tg-me.com/sirdaryo_vbb/13183
Last Update:
Божхона ходимлари Боёвут туманида барпо этилаётган янги “Сирдарё – 2” электр станциясида
Электр энергетика тармоғига тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этган ҳолда электр энергиясини ишлаб чиқариш қувватларини ошириш борасидаги Президентимизнинг 2022 йил 30 декабрдаги қарорига асосан, Боёвут туманида қуввати 1573 МВт бўлган замонавий буғ-газ электр станцияси барпо этилмоқда.
Мазкур лойиҳа билан танишиш, жойларда тадбиркорлик субъектлари муаммоларини ўрганиш ва уларга амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида, Сирдарё вилояти божхона бошқармаси масъул ходимлари томонидан Боёвут туманидаги “Enersok” МЧЖ ХКда ташкилот мутасадди раҳбарлари иштирокида сайёр учрашув ташкил этилди.
Учрашувда мазкур лойиҳа доирасида ўзлаштириладиган инвестиция маблағлари ҳисобига импортга олиб келинадиган технологик асбоб-ускуналарга божхона имтиёзларни қўлланилиши ва товарларни тегишли божхона режимларга қисқа муддатларда расмийлаштирилиши ҳамда бошқа йўналишларда уларга яқиндан амалий ёрдам кўрсатилиши юзасидан келишиб олинди.
Божхона ходимлари томонидан корхонанинг муаммо ва таклифлари ўрганилиб, уларни ҳал этиш юзасидан амалга ошириладиган асосий йўналишлар белгилаб олинди ҳамда иштирокчилар томонидан берилган саволларига масъуллар томонидан батафсил тушунтиришлар берилди.
Божхона соҳасига оид муаммоли масалалар ва қонунбузилиш ҳолатлари бўлганда Божхона қўмитасининг қисқа 11-08 ҳамда Сирдарё вилояти божхона бошқармасининг (67) 225-48-67 рақамли “Ишонч телефон”ларига мурожаат қилишингиз мумкинлигини эслатиб ўтамиз.
BY Sirdaryo viloyati bojxona boshqarmasining rasmiy axborot kanali
Warning: Undefined variable $i in /var/www/tg-me/post.php on line 280
Share with your friend now:
tg-me.com/sirdaryo_vbb/13183