришни ўйламаган одамдан ажабланасан киши!

Фарзандингизни Қуръон ўқишга одатлантиринг, Қуръон ёлғизлигида унинг ҳамроҳи бўлади. Унга шаҳват ва шубҳалар билан тўлиб-тошган ҳаётнинг кўчаларини ёритиб туради.

Қуръон дунёда унга иштиёқманд бўлган соҳибини шафоат қилади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Қуръон қиёмат куни келиб айтади: “Ё Роббим, унга қўйиб бер, каромат тожини кийсин”. Кейин яна айтади: “Ё Роббим, уни зиёда қил, каромат либосини кийсин”. Кейин яна айтади: “Ё Роббим, ундан рози бўл”. Сўнг ўша бандага айтилади: Ўқи ва кўтарил, ҳар бир оят ўқиганингда битта савоб бўлажак”.

Қуръон аҳли учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тарафларидан махсус башорат бор. У зот дедилар: “Одамлар ичида Аллоҳнинг аҳли бор”. Саҳобалар: “Ё Расулуллоҳ, улар ким?” дея сўрашди. У зот: “Қуръон аҳли Аллоҳнинг аҳли ва хос бандаларидир”, дедилар.

Давлат миқёсида мусҳафлар тарқатадиган исломий давлатлар бор. Агар сиз шундай юртлардан бирида яшаётган бўлсангиз Аллоҳга берган шундай улуғ неъмати учун ҳамд айтдингизми? Мусҳаф изласангиз бемалол топа оласиз. Бу нақадар катта бахт! Лекин афсуски баъзи уйларда чанг босиб ётади, ҳеч ким очиб варақламайди ҳам…

Доктор Ҳассон Шамси Пошонинг “Метин қоялар” китобидан

Тафаккур қилайлик азизлар!

@Tafakkur3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кредит ҳақида.

Эшитинг ва тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугунги мактаб битирувчиларига битта маслаҳатим: ўқинглар — одам бўласизлар!

Энди сиз учун вақт ўтиши тезлаша бошлайди. Сиз учун ягона мақсад таълим олиш бўлиши керак.

Бугун ўзидан кимдир ясаб олиб, "такооой" юрганларга эътибор қилманглар! Ёшингиз 30 га борганида ким аслида кимлигини вақтнинг ўзи кўрсатиб қўяди. Ўзидан такой дерзкий кўча ясаб олганлар, узоғи ўн йилдан кейин адолатсизликлардан, иш йўқлигидан нолиб юришади холос.

Тармоқларда бачканалик қилиб, машҳурликка эришиб, "соққа" қилиб юрганлардан ҳам мотивация олманг! Ишонинг менга, яқин ўн йилдан кейин улар ҳам номсиз йўқ бўлиб кетишади.

Ўқинглар! Фақат ўқинглар! Одам бўласизлар!

adolat_kuychisi

Тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Qishloqi ustoz🥺

So'ngi qo'ng'iroq shkuhi kezib yurgan aynidamda, mana o'nlab yilki mamlakatmizda o'qituvchilar qadri-qimmati, sha'ni haqida afsuski ayanchli faktlar har kuni qo'ng'iroqdek jaranglaydi.

Ammo, tan olishli darajada o'zgarish yo'q!

Tafakkur qilaylik!

@Tafakkur3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳаж_2024

Мана бир неча кундан кейин ҳаж мавсуми авжига чиқади, Димашқ масжидларининг учдан бири имомларидан, хатиб ва мударрисларидан бўшаб қолади.
Ҳа, шундай. Бу маълум нарса. Сиз уларни қидириб уларнинг ўрнига кимнидир, балки муаззинини қўйиб кетганини кўрасиз, дарслар ҳам тўхтаб қолади.
Ҳаж мавсумида масжидларнинг учдан бири ушбу ишни бошидан ўтказиб қийналиб келади.
Энди ушбу ҳаж Аллоҳ учун бўлдими? Йўқ, ундай эмас.

Имом Бутийнинг 278-Ҳикамул Атоия шархи силсиласидан қирқиб олинган видео суҳбатдан

Ғуломов Абдуллоҳ таржимаси.

Тафаккур учун!

@Tafakkur3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#кайфият

Айтиш учун энг яхши сўз, айтганда мазза қиладиган сўз қайси?

Миршакар жавоб беради, эшитинг ва тафаккур қилинг! 😁

@Tafakkur3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
1991-1995 йилларда Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизматига раҳбарлик қилган генерал-лейтенант Ғулом Алиев ҳаёти ва фаолияти ҳақида, хусусан, мамлакатимиз мустақиллигининг дастлабки йилларида кузатилган кескин вазиятларда унинг давлат хавфсизлигини таъминлашда кўрсатган жасорати ва фидойилиги тўғрисида ҳикоя қилинган.

Миллатимизнинг бу каби қаҳрамонларини барчамиз билишимиз керак!

Кўринг ва тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
- Одам учта нарсанинг қадрини доим кечикиб билади. Ёшлик. Соғлиқ. Тинчлик.

- Дўстни хўрлаш – гуноҳ. Умр йўлдошини хўрлаш – юз ҳисса гуноҳ. Ота-онани хўрлаш – минг ҳисса гуноҳ. Гўдакни хўрлаш – чексиз гуноҳ...
- Иш кўплиги-ю, вақт йўқлигидан нолиманг. Вақт кўплиги-ю, иш йўқлигидан қўрқинг.
- Одамни абгор қиладиган нарса – бекорчилик.
- Ҳатто булбул ҳам бола очганидан кейин сайрашни бас қилиб, полапонларига емиш ташийди.
- Эрталаб турганингда, кундузи юрганингда, кечаси ухлаганингда ҳеч қаеринг оғримаса шунинг ўзи бахт!
- Ақл билан мансабга эришиш мумкин. Мансаб билан ақлга эришиб бўлмайди.
- Дунёда мукаммал нарса йўқ. Ҳатто Муҳаббат деб аталмиш олий туйғуда ҳам адолатсизлик бор. Ким қаттиқроқ севса, ўша кўпроқ изтироб чекади.
- Инсоннинг баҳоси бу дунёда ўзи олгани билан эмас, ўзидан қолгани билан ўлчанади.

Ўткир Ҳошимовнинг "Дафтар ҳошиясидаги битиклар" асаридан

Тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
СУРАЛАР ФАЗИЛАТИ

Аллоҳнинг Каломида бир юз ўн тўрт сура бор,
Улар барчаси гўзал, сермаъно ва бетакрор.
Сураларда шифо кўп, ҳислат кўп, хосият кўп,
Офатлардан сақлагувчи нажот кўп, офият кўп.
Мўминларга юборилган Аллоҳнинг раҳмати у,
Ҳар харфида сир жойлашган Аллоҳнинг неъмати у.

Бу суралар ичида бордирки ўнта сура,
Уларда фазилат кўп бошқаларидан кўра.
Бу ўн сура ҳақида Росулуллоҳ (с.а.в) айтганлар
“Банда бошига келган ўн балони кайтарар!”

"Фотиҳа" - Қуръон боши. Ҳар иш бошланар ундан,
Билсанг, у сени сақлар Аллоҳнинг ғазабидан.
Билиб билмай гуноҳлар қилиб қўямиз баъзан,
Ғийбат, туҳмат, ёлғон сўз чиқиб кетса гар тилдан,
Ўқиб юр такрор, такрор Қуръоннинг онасини,
Ҳар дард, ҳар муаммонинг топасан чорасини.

Оятларнинг улуғи "Оят ал - Курси" билсанг,
Аллоҳнинг паноҳида бўласан ўқиб юрсанг.
Сени бало қазодан сақлайди мисли қўрғон,
Жин, парилар, сеҳрдан доим бўласан омон.
Бошга мушкул иш тушса муродингни беради,
Кулфату балолардан сени халос этади.

"Ясин". Қуръоннинг қалби. Сураларнинг буюги,
Уни ўқиган инсон бандаларнинг суюги.
Ҳар куни ўқиб юрсанг ва унга қилсанг ихлос,
Охират чанқоғидан сени қилади халос.
Қиёматда бандалар иссиққа бермай бардош,
Чанқаб, сув, соя излаб ҳар томонга урса бош,
Ясин ўқиган инсон тепасида бир булут,
Уни пана қиларкан, чанқоқ бўларкан унут.

Охират кун келганда ҳамма қўрқувда бўлса,
Ота, она, фарзандлар ёрдам беролмай турса.
Гуноҳ қилган бандалар титраса ич - ичидан,
"Духон" сени сақлайди охират қўрқинчидан.
Гуноҳкор бандаларга минг азоб берилганда,
Тақводорлар юраркан гўзал боғ, чаманларда.

"Воқеъа"ни ўқисанг асло камлик кўрмайсан,
Ризқингни мўл қилади, мухтожлик не билмайсан.
Ҳалолидан сўрасанг Аллоҳ берар зиёда,
Қашшоқликдан асрайди сени ёруғ дунёда.
Ихлос билан ўқилса ҳислатли бу сурани,
Экин, ҳунар, илмга беради баракани.

"Мулк". Қабрга кирганда бошланса савол жавоб,
Мулк сени қўриқлайди. Қабр бермайди азоб.
Мулк сураси гувоҳлик берар экан Аллоҳга,
“Ваъда бериб қўшгансан мени Каломуллоҳга.
У мени кўп ўқиган, қўрқиб азоб, ҳисобдан,
Ваъдангни бажармасанг чиқар мени Китобдан!”

"Кафирун" сақлар сени куфрга кетишингдан,
Жон чиқар бўлган пайтда нобоп сўз айтишингдан.
Банда борки дунёда жон аччиғин тортади,
Кафирунни ўқисанг шайтон нари кетади.
Иймонингни сақлайди, кофир бўлиб ўлмайсан,
Қиёмат даҳшатидан соғ омонда бўлгайсан.

Мунофиқлик дардидан сақлайди сени "Ихлос".
Ва унинг зараридан тезда бўласан ҳалос.
Сўзинг ёлғон бўлмайди, ваъдангга қилиб амал,
Омонатга хиёнат қилмагайсан ҳеч махал.
Ўзи тўртта оятку маъноси жуда кенгдир,
Савоблари Қуръоннинг учдан бирига тенгдир.
Ўқиб юрсанг ҳамиша қасринг бўлар жаннатда,
Уни фарзандларингга ёд олдиргин албатта.

Инсонларнинг доимо душмани бўлар экан,
Уйинггаю жонингга ҳасадлар қилар экан.
Охиратин ўйламаган сеҳргару жодугар,
Орқангдан ё олдингдан қилса сеҳр, жодулар,
"Фалақ"ни кўпроқ ўқи. Ёришар зимистон тун,
Ечилар сенга қарши қилинган барча тугун.

Шайтон ва шайтонсифат инсон босди оламни,
Шайтоний фикр баъзан чулғаб олар одамни.
Дунё мусибатлари, золим зулми кучайса,
Шайтон васваса қилиб йўлдан урмоқчи бўлса,
"Нас" қайтарар барини, ўқигин такрор, такрор.
Золим, ҳасадгўй инсон сенга беролмас озор.

Ўнта сура ҳислатин эслатиб ўтдим халос,
Гапим чўзилиб кетди, вақтингиз олдим бир оз.
Ўқисак ё эшитсак жуда улуғ савобдур,
Ва агарда ёд олсак нур устига аъло нур.
Ўқиганда Қуръонни мени эсга оларсиз,
Мастурахон онани дуо қилиб қўярсиз.
Аямасдан вақтимиз ўқисак қилмай канда,
Аллоҳнинг хузурида бўламиз маҳбуб банда!

Тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
Бир куни Диоген бозорда ўзининг оташин нутқини ирод қилар экан, донишманд файласуфнинг нутқига ҳеч ким эътибор бермай, ўтиб кетаверибди. Шундан кейин у хўроз бўлиб қичқирибди ва бир пасда унинг атрофида тумонат одам йиғилибди.
Шунда донишманд Диоген бу оломонга қараб, ғазаб билан:
- Сенларнинг тафаккур даражанг шу қадар пастки, сенларга ақлли гапларни айтганимда, менга эътибор ҳам бермадиларинг, лекин аҳмоқларча хўроз бўлиб қичқирганимда, ҳамманг мени маймунона қизиқиш билан ўраб олдиларинг.

P.S.: Ўшандан бери ҳеч нарса ўзгармаган. Масалан, биз каналимизга фикран теран, тафаккурга чорловчи факт ва далиллар, жиддий илмий мулоҳазалар келтирсак шу ондаёқ каналимиздаги маълумотларни
ўқиб "ҳазм қилишга" қийналган юзлаб инсонлар тарк эта бошлайдилар. Аммо, енгил, аҳмоқона ёки ножиддий контентлар бир пастда оммабоп бўлиб "лайклар ёмғири" остида қолади.

Шунинг учун ҳам бугун кўплаб ОАВ, интернет сайтлари кунини "хўроз бўлиб қичқириш" билан ўтказишга мажбур бўлмоқда.

Кукарику... 😁

Тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
Олтинга тенг сўзлар

- Дунё катта бир мактабдир. Унда ҳар қанча чўққига эришмагин, ўлим шаҳодатини олишинг муқаррар. Шундай экан кибрланмасдан одобли ва ахлоқли инсон бўлиб яша.

- Ёстиқ бой ва фақирнинг, катта ва кичикнинг, шаҳзода ва қўриқчиларнинг бошини кўтаради. Лекин унда фақатгина виждони хотиржамлар сокин уйқуга кета оладилар...

- Ҳар бир кунингизни  гўзал ўтказишингиз, сиз учун одатий хол бўлиб қолсин. Самимий, одобли, меҳрибон, саҳий, очиқ кўнгил бўлинг. Чунки соҳиби кетганда, ундан муҳр - хотира қолади...

- Сенга биров "Сени ҳурмат қиламан" деса ишонма. Сухандонлар ҳам ҳеч кимни танимай, кўрмай туриб "ҳурматли томошабинлар" деб айтишади.

- Ҳозирги замонда "қаҳрамон" деб қиличи бор инсонни эмас, балки виждони бор инсонни ҳақиқий "қаҳрамон" деса ярашади.

- Баъзи инсонлар ҳаётимизда ҳудди сониялардек, баъзилари эса ҳудди дақиқалардек, яна бошқалари эса ҳудди бир умрдек гап. Уларни фақат ўлимгина  хотираларимиздан ўчира олади...

- Кўринишинг билан фахрланма. Чунки уни сен яратмагансан. Насабинг билан ҳам фахрланма. Чунки уни сен танламагансан. Лекин ахлоқинг билан фахрлан. Чунки унга зийнатни "СЕН" бергансан...

- Биров сенга ахлоқсиз гаплари билан қўполлик қилса, ғазабланма. Балки жилмай. Чунки у ўзининг феъл атворини сенга намоён этибди. 

- Бахт бу - биз эга бўлмаган нарсага эришишимиз эмас, балки биз эга бўлган нарсамизнинг қийматини билишимиз, тушуниб етишимиз БАХТдир.

(с) «Ҳикматлар саодатга етаклар» китобидан

@Tafakkur3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун Путин баҳона ишдан вақтлироқ сурганингда! 😁

Тошкент шаҳридагилар буни яхши тушинишади. 😉😂

Ўзиям тафаккур қилдирадиган халқимизда. 😁

@Tafakkur3
#ибрат

Муваффақиятли инсонларнинг ўзига хос 20 та хислати:

1. Бошқалар қила олмаган ишни, улар йўлини қидиришади шунчаки қўл силтаб кетишмайди;
2. Бошқалар омадсизлик деб билган нарсаларни, улар ҳаёт сабоқлари деб ҳисоблашади;
3. Улар аниқ ўйланган режаларни қабул қилишади;
4. Бошқалар омадни кутиб ўтирса, улар омадни ўзлари қидиришади;
5. Бошқалар каби уларда ҳам қўрқув бор. Лекин қўрқув уларни бошқаришига йўл қўйишмайди. Улар қўрқувни шунчаки хавотирланиш деб ҳисоблашади;
6. Улар шундай саволлар берадики, жавоби инсонни чуқур ўйлашга мажбур қилади;
7. Улар арз қилмайди – арз қилиш ортиқча куч сарфлаш деб ҳисоблашади;
8. Улар бошқаларга айб юклашмайди. Аксинча барча қилган ҳаракатлари ва уларнинг натижалари учун тўлиқ маъсулиятни ўз бўйнига олишади;
9. Уларда ғайритабий талант бўлмаслиги мумкин, лекин улар ҳар доим муоммони ҳал этиш учун максимал ечим топа оладилар. Улар ўзларидан кўпроқ нарсани талаб этишади;
10. Улар жуда банд, самарали ва пунктуал инсонлардир. Қаерда бўлмасин улар атрофдагиларнинг ўзларини худди ишлаётгандек тутиб вақт ўтказишаётганини муҳокама қилмасдан, чин дилдан берилиб ишлашади;
11. Улар ўз  мақсадларига етишишда атрофига энг самарали таъсир кўрсатадиган бир фикрли инсонларни йиғишади;
12. Улар ўзларига "нега энди мен эмас" деган саволни беришади. Бу эса оқим бўйича сузмасликга ёрдам беради;
13. Бошқалар ўз ҳаётини четдан кузатаётган бир пайтда, улар ҳаётларини қандай бўлишини аниқ тасаввур қила оладилар ва шундай бўлишига ҳаракат қиладилар;
14. Улар тақлид қилмайдилар, балки ўз йўлларини кашф қиладилар;
15. Улар ўз ишларини ортга сурмайдилар, бундан кўринадики, улар ҳаётда бирор нарсани кутиб яшашмайди;
16. Улар бутун умр ўрганишда чарчамайдилар. Ҳар қандай ҳаётий тажриба улар учун дарсдир;
17. Улар оптимист одамлар, шу сабабли ҳар нарсани фойдали томонини кўра олишади;
18. Улар ўзларини қандай ҳис қилишларидан қатъи назар, қилишлари керак бўлган ишни қиладилар;
19. Улар молиявий, ҳиссий, касбий ва руҳий томонлардан таваккал қилишдан қўрқишмайди;
20. Улар муаммолардан қочишмайди, аксинча уларга тик қарашади.

Тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
Ортиқча ватанпарвар бўлма!

Бу ватаннинг ватанпарварлари етарли...
•Касал бўлдингми? Даволан!
•Чарчадингми? Дам ол!
•Ортиқча қаҳрамон бўлма! Бу ватаннинг қаҳрамонлари етарли...
•Ўзингни ўтга, чўғга уриб ишлайверма!
•Оилангга, дўстларингга эътибор қарат!
•Мен бўлмасам, ишлар тўхтаб қолади, деб ўзингни алдама!
•Бу ишлар сендан аввал ҳам тўхтаб қолмаган, сендан кейин ҳам тўхтамайди...
•Ватан фақат ишдан иборат эмас. Кўп вақтимни ишга бағишласам, юқори натижалар кўрсатсам, ватанпарвар деган ном оламан деб ҳам ўйлама.
•Ватан бу—оила, ёр-биродарлар...
•Сен асосийси тўғри бўл. Ҳалол яша. Бировнинг ҳаққига хиёнат қилма!
•Сенга ватанпарварлик деб кўрсатилаётган нарсаларнинг бари сароб. Билмайсанки, балки, кимларнингдир манфаати учун ишлаётгандирсан. Сенингча, шу ватанми...
•Кўзингни оч! Асл ватанни англа.
•Асосийси, ўзингни асра!
•Бирор куни сендан фойдаланиб-фойдаланиб, ишлатилган буюмдек улоқтириб ташлаб кетишганида бу сўзларим нақадар аҳамиятли эканлигини англаб етасан.

Тафаккур қил!

Девонайи Ҳақгўй

@Tafakkur3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Базида бир гапни молга тушунтиришинг мумкин, лекин одамга тушунтира олмайсан.😂

Кўринг ва тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Раҳматли Хожибой Тожибоевнинг ҳажвиялари геосиёсий воқеаликка мос келганида. 😁

Кўринг ва тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
ҒАЛАБА ва МАҒЛУБИЯТ

Ғалаба ва мағлубият табиийдир. Бунга ҳар бир инсон йўлиқади. Аммо уларга нисбатан инсонларнинг тутган йўли турличадир.
Ғалаба инсоннинг ғурурга, дангасаликка чақиради. Кўп инсонларнинг ҳалокати чўққига етганида бўлган. Чунки улар чемпионликни чўққига етиш деб ўйлашган. Аслида қаҳрамонлик чўққига етиш эмас, чўққига етгандан сўнг унда қола билиш эканлигини улар унутишган.
Мағлубият тараддудланиш ва хавфга сабаб бўлади. У инсонни эҳтиёткор қилиб қўяди. Зеро инсон икки марта синишдан қўрқиб қолади. Мағлубиятга таслим бўлганларнинг аксарияти биринчи мағлубиятдан кейин эмас, иккинчи мағлубиятдан кейин таслим бўлишган. Чунки биринчи мағлубият кишилар тушунчасида йўлдаги муваффақиятсизликдир. Инсон иккинчи мағлубиятдан кейингина ўзини муваффақиятсиз ҳисоблай бошлайди. Хатарлиси ана шудир!

Муваффақият маст қилади. Кўп чемпионлар чемпионликка эришганларидан кейин машқ қилмай қўйишади. Бошқалар эса унинг ўрнини эгаллаш, уни чемпионлик шоҳсупасидан тушириш учун тинмай машқ қилишади.
Тарихда қулаган барча императорликлар ўзларига қарши турадиган рақиб йўқ деб ўйлашгани учун қулашган. Ҳатто адибларнинг мукофот олишдан олдинги ва мукофотдан кейинги асарлари бир-биридан фарқ қилади. Шунинг учун менинг фикримча, муваффақиятни қўлга киритишдан кўра уни идора қилиш ва сақлаш машаққатлироқдир.
Муваффақиятсизлик кишини муваффақият сари ундаши лозим. Бу йўлда хавотирлар бўлиши табиий. Аммо шарти шуки, бу хавотирлар захарли ханжарга айланмаслиги керак. Инсоннинг йиқилиши оддий бир ҳодиса. Аммо ўрнидан турмаслиги қарордир. Фикримча муваффақиятсизликни бошқаришдаги муваффақиятсизлик қотилдир. Аммо муваффақиятсизликнинг ўзи бир ҳодиса холос!

Тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
2024/05/29 01:17:58
Back to Top
HTML Embed Code: