tg-me.com/qonundoirasidauz/2366
Last Update:
🔴Умумий ўрта таълим муассасаларида якуний давлат аттестацияси ўтказиш тартиби тасдиқланди
✅ Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2024-йил 20-мартдаги тегишли буйруғи билан:
🔹умумий ўрта таълим муассасаларида якуний давлат аттестацияси ўтказиладиган фанлар рўйхати ва имтиҳон ўтказиш шакллари;
🔹хорижий тилларни билиш даражасини баҳоловчи халқаро тан олинган сертификатлар рўйхати тасдиқланди.
⚪️ 9-синф ўқувчиларининг якуний давлат аттестацияси:
◽️Она тили ва адабиёти фанидан — ёзма;
◽️Давлат тили (таълим тили ўзбек тили бўлмаган синфлар учун)дан — ёзма;
◽️Математика фанидан — ёзма;
◽️Ўзбекистон тарихи фанидан — ёзма/оғзаки;
◽️Жисмоний тарбия фанидан — амалий шаклда ўтказилади.
⚪️ 11-синф ўқувчиларининг якуний давлат аттестацияси:
◽️Она тили ва адабиёти фанидан — ёзма (иншо);
◽️Математика фанидан — ёзма;
◽️Давлат тили (таълим ўзбек тилида олиб борилмайдиган умумий ўрта таълим муассасалари учун, таълим муассасаси танлови асосида)дан — ёзма ва оғзаки;
◽️Чет тили фанидан — ёзма/оғзаки;
◽️Ўзбекистон тарихи фанидан — ёзма/оғзаки;
◽️(Ўқувчининг танлови бўйича) Кимё, Физика, Давлат ҳуқуқ асослари, География фанларидан — ёзма шаклда ўтказилади.
__________
⬜️ Маълумот учун, 2025-йилидан бошлаб таълим ўзбек тилида олиб борилмайдиган умумий ўрта таълим муассасаларининг 11-синф битирувчилари учун Давлат тилидан якуний назорат имтиҳонларини топшириш мажбурий бўлиши белгиланмоқда.
👉 📚📖 Батафсил ўқишингиз учун: https://uzedu.uz/uz/news/1535
🌐 Расмий саҳифаларимизга обуна бўлинг:
Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook
BY Qonun Doirasida
Share with your friend now:
tg-me.com/qonundoirasidauz/2366