tg-me.com/segmentuz/9230
Last Update:
Эҳтиёжманд аҳолига электр энергияси ва табиий газнинг истеъмол нормасидан ошган қисми компенсация қилиб берилади – Ҳукумат қарори
Энергетика тарифларининг ўзгараётгани муносабати билан эҳтиёжманд аҳолига электр энергияси ва табиий газ учун тўловларни амалга оширишда имтиёз берилади.
Хусусан, иситиш мавсуми (ноябрь-февраль) давомида эҳтиёжманд оилаларнинг электр энергияси ва табиий газ истеъмолининг базавий меъёрлардан ошган қисми компенсация қилиб берилади.
Бунда:
➖ компенсация табиий газ учун базавий меъёрдан ортиқча истеъмол қилинган 250 куб/метргача, электр энергияси учун 150 куб метргача тақдим этилади;
➖ “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган ва “маҳалла еттилиги” хулосасига кўра аниқланган эҳтиёжманд оилалар компенсация учун мурожаат қилишлари мумкин бўлади;
➖ “маҳалла еттилиги” томонидан шакллантириладиган эҳтиёжманд оилаларнинг қўшимча рўйхати тегишли маҳалладаги ягона реестрга киритилган оилалар умумий сонининг 15 фоизидан ошмайди;
Telegram | Instagram | Facebook
BY Segment.uz
Warning: Undefined variable $i in /var/www/tg-me/post.php on line 280
Share with your friend now:
tg-me.com/segmentuz/9230