tg-me.com/sudyalaroliykengashi/3435
Last Update:
9 апрель – буюк жаҳонгир Амир Темур таваллуд топган кун
“Темур тузуклари”дан:
...Салтанат ишларини қонун ва қоидалар, тўра ва тузукка солиб, салтанатим мартабаю эътиборини сақладим.
....Салтанатим мартабасини тўра ва тузуклар асосида шундай сақладимки, унинг ишларига аралашишга ҳеч бир кимсанинг қурби етмасди.
...Дўстларга шундай муомала қилдимки, дўстлиги янада ортди, душманларга эса, шундай муносабатда бўлдимки, уларнинг душманлиги дўстликка айланди.
...Софдил кишилар, саййидлар, олимлар ва фозилларга даргоҳим доим очиқ эди. Нафси ёмон ҳимматсизларни, кўнгли бузуқ қўрқоқларни мажлисимдан қувиб юбордим.
...Адолат билан иш юритиб, жабр-зулмдан узоқроқда бўлишга интилдим.
Куч – адолатда!
***
Изоҳ: «Тузук» сўзи қонун-қоидалар тўплами, низом, деган маъноларни англатади. Бошқача айтганда, тузук — конституция (лотинча «Constitution» — тузилиш, тузук), яъни давлатнинг Асосий қонуни. Атоқли рус олими Д.Логофет «Темур тузуклари»га Туркистонда Европадан 500 йиллар олдин вужудга келган Конституциявий кодекс, бошқача айтганда, Амир Темур салтанатининг Конституцияси, деб юксак баҳо берган. (А. Саидов, академик)
Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
BY Судьялар олий кенгаши l Расмий канал
Warning: Undefined variable $i in /var/www/tg-me/post.php on line 280
Share with your friend now:
tg-me.com/sudyalaroliykengashi/3435