Telegram Group Search
#ибрат

⚡️Бу боланинг исми Кабир, 11 ёшда. У Деҳлидаги давлат мактабида таълим олади. Ҳар куни дарсдан қайтар экан, мактаб яқинидаги қишлоқнинг камбағал болаларига бир соат бепул таълим бериб, сўнг уйига киради.

PS. Альберт Эйнштейн айтган эди:
«Олам ёмонлик қиладиганлар томонидан эмас, балки ҳеч бир иш қилмасдан уларни томоша қиладиганлар сабабли ҳалокатга юз тутади».

Тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
Инсон умри давомида қандай яшаб ўтган бўлса, шундай вафот топади...

Бу воқеа ўтган йили айни чилла ёз маҳалида бўлиб ўтганди.
Чоршанба куни эрталаб нонушта пайтида ёшлари 40 дан ошган 50 га етмаган бир аёл ТЎСАТДАН титроқ келибдию жони чиқибди...
Бир пастда келинлари, ўғиллари, набиралари қий-чув қилишибди, қўшниларни чақиришибди...
Сал ўтмай жанозага қавму қариндош, ёру- биродарлар, таниш билишлар келишни бошлашибди.
Ўғил онаси учун бир яхши тақволи ғассол аёлни олиб келди ва ўзи қабристонга ГЎРКОВ ҳузурига бориб, онаси учун қабр ҳозирлашини ва майитни пешин намози вақтида олиб келишлигини айтиб тайинлади.
Ғассол аёл ўз ишини майитнинг кийимларини ечишдан бошлади...
Ётган майитнинг кўйлагини қайчида кесиб ечинтирган эдики майит баданини ҚУРТ босиб кетганини кўрди...
Ғассолга қарашаётган майитнинг 3-4 та яқинлари ҳайратдан ёқа ушлашди...
Ғассол аёл бу ҳайратни билдирмай ўзи билган дуолари билан ишни сув қуйишдан бошлади.
Бир хил қуртлар сувда оқиб кетар, бир хиллари танадан ажратиб бўлмас даражада ёпишиб ётарди. Сўнг ғассол аёл майитни қорнини босиб қорнини бўшатмоқчи бўлди... У қорнини оҳиста босдиямки, қоринда йиғилган нажас (ахлат) майитнинг оғзидан қайнаб чиқа бошлади.
Кўп уринишларда 32 челак сув билан ҳам майит танаси тоза бўлмаган эди.

Пешин намозига ярим соат қолганида жаноза учун келганлар майитни кўтаришга шай бўлишди.
Одамлар жуда кўп эди. Каттароқ ёшдаги қўшни эркак:
МАЙИТ ТАЙЁРМИ? деб сўради.
Лекин майит ҳали кафанланмаганини ичкаридан эшитгач, УНДА ПЕШИН НАМОЗИДАН ўтиброқ кўмамиз, ТЕЗЛАШТИРИНГЛАР - дея қаттиқ гапирди.

Эшик тагида Тумонат одам йиғилди.
Аср вақти кирди ғассол аёл амаллаб кафанлади ва тобутга ётқизишди.
Одамлар тобутни кўтариб уйдан олиб чиқиб кетишди. Жаноза ўқилди.

Майитнинг ўғиллари хилҳонаси томон одамларни бошлади...
Ўғиллар не кўз билан кўрсинларки, бир эмас 3 та гўрковлар ҳали лаҳатни ковлаб улгурушмабди.
Хамма ҳайрон!

Гўрковлар ярим метр ҳам ерни ковлаб очиша олмаган эди. Қариндошлар ичидан 90 ёшни оралаган бир мўйсафид чол жанозадагиларга юзланди ва:
Жон болаларим. Бу майитга жаноза ўқилди, телефонларингизни ўчиринглар. Амаллаб майитни қабрга қўйишимиз шарт! Бу Аллоҳнинг ишлари. Гўрковлардан белкурак, кетмонларни олинглар..! Мен қабр устида дуо қилиб Қуръон оятлардан ўқиб тураман. Галма гал гўрковларга қарашиб юборинглар! - деди.

Қабристонга келган барча одамлар бирма бир қабрга кетмон уришибди.
Айримлар қабристондан кетиб ҳам қолишибди.
Ҳуллас, шом вақти ҳам ўтиб хуфтон маҳал кирганида, 12 та қариндош билан майитни ерга қўйишибди ва уйга қайтишибди.

Эртаси куни бу жаноза воқеаси хамма жойга тарқалиб кетибди.
Келинлар айтармиш:
Ер бориб айтмасинуу...! Ойимларни бир чиройли гаплари йўқ эди. Оғзилари жуда шалоқ бўлиб, ўтган кетганни, ўлик тирикни ёмон қарғардилар. Ҳеч кимга кун йўқ эди.
Яқин қўшнилари айтармиш:
Ер бориб айтмасинуу, кийим кечак, тилла тақинчоққа жуда ўч эдилар, бозорларда беҳудага пул совуриб, гапма гап, тўйма тўй юришдан қолмасдилар.
Танишлари ўртоқлари айтармиш
Ер бориб айтмасинуу. Давраларда жуда катта гапириб, ҳеч кимни менсимай, соддароқларимизни жеркиб, камситардилар.

Одамлар сўрашибди: Астағфируллоҳ, бу аёлни ибодати, НАМОЗЛАРИ, тутган рўзаси, ҳеч бўлмаса етим есирга қилган садақаси борми?
Хамма жим туриб елкасини қисармиш.
Ён атрофимизда бўлган бу воқеа биз тирикларга ибрат бўлсин азизларим. Феълимизни кенг қилиб, болаларимиз, яқинларимиз қўни-қўшниларимизни дилини оғритишдан, ДИЛОЗОРЛИКдан сақланайлик...

Бу ўткинчи дунёдан ўзимиз билан фақат ва фақат қилган яхши амалларимизни, садақа савобларимизни, беминнат қилган яхшиликларимиз савобларини олиб кетайлик.

Инсон умри давомида қандай яшаб ўтган бўлса, шундай вафот топар экан. Аллоҳ таоло охиримизни чиройли қилсин!

Тафаккур қилайлик!

@Tafakkur3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ибрат

Керилма, эй дўстим, энг зўрман дея…

Ролик "Уч нуқта" жамоаси томонидан тайёрланган.

Кўринг ва тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️"Бола тинчлансин" деб қўлига телефон тутманг!" Оқибатини кўринг!

Бироз тинчлансин деб қўлига телефон бериб қўясиз. Тўғри, бу вақтни ичида сиз қайсидир ишингизни қилиб оларсиз. Лекин бир неча йиллардан кейин болангиз соғлигида салбий ўзгаришлар бўлса ўзингизни кечироласизми?

Тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
🇺🇿🇷🇺 Ўзбек асаларилар туфайли яқин келажакда марказий рус асаларилари йўқ бўлиб кетиши мумкин экан.

Мутахассисларнинг фикрича, Марказий Осиёдан келган ҳашаротлар асаларилар, малика ва дронларни ичкаридан ейдиган қотил вирус ташувчиси ҳисобланар экан. Уни ўз вақтида аниқлаш мумкин эмас, аломатлар жуда кеч пайдо бўлиб ва асаларилар оммавий равишда ўлишар экан.

Олимларнинг таъкидлашича, вирус тарқалишини тўхтатиш мумкин бўлган тақдирда ҳам ўзбек асаларилари генофондни емираётгани сабабли марказий рус асаларилар тур сифатида йўқ бўлиб кетиши мумкин экан.

P.S.: Керак бўлса асалариси ҳам мазасини қочириб қўяди ўзбекнинг.

Тафаккур қилииб юришсин!

@Tafakkur3
Султон Сулаймон Қонуний эски саройларидан бирини бузиб уни янгидан қурмоқчи бўлди. Мамлакатдаги энг моҳир муҳандисни суриштирди. Унга муҳандис-меъмор Синон бу ишда моҳир эканлигини айтишди. Султон муҳандисни топдириб унга мақсадини айтди. Меъмор Синон ушбу вазифани гарданига олиб тезлик билан ишга киришди.

Султон Сулаймон қурилишнинг икир-чикиригача ўзи назорат қилиб борди. У меъмор Синоннинг саройни бузишда ишлатган ишчиларни янги саройни қуришда ишлатмаганлигини кўрди. У меъморни чақиртириб сўради:
— Нега эски саройни бузишда ишлатган ишчиларни янги саройни қуришда ишлатмадинг?
Меъмор жавоб берди:
— Султон ҳазратлари! Бузишга яроқли инсонлар қуришга яроқли бўлишмайди!

Бугун биз кечагина бузувчилик билан шуғулланганлар билан қурувчилик қилмаяпмизми?

Тафаккур қилайлик...

@Tafakkur3
Дунёнинг энг гўзал хунуги...

Йигирманчи юз йилликнинг бошлари. 4 та боланинг онаси Марий саҳнада. Бошқа иштирокчилар ҳам бор. Кимдир семиз, кимдир тукли, кимдир бўйи паст бир қанча аёллар мукофотга қўйилган катта миқдордаги пулни олиш учун “Дунёнинг энг хунук аёли” мусобақасида қатнашаётган эди. Марий тараддудланиб атрофга қарарди. Зални тўлдирган томошабинлар қаҳқаҳалар отиб аёлларнинг устидан кулишарди. Марий уялиб бошини эгди. Саҳна ортига бир қадам ташлаган ҳам эдики, уйдаги қорни оч болалари кўз олдига келди. Бу мусобақадан оладиган пули жуда муҳим эди. Эри вафот этгач, изидан чиққан ҳаётини бошқача йўлга сололмасди. Бақир-чақир ҳамда қаҳқаҳаларга қарамасдан саҳнада кутишда давом этди. “Ҳаммаси болаларим учун” деди ўзига ўзи. Ёнидаги тукли аёл “Тушунмадим, бирор нима дедингми?” деб сўради. Марий “Йўқ, ҳечнима демадим” деди. Марий кўзларини юмди ва аввалги ҳолатини эслади. Касалланмасидан олдин қандай гўзал аёл эди. Қараган киши яна қайрилиб қарарди. 29 ёшида Томас Баван билан оила қургач, 4 та фарзандли бўлгандан кейин бошланган мигрен, мушак ва бўғим оғриқларигача. Шифокорлар аввалига касалликнинг нималигини тушунмаган эдилар. Кейинчалик хасталикнинг акромегалия эканлиги аниқланди. Бу касаллик Марийнинг юз шаклини ўзгартирган, аёл танимайдиган ҳолатга келганди. Афсуски, Марий хасталик билан курашаётганда, эри тўсатдан вафот этган ва Марий болалари билан ёлғиз қолганди. Марий шуларни ўйларкан, бирдан олқишларни эшитиб, кўзларини очди. Ҳа, Марий “Дунёнинг энг хунук аёли” мусобақасида биринчи ўринни эгаллаган эди. Марий мукофотни олганида кўзларидан бир томчи ёш қалбига оқиб тушди. Энди у “Дунёнинг энг хунук аёли” эди. Ташқи кўриниши сабаб ҳечқандай ишга қабул қилинмаган Марий ўша кундан кейин циркда ишлай бошлади. Одамлар масхара қилган, кулиб мазза қилган Марий ОНА эди. Ҳечким унинг она эканлигини ҳис қилмади. Чунки одамларнинг завқланишга, кимнидир менсимай, паст санаш эвазига ўзларини буюк хис қилишга эҳтиёжлари бор эди. Фидокор она Марий 59 ёшда вафот этди ва сўнгги нафасигача циркда “Дунёнинг энг хунук аёли” унвони билан ишлади, тиришиб-тирмашди. Ягона дарди фарзандлари халол боқиш ва ҳечкимга муҳтож қилмаслик эди. Ботексли, макияжли, улама киприкли, жингалак сочли аёллар гўзал ҳисобланган дунёда албатта Марий ва Марийдек аёллар ҳар доим мусобақаларнинг “Хунук” лари дея эълон этилажак. Бир куни ТВ да бир моделъер билан суҳбат бўлди. Моделъерга савол билан мурожаат қилишди, у эса кулиб, “Биламан, каллам бўш, лекин вақтим чоғ” деди. Дунё ҳозир айни шу нуқтада. Бугунги кўзлар калласи бўш бироқ вақти чоғ аёлларда.

Тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
Отпускада маза қилиб дам олиш жоиз. Лекин жаа маза қивориш жоизмас - раҳбарият барвақт ишга чақириб олиши мумкин.

Бизнинг ўз ривожланиш йўлимиз бор, тафаккур қилоораслар... 😁

Манба: habikatura

@Tafakkur3
Юртда барака йўқ.

Қурилиш қилиб, бозорга бордим. Тахта бозор. Усталар "5*3 река керак", деди. Бозордан река қарадим. Нархи 5500 сўм экан. Бир сотувчи айтди "ака, сизга 5*3 керакми? Булар 5*3 дегани билан шунча чиқмайди. Мана...", деб ўлчаб берди. Ҳақиқатда 4*2 экан. 5*3 олиш учун 6*4 деганидан олиш керак экан. Рози бўлиб, 6*4 олдим. Усталар бўйини 6 метрлик бўлсин деган эди. 6 метрлик сўрадим. "Мана", деб дарров юклашни бошлади. Бирдан каллага фикр келиб қолди. "ука, метрни олинг", дедимда ўлчадим. 6 метр деб сотилган река 5*70 экан. Ҳам энидан, ҳам бўйидан....

Юртда барака йўқ. Савдо йўқ. Қимматчилик...

Усталар билан ғишт уришга шартнома қилдим. Ғиштни урганидан эмас, машинада келганидан санар экан. Зилда келган ғиштни эринмай доналаб санадим. 5000 та дейилган ғиштдан инсофлиги 300 та, стандарти беш юзта кам келар экан. Уста шуни билгани учун урганидан эмас, келганида ҳисоб олар экан. Ҳам машинада келганидан, ҳам устадан олиб ейсиз.

Юртда барака йўқ. Савдо йўқ. Қимматчилик...

Усталар хаммаси "дом строй"га (қурилиш материаллари сотадиган катта дўкон) етаклайди. Усталар у ердан карта очиб олган. Пластикка ўхшаган. Уйни эгаси бориб савдо қилади. Устага ўн фоиз картасига пул келиб тушади.

Юртда барака йўқ. Қимматчилик...

Бир ака антифриз чиқардилар. Антифриз қоғозда ёзилгани каби -20 градус ва -40 градуслик чиқди. Бозордаги ҳамма маҳаллий антифриздан қиммат. Сабабини тушунмай, ҳамма антифризларни олиб келиб, -5 градус холодильникка қўйилган. Уч соатда ҳамма антифриз тахта бўлиб қолган. Ишлаб чиқарувчиларга ҳолат видеога олиб юборилган. Ҳожи акалар парвойига ҳам олмаган.

Юртда барака йўқ. Қимматчилик...

Ўртоғим бензин заправкада ишлайди. Энг инсофлик заправка ўнига бир литр, қолганлари икки литр урар экан. "Мени билганим урмайдигани йўқ", дейди. Ҳамма билар экан шундайлигини.

Юртда барака йўқ, ҳаммаёқ қимматчилик эмиш...

Бошқа бир танишимнинг иши порасиз, откатсиз битмас эмиш. Пора бермаса, давлат ташкилотлари олмас эмиш.

Айтишича, Юртда барака йўқ. Аввалгидай савдо йўқ эмиш.

Уйфурушларга уйингизни сотмоқчи эканлигингизни айтасиз. Бўлди, нақдга ўзимиз оламиз, деб баҳолайди. Табиийки, сиз қимматроқ нарх хоҳлайсиз. Уёғига тузоғига тушганингиз шу. Каналида эълон беради уйингиз сотилиши ҳақида. Сиз мижоз кутасиз. Уйингизни олмоқчи бўлган харидор уйфурушга телефон қилади. Уйфуруш у уй сотилганини, истаса, бошқа уй борлигини айтади. Сизга эса ҳамтовоғини жўнатади. Ҳамтовоқ уйингизни кўриб, дастлабки уйфуриш айтган нархдан анча паст баҳо айтади. Шу тариқа учинчиси, тўртинчиси келиб арзон нарх айтаверади. Тоқатингиз тоқ бўлиб, биринчи айтган нархингизга ўзингиз олиб қўя қолинг, дейсиз. Хўп, дейди деб ўйлайсизми? Содда бўлманг. Энди уйингизни биров олмаётганини. Бошида берганда, майли, деб олишини, ҳозир эса яна беш юз ёки минг арзонга олиб қолишини айтади. Пул зарурлигидан рози бўлиб юборасиз. Бу приёмни ҳаммага ҳам қилмайди. Пул зарур, "пожар" деган одамлар "жирний" мижоз.

Ҳа, айтганча, Жума куни маклер акаларимиз ишлашмайди. Дам олиш куни.

Бозорда кабелчилар бор. Давлат муассасаларига, қурилиш объектларига сим сотишади. Улгуржи. Заводдан кабелни олиб, чўзишади. Хато эшитмадингиз. Эшилади. 2*2.5 кабель, 2*2 ёки ундан хам камроққа, метри кўпроққа айланади. Заводнинг қадоғини қайтадан қилиб, сизга беришади. Бутун бошли катта заводлар қуриб, кабель сотиб ётишибди. Цехда қилинган, бирортаси айтилган талабга жавоб бермайдиган кабеллар. Лекин тонналаб, навбатга қўйиб сотишади. Откат бор экан, кабель сотилаверади.

Лекин Аввалгидай савдо йўқ. Барака йўқ экан.

Бу каби ишларнинг саноғи йўқ. Оддий сода бор. Совет давридан бери 500 гмлик қадоқда бўлар эди. Грами камайиб, камайиб, 250 гмга тушган. Билмаган "ҳақиқийси фалончида қиммат экан, мана бу арзон сотади", деб олаверади. Ичи тўла бўладиган гугурт ярим бўлиб қолган. Сантиметрлаб, миллиграмлаб урилаверади. Камаяверади.

Цементга қум қўшаётганлар, сутга сув қўшаётганлар ҳеч кимга сир бўлмай қолган.

Тафаккур қилинг!

Oghuzhan Kokturk

@Tafakkur3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#farzand_tarbiyasi

Xalqimizda bir gap bor - nimani eksang shuni o‘rasan!

Ko'ring va tafakkur qiling!

@Tafakkur3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Битта савол...

Лекин тафаккур килдирадиган савол... 😄

@Tafakkur3
Forwarded from Azizbekh
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 Номақбул баёнот берадиган
чет элликларнинг Ўзбекистонга кириши тақиқланади


Депутатлар ишлаб чиққан қонун лойиҳасига кўра, Ўзбекистоннинг давлат суверенитетига, ҳудудий яхлитлигига ва хавфсизлигига зид бўлган, Ўзбекистон халқининг шаъни, қадр-қиммати ёки тарихини таҳқирловчи гаплар айтган чет эл фуқаролари Ўзбекистонга киритилмайди, агар улар Ўзбекистонда бўлса, депортация қилинади ва қатор тақиқларга дучор бўлади.

👉 @Azizbekh17mem
Диана Дисней Миллер ўзининг отасини шунчаки "дада" деб ҳисоблар эди, яъни 6 ёш бўлгунина қадар. Ўшанда унинг синфдоши ундан сўради: "Сенинг даданг Уолт Диснейми?".

Ўша куни Диана уйга қайтиб, дадасини ишдан келишини интизор кута бошлади. Ниҳоят, Уолт кечки овқат вақтида келди ва ўзининг севимли курсисига ўтирди. Ўша куни Диана отасига одатдагидек эмас, балки бошқачароқ яқинлашди. У катта-катта бўлиб очилган кўзлари билан ундан сўради: "Сиз Уолт Диснеймисиз?".

Уолт, қизининг нима сўраётганини тушунмай, ҳайратланиб қаради ва албатта у Уолт Дисней эканини айтди. Диана яна савол берди: "Лекин... сиз ўша машҳур Уолт Диснеймисиз?!"

Уолт энди масаланинг моҳиятига тушуниб ёйилиб кулди. "Ҳа, мен ўша машҳур Уолт Диснейман".

Диана ўша куни отасини яна бир бор ўз қизимдан эшитаман деб ўйламаган саволни берганини эслади, қизалоқ ҳайрат ва ҳаёжон билан: "Мен сиздан дасхат (автограф) олсам бўладими?" деб сўраганди.

P.S.: Шундай ота бўлинки фарзандларигиз сиздан дасхат оладиган бўлишсин!

Тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ислоҳот

Магистратурага топшириш учун ''Айлес'' сертификати нима учун керак?!
Шуни ўйлаб, ўйимга етолмайман. Ислоҳот?!

Жамиятнинг келажагига тўғридан-тўғри таъсир этувчи бу каба ислоҳотлар аввал ижтимоий тажриба қилиниб кўрилиши, соҳа мутахассислари томонидан тадқиқотлар ўтказилиб олинган илмий хулосалар натижасига кўра хар томонлама хулоса чиқариб тадбиқ қилиниши керак эди!

Бу каби но илмий "ислоҳот"лар дастидан не-не Авлоний-ю, Қодирийларни бошини емоқдамиз, тафаккур қилмаяпмиз!

@Tafakkur3
Bill Geytsning kitob o'qishga oid 4 qoidasi:

Kitob hoshiyasiga qaydlar qoldirish.
Qayd yozish odati keyinchalik ham kitobni varaqlaganingda sahifalardan o‘zing uchun muhim fikrlarni tez, oson topishga yordam beradi va tanqidiy fikrlash qobiliyatini ham rivojlantiradi.

Boshlagan kitobingni tashlab qo‘yma.
Bill Geyts oxiriga qadar o‘qishga ko‘zi yetmagan kitobni qo‘liga olishdan qochadi.

Bosma yoki elektron? Qaysi qulay bo‘lsa, shuni o‘qing.
"Hozircha bosma kitoblar mutolaasi men uchun qulay. Biroq, sekin-asta gadjetlarda ham kitob o‘qishni odat qilmoqchiman", deydi Bill Geyts.

Bir soatni mutolaa uchun ajrating.
Uning maslahatiga ko‘ra, kitobni qo‘lga olishdan avval siz kamida keyingi bir soatni faqat shu ishga bag‘ishlashga qat’iy qaror qilishingiz kerak.

— Siz ushbu qoidalarga amal qilasizmi?

Tafakkur qiling!

@Tafakkur3
РИЗҚИМИЗ ЎЛЧАНГАН

Инсонларни энг машғул қиладиган ишлар ризқ ва ажалдир. Бу иккиси ҳам биз ҳаётга келишимиздан илгари битилиб бўлган. Биз оладиган аввалги нафас ўта аниқлик билан ёзиб қўйилган. Биз оладиган охирги нафас ҳам, ўта аниқлик билан ёзиб қўйилган.

Ҳатто ҳаво ҳам ризқдир. Уни биров бошқа бировга ман қила олмайди. Яшириниш умрни бир лаҳза ҳам зиёда қилмайди. Ўлим томон ошиқиш, умрни бир лаҳза қисқартирмайди.

Дунёда онасининг сути томоғига тиқилиб қолиб ўладиган чақалоқлар қанча?! Аслида онанинг қучоғи энг хавфсиз, ҳимояланган ва меҳрга тўла жойдир. Аммо умрни берган шунчалик миқдорда бергандир.

Дунёда бели букилиб қолган, суяклари юмшаб қолган қариялар кўп. Уларнинг баъзиси ҳатто ўлимни орзу қилади. Чунки умрни берган зот уларга шу миқдорда берган. Биринчи ва охирги нафасимиз орасида биз келишимиздан илгари ёзилган улкан китоб бор. Биз ана шу китобни ўқиймиз.

У ризқ китобидир. Сеники бўлиши керак бўлган нарса албатта сеники бўлади. Сеники бўлмаган нарсангга куч билан ҳам эриша олмайсан.

Саҳро бағрида хурмо бир кишининг қўли билан экилади. Бошқаси уни суғоради. Учинчиси эса унинг мевасини теради. Бошқа бири уни сотиб олади. Бошқа бир киши уни бу бозордан бошқа бозорга олиб боради. Охири у сенинг қўлингга тушади ва уни сен ейсан. Чунки Аллоҳ аввалдан уни сен учун ёзган. Сенинг ризқингни сенга етказиш учун минглаб инсонлар асалари сингари қаттиқ меҳнат килади. Сен ва минглаб инсонлар бошқа бир инсоннинг ризқини етказиб бериш учун тинмай меҳнат қиласиз.

Шундай экан ризқингиз борасида қайғуришингизга хожат йўқ, сабр ва шукроналик сизнинг асосий амалингиз бўлсин.

Тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
ҚАБРИСТОНГА БОРИБ ЗИЁРАТ ҚИЛИШ

– Ўлган кишининг қабри олдига бориб зиёрат қилиш дуруст бўладими?
– Дуруст бўлади.
Ибратланмоқ учун қабристонга бориб ўтириш ғоятда маъноли мустаҳаблардан ҳисобланади.

– Қайси кунлари қабристонга зиёрат учун бориш авлороқ?
– Пайшанба, жума кунлари бориш авлороқдир, демишлар.

– Қабрлар олдига қай тариқа борилади?
– Таҳорат қилиб, одоб ва тавозеъ ила борилади.

– Қабрлар олдига бориб етгандан сўнг нима қилинади?
– Тик туриб ушбу айтилади: «Aссалому алайкум я аҳлал қубури вад-дияри роҳималлоҳул мустақдийна минна вал мутаахирина минкум. Aнтум лана салафун ва наҳну лакум халафун ва инна иншааллоҳу бикум ла ҳиқун насъалу Aллоҳу таоло лана ва лакум офияҳ».
Маъноси: «Эй қабристон аҳли, сизларга Aллоҳ таолонинг саломи бўлсин, Aллоҳ таоло дунёдан аввал кетган сизларга, кейинда қолган бизларга раҳмат қилгай. Сизлар бизлардан илгариги кишиларсиз, бизлар сўнгра қолган кишилармиз, албатта тезлик бирла бизлар ҳам сизларга етурмиз. Aллоҳ таолодан ўзларимиз ва ҳам сизлар учун саломатлик ва офият тилаб қоламиз».

Сўнг ўзи хоҳлаган қабрнинг олдига бориб оёқ кийимини ечиб, маййитнинг юзи ва кўкраги тўғрисига келиб, қиблага орқа ўгириб, қабрга рўпара бўлиб ўтириб, хоҳлаганича Қуръон ўқиб, савобини ўзи хоҳлаган маййитларнинг арвоҳига ва қабристондаги ҳамма маййитларнинг арвоҳига ҳадя қилади.

– Қабристонда қай тариқа юрилади?
– Гўё тирик кишилар орасида юргандек тавозеъ ва одоб билан, ҳеч бир қабрни босмасдан, ўзининг ҳам бир замонда улардек қабристонга келиб дафн қилинишини ва у ерда бўладиган савол ва ҳисобларни, қиёмат кунларини, жаннат ва жаҳаннамни хотирига келтириб, ғоятда тафаккур ва андиша қилади. «Ё Рабб, ушбу маййитларнинг арвоҳини раҳмат қилгил ва гуноҳларини мағфират қилгил, мен заиф бандага тавфиқ ва ҳидоят бериб, яхши амаллар қилмоқни насиб этгил. Ҳамма бор гуноҳларимни кечиргил», деб гуноҳларини юмшатиб, йиғлаб, кўп дуолар қилишга ғоятда жидду жаҳд қилади. Маййитларнинг руҳларига қабр олдига келган киши маълум бўлар эмиш. Улар учун ўқилган Қуръоннинг ва берилган садақанинг савоби уларга етар, дуо қилган кишини улар ҳам дуои хайр қилар эмишлар.

– Қабристонга бормасдан уйда ё масжидда ўқиб ҳадя қилган Қуръоннинг савоби уларга етадими?
– Aлбатта, етса керак.

– Aрвоҳга Қуръон ўқиб бағишланганда нима деб дуо қилинади?
– Бундай дуо қилинади: «Aллоҳумма баллиғ саваба ма қуриъа фи ҳазиҳис-соатиш шарифати мин китабикал карима ила арваҳи жамиъил муслимина каффатан ва омматан хусусан минҳум ила арваҳи ақрибаи ва асдиқаи аллазина азкурҳум би лисани».

Маъноси: «Ё Рабб, қадрли китобингдан ушбу шариф соатда ўқиганимнинг савобини мусулмон маййитларнинг руҳларига етказгин. Хусусан, ҳозир зикр қилинган ўзимга яқин қариндош ва дўстларимнинг руҳларига етказгин».

Бу дуонинг ўқигандан сўнг ўзи хуш ва дўст тутган маййитларнинг исмлари ва оталарининг исмларини бир-бир зикр қилади. Масалан, ушбу тариқа: «Ё Рабб, ушбу ўқилмиш Қуръоннинг савобини отам фалончи фалон ўғлининг ва дўстим фалончи фалон ўғлининг руҳи шарифларига етказгин».

Тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кайфият

Шу кунлардаги ҳолатим ҳақида қисқача.

Сизларда ҳам шу аҳволми? 😁

@Tafakkur3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#тафаккур

Тарих нима учун керак?

Кўринг, эшитинг ва тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
🎉 14-июн - Халқаро блогерлар куни экан.

Барча блогерларимизни бугунги кун билан табриклаймиз.

"ТАФАККУР ЭГАЛАРИ" канали деб номлаб ижодимизни бошлаганимизга ҳам мана ҳудо хоҳласа 5 йил бўлибти.

Каналимиз аъзоларини мазза-бемазза, ҳазил ва жиддий, қизиқарли ё зерикарли мақола ва маълумотларимиз, чиқишларимизни чидаб ўқиб бораётганлари учун ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз, сизларга минг раҳмат.

Барчангизга бугунги жума ва яқинлашиб келаётган қурбон ҳайити айёмлари муборак бўлсин!

@Tafakkur3
2024/06/14 08:06:42
Back to Top
HTML Embed Code: