tg-me.com/sharq_tabobati/4462
Last Update:
Асаблар, асаблар, асаблар..
(Давоми)
* Стрессга дучор бўлмаслик учун сабр-қаноатли бўлиш, меҳнатни дам олиш билан уйғун олиб бориш, бироз ором олиш, тинчланиш керак;
* Ишда хушфеъл, тавозели бўлиш ўзаро ҳурматли, хушмуомала инсон бўлиш керак;
* Ҳар доим кўтаринки кайфиятда бўлишга ҳаракат қилинг. Кўтаринки кайфият касалликларни йўлатмайди.
* Кулишни, хохолаб кулишни одат қилинг. Кулги одамнинг психологик вазияти енгиллашишига имкон беради.
* Одам ўзида борига рози бўлса, белгили ютуққа эришганига, ўзининг тирик юрганига шукур қилса, танқидий фикрларга розилик билан қарайдиган бўлса, иммунитетини орттириб, қон қисмини пасайтиради.
* Кўнгилсизликларни юрагингизда асраманг. Қандай бўлса ҳам, ташқарига чиқаришга ҳаракат қилинг. Шу йўл билан руҳий ҳолат саломатлигини тиклаб олиш мумкин. Руҳий зўриқишдан қутулишнинг ўзингизга маъқул йўлини топиб, ўзлаштириб олинг.
* Қийинчиликка учраган пайтда сабрли бўлинг.
* Кутишни ўрганинг. Тақдирга қарши чиқманг.
* Кўнгилсизлик сабабини топинг.
* Бошқаларнинг касалликлари билан яшаманг.
* Руҳий-асабий тарангликнинг энг яхши давоси ташвишларни унутишдир.
* Муаммоларга қўл силтаб, уларни эсдан чиқариб, кўнгилга хуш ёқадиган бирор ишга интилиш – умидбахш ва шифобахш усул.
* Ички ҳиссиётларни юзага чиқаринг, ғам-аламларингизни тўкиб солинг. Бундай пайтда йиғи-сиғи ҳам фойдали бўлиб, тананинг тозаланишига, кўнгилдаги чигилларнинг ёзилишига ёрдам беради. Айни шу пайтда ичингиздаги салбий ҳиссиёт, ачиниш ҳислари кўз ёшлари билан чиқиб кетади.
* Сизга, умуман боғлиқ бўлмаган нарсалардан сиқилманг.
* Фақат яхши хотираларни ёдга олинг.
* Баридан мамнун бўлиб қувонинг, салбий фикрдан қочинг.
* Хар бир воқеадан яхшилик изланг.
* Овқатларнинг аҳамияти катта.
* Феъл-атворнинг ҳам соғликка таъсири бор. Юраги тозалардан касал қочади.
* Яхши мусиқа бемор руҳига энг зарур озуқа, яхши малҳам бўла олади. Шўх-шодон, кўнгилга яқин тароналарни тинглаганингиз маъқул.
* Сиз ўзингизни шоширманг. Тўхтанг, чуқур нафас олинг. Сизга ўзи нима кераклигини англаб, шунга яраша хотиржам саъй-ҳаракат қилсангиз улгурасиз, уддалайсиз.
* Жисмоний машқлар асабийлик ҳолатини тартибга келтиради.
* Содир бўлган воқеаларга ақл билан ёндашилади, маслаҳатли ишни яхши амалга ошириш мумкин бўлади.
* Қийинчилик содир бўлганида унинг сабабини аниқланг, шунга қараб, режа тузинг. Шундагина ундан қутулиш чораси топилади.
* Руҳий зўриқиш ҳолати пайтида сайр қилиш, яхши танишлар билан суҳбатлашиб, фикрни бошқа томонга буриш фойдали.
* Руҳда қўрқиш, рашк балоси, хафа бўлиш, қаҳр-ғазаб, аламли ҳодиса юз берганида сирдошингиздан фикр сўранг. Воқеани бошидан шарҳлаб беринг. Касалликларнинг олдини олишга, уларни даволашга эътиборли бўлинг.
* Киви асаб касалликларини даволашда фойдали. Киви меваси таркибидаги «С» витамини, магний одам асабини тинчлантиради.
* Кўк, ҳаворанг, бинафша рангли маҳсулотлар асаб тизимини ва мияни озиқлантиради, инсон руҳига ижобий таъсир этади. Шунинг учун, стрессга тушганда шу рангдаги егуликларни истеъмол қилиш тавсия этилади.
* Сариқ ранг салбий туйғулардан озод этиб, ўз кучига ишонишга туртки беради, фикрни жамлашга ёрдам беради, овқат ҳазм бўлишига ёрдам беради, шлакларни ҳайдайди.
* Фойдали моддалари кўп таомлардан истеъмол қилиш керак, карам, лимон, пиёз, қалампир, анжир, нок, олма – ушбу егуликлар асабларни мустаҳкамлайди ва кишини тинчлантиради, нерв бардамлигини таъминлайди, кайфиятларни кўтаради. Мияга ўрнашган салбий ҳисларни тарқатиб юборади.
Бизларни Табобат марказимиз тамонидан ишлаб чиқарилган ХУШ ТАБИАТ ва АКЛИ ДОНИШ табиий гиёхлардан тайёрланган махсулотимиз Асабни тинчлантирувчи, қон айланишни яхшиловчи, кайфиятни кўтарувчи, юракни қувватловчи таьсирга эга биизниллах.
https://www.tg-me.com/tabibasohibahon
BY Табобат ва Рухият олами
Share with your friend now:
tg-me.com/sharq_tabobati/4462