Warning: preg_grep(): Compilation failed: quantifier does not follow a repeatable item at offset 62 in /var/www/tg-me/post.php on line 75
Олий суд | Расмий канал | Telegram Webview: oliysuduz/36808 -
Telegram Group & Telegram Channel
Бугун Фарғона шаҳрида “Суд органлари фаолиятини оммавий ахборот воситаларида масъулиятли ёритишда журналист ва блогерларнинг касбий маҳоратини ошириш” мавзусида икки кунлик тренинг ўз ишини бошлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятида фаолият юритаётган журналист ва блогерлар учун мўлжалланган ҳудудий тренинг Ўзбекистон Республикаси Олий суди, АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ҳамда “East-West Management Institute” ННТ Ўзбекистондаги филиалининг “Суд тизимини мустаҳкамлаш” (JSSA) қўшма лойиҳаси доирасида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ва Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди ҳамкорлигида ташкил этилди.

Тренингдан кўзланган мақсад суд жараёнларини ёритишда журналист ва блогерларнинг билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаш ҳамда судлар фаолияти ёки муайян суд ишини ёритиш борасида юзага келиши мумкин бўлган масалаларни ҳал этиш юзасидан фикр алмашишдан иборатдир.

Тадбир давомида оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда судлар фаолиятини ёритиш амалиётининг таҳлили билан бир қаторда малакали ва тажрибали судьялар, мутахассис ҳамда медиатренерлар томонидан ахборот соҳасидаги қонунчилик, сўз эркинлиги ва шахсий ҳаёт дахлсизлиги масалаларига эътибор қаратилиб, иштирокчилар судлар фаолиятини масъулиятли ёритишнинг моҳияти ва асосий тушунчалари билан таништириладилар.

Тренинг доирасида очиқ мулоқот ҳам ўтказилиб, унда судлар фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, жамоатчилик билан алоқаларни янада мустаҳкамлаш, аҳолининг судлар фаолиятига доир ахборот олиш ҳуқуқини таъминлашда Суд тизимининг ахборот сиёсати концепцияси, суд органларининг оммавий ахборот воситалари ва жамоатчилик билан мулоқот олиб боришнинг ҳуқуқий асослари ҳам судлар фаолиятини ёритиш билан боғлиқ масалалар муҳокама этилади.

Шунингдек, иштирокчиларга аҳоли ўртасида кенг муҳокамаларга сабаб бўлган (шов-шувли) суд иши бўйича суд мажлисини оммавий ахборот воситаларида ёритиш, журналист суриштирувини олиб бориш ва таҳлилий материал тайёрлашнинг ўзига хосликлари, фотоконтент яратишнинг замонавий талаблари, контентни визуллаштириш ҳамда гендер масалалари юзасидан тушунча ва маълумотлар берилади.

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube

tg-me.com/oliysuduz/36808
Create:
Last Update:

BY Олий суд | Расмий канал

Warning: Undefined variable $i in /var/www/tg-me/post.php on line 280

Share with your friend now:
tg-me.com/oliysuduz/36808

View MORE
Open in Telegram

Олий суд | Расмий канал Telegram | DID YOU KNOW?

Date: |

Launched in 2013, Telegram allows users to broadcast messages to a following via “channels”, or create public and private groups that are simple for others to access. Users can also send and receive large data files, including text and zip files, directly via the app.The platform said it has more than 500m active users, and topped 1bn downloads in August, according to data from SensorTower.

Unlimited members in Telegram group now

Telegram has made it easier for its users to communicate, as it has introduced a feature that allows more than 200,000 users in a group chat. However, if the users in a group chat move past 200,000, it changes into "Broadcast Group", but the feature comes with a restriction. Groups with close to 200k members can be converted to a Broadcast Group that allows unlimited members. Only admins can post in Broadcast Groups, but everyone can read along and participate in group Voice Chats," Telegram added.

Олий суд | Расмий канал from us

Telegram Олий суд | Расмий канал
FROM USA