Telegram Group Search
Хар куни ер: "Эй Аллоҳ!, Одам болалари сени ризқингни еб, сенга шукр қилмаяптилар, уларни менга қўйиб бер!, уларни ютуб юборай!", дейди.
Денгиз хам: "Эй Аллоҳ!, Одам болалари сени ризқингни еб, сенга шукр қилмаяптилар, уларни менга қўйиб бер!, уларни чўктириб юборай!", дейди.
Тоғлар хам: "Эй Аллоҳ!, Одам болалари сени ризқингни еб, сенга шукр қилмаяптилар, уларни менга қўйиб бер!, уларга қопқоқ бўлиб ёпиб қўяй!", дейди.
Осмон хам: "Эй Аллоҳ!, Одам болалари сени ризқингни еб, сенга шукр қилмаяптилар, уларни менга қўйиб бер!, уларни йўқ қилиш учун тушайин!", дейди.
Шунда Аллоҳ таъало: "Эй махлуқларим!, уларни сизлар яратганмисизлар!", дейди.
Улар: "Эй Роббим!, биз яратган эмасмиз", деб жавоб берадилар.
Шунда Аллоҳ таъало: "Уларни сизлар яратганизда эди, албатта уларга раҳим қилар эдингизлар. Бандаларимни ўзимга қўйиб беринглар!. Улардан қайси бири менга тавба қилса, мен уларни дўсти бўламан. Тавба қилмаса, табиби бўламан. Мен уларга, она боласига раҳим қилганидан хам кўпроқ раҳимлиман. Улардан қайси бири, менга тавба билан келса, уларга узоқдан йўлиқиб: "Тавба қилгучиларга марҳаболар бўлсин", дейман.
Аллоҳ шунчалик раҳмон ва раҳим экан, уни марҳаматидан умуд узмайлик...

Каналга уланиш👇👇👇
https://www.tg-me.com/+z3OOFCmW5g5lYjMy
Бир замонлар макяж йўқ, салон йўқ, ботекс ҳам йўқ эди! У замонларда куёв куёв эди, келин ҳам куёв эди…

Каналга уланиш👇👇👇
https://www.tg-me.com/+z3OOFCmW5g5lYjMy
Миллиардер, “Apple” компанияси асосчиси Стив Жобс 56 ёшда ошқозон ости бези саратони касаллиги туфайли вафот этган. Унинг сўнгги сўзлари:

— ҳозир мен касалхонада ётиб, бутун умримни эсласам, менда мавжуд бўлган барча бойлик ўлим олдида ҳеч нарса эмаслигини ҳис қиламан;
— ўзингизга муносабатингизни яхшиланг ва бошқаларга ҳам ҳурматда бўлинг;
— вақт ўтган сайин 30$ ёки 300$ турадиган соатлар бир вақтни кўрсатишини ҳис қила бошлайсиз;
— биз 150 000 $ ёки 30 000 $ лик машина билан юрсак ҳам мақсад ва масофа бир хил эканлигини, 300$ ёки 10$ шаробни ичсак ҳам бир хил “маза”ни ҳис қилишни бошлаймиз;
— Сиз яшаётган 300 кв метр ёки 3000 кв метрли уй ичида барибир ёлғизсиз ва бошқалар билан тенгсиз. Сизнинг ҳақиқий бахтингиз бу дунёдаги моддий нарсалар ўткинчи эканлигини ҳис қилиш;
— Самолётга биринчи класс ёки эконом классга чиқсангиз ҳам, парвоз қилаётган самолетингиз қуласа сиз ҳам у билан бирга қулайсиз;
— ҳақиқий бахт дўстингиз ёки бирор инсон билан чин дилдан суҳбатлашганингиздадир!

Каналга уланиш👇👇👇
https://www.tg-me.com/+z3OOFCmW5g5lYjMy
“Агар нотўғри поездга чиқган бўлсанг, энг яқин бекатга тушиб қолгин. Чунки, масофа узоқлашгани сари-қайтиш билети қимматлашади.”

(Гап поезд ҳақида эмас)

Каналга уланиш👇👇👇
https://www.tg-me.com/+z3OOFCmW5g5lYjMy
“Қачондир Ўлим сени йўқлаб келганда сени тирик ҳолда топсин.”

Каналга уланиш👇👇👇
https://www.tg-me.com/+z3OOFCmW5g5lYjMy
Дунёга келдик қора соч, оқ дафтар билан. Дунёдан кетармиз оқ соч, қора дафтар билан.

Каналга уланиш👇👇👇
https://www.tg-me.com/+z3OOFCmW5g5lYjMy


Каналга уланиш👇👇👇
https://www.tg-me.com/+z3OOFCmW5g5lYjMy
Билмам пешонамга неларни битган,
Кимни ёдидамиз, кимдир унутган,
Ҳамиша соғиниб йўлимни кутган,
Сиздек яқинларнинг борига шукур!

Яхши хам емон хам неьмат аслида,
Турфа феьл топилгай одам наслида,
Гох қишда яшаймиз, гох ез фаслида,
Сиздек яқинларим борига шукур!

Каналга уланиш👇👇👇
https://www.tg-me.com/+z3OOFCmW5g5lYjMy
Бир инсон сени эшак деб ҳақорат қилса-унинг таъзирини бер. Иккинчи марта ҳам бошқа одамдан эшак деган ҳақорат деб эшитсанг-ўзингни тафтиш қил. Учинчи инсондан ҳам худди шу сўзни эшитсанг-ўзингга бозордан эгар сотиб ол…

Каналга уланиш👇👇👇
https://www.tg-me.com/+z3OOFCmW5g5lYjMy
Вафот этишингиз билан, биринчи бўлиб қўл телефонингиз сизни тарк этади. Ўқиган Қуръонингиз эса қабрингизда Ҳам сиз билан бирга қолади. Иккисига қанча вақт ажратиб турганингизга эътиборли бўлинг!

Каналга уланиш👇👇👇
https://www.tg-me.com/+z3OOFCmW5g5lYjMy
ҚАЛБИ СИНГАНЛАРГА...

   Италиялик машҳур актриса Софи Лорен режисёр Витторио де Сика билан дўст эди. Иккаласи ҳам Италиянинг Наполи шаҳридан эди. Иккаласи ҳам ниҳоятда камбағал оиладан чиққан эди.
   Лондонга боришганда Софи Лорен бор йиққан тақинчоқларини ўғирлатиб қўйди. Йиғлашга тушди. Шунда Витторио унга шундай деди:
- Эй Софи! Йиғиларингни яшириб қўй. Иккимиз ҳам Наполининг энг фақир оиласидамиз. Куллар орасидан чиқиб ўзимизни бунёд қилдик. Мол келиб-кетадиган нарса. Илтимос, нарсалар учун йиғлама!
   Софи Лорен баттар йиғлаб Витториога деди:
- Сен ҳеч нарсани тушунмайсан. Улар менинг ажралмас бўлагимга айланиб қолган эди!
  Шунда Витторио ўзининг ҳикматга айланиб қолган жумласини айтди:
- Ҳеч қачон сен учун йиғлай олмайдиган нарсалар учун йиғлама!

   Зиён кўриш ҳаётнинг бир қисми эканлигини тушунишимиз лозим. Ўрнини тўлдиришнинг иложи бўлган нарсалар узоқ хафа бўлишга арзимайди.
   Бошимизга зиён тушганда ўзимизга назар солайлик. Агар оёқда тик турган бўлсак демак ҳали Аллоҳнинг раҳмати бизни тарк қилмабди!

Абдулқодир Полвонов

Каналга уланиш👇👇👇
https://www.tg-me.com/+z3OOFCmW5g5lYjMy
Бир шаҳарда одамлар гўзал бир бино қуришибди.

У  жуда кўркам эди. Устунлари, нақшлари, гумбазлари, пештоқлар, хуллас ҳамма ҳамма нарсаси жуда гўзал эди.
Келган одамлар устунларни, чиройли бўёқлар билан чизилган нақшларни, пардаларию пештоқларини мақтар эди.
Лекин, бинони энг баланд қисмида томга қоқилган бир мих ҳақида ҳеч ким гапирмасди. Бир куни мих ўйлаб қолибди: “ҳамма
қисмларни, ҳатто оёқни тагида ётган гиламни ҳам
мақташади, мен ҳақимда биров эсламайди ҳам.
Демак мени бу бинога бирор фойдам йўқ”, деб турган
жойидан суғрилиб ўзини пастга ташлабди.
Ўша куни қаттиқ шамол бўлиб, михсиз қолган томни ўша қисмини шамол учириб юборибди, қаттиқ ёмғир ёғиб хонани ичига кўп сув кирибди.
Бўёқлар бўялиб кетибди, гиламлар лойқага ботибди, пардаларни расвоси чиқиб, пештоқларгача зарар кўрибди.
Ва мих буларни кўриб, одамлар уни гапирмагани, у ҳақида билмагани билан унинг бу хонага аҳамияти қанчалигини англабди.

Қиссадан хисса шуки, базан сезилмасада ҳар бир инсоннинг бу ҳаётда ўз ўрни бор, улар ҳам шу жамиятнинг муҳим бир бўлаги ҳисобланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://www.tg-me.com/+z3OOFCmW5g5lYjMy
Қорнинг тўймайдиган жойда очлигини билдирма…

Каналга уланиш👇👇👇
https://www.tg-me.com/+z3OOFCmW5g5lYjMy
800 бетлик китобни ўқиб тугатишим учун 27 кун вақтим кетди. Асар ҳақидаги фикримни эса эртага ёзаман. Сабаб китоб якунига саноқли соатлар қолди. Китоб эса жахон адабиётидан. Футболда рақобатчи Роналдо ва Месси бўлса, адабиётда Толстой ва мен ўқиётган асар муаллифи ҳисобланади. Топинг кимнинг асарини ўқияпман?

Каналга уланиш👇👇👇
https://www.tg-me.com/+z3OOFCmW5g5lYjMy
Машҳур олимга иккита савол беришибди:

Инсониятнинг қайси ҳаракати сизни ҳайратга солган?

Олим бирма-бир санай бошлади:
— Болаликдан зерикадилар ва тезроқ улғайишга шошиладилар. Вақти келиб, болаликни соғинадилар;
— Пул топаман деб соғликни йўқотадилар, аммо соғликни қайтариш учун яна пул сарфлайдилар;
— Эртанги кунни ўйлаб ҳавотир оладилар-у бугунни унутадилар. Шунинг учун ҳам на бугунни, на эртани деб яшайдилар. Дунёдан яшамагандек ўтиб кетадилар.

Гал иккинчи саволга келди
Сиз уларга нимани тавсия қиласиз?

Олим жавоб берди:
— Ҳеч кимни ўзингизни яхши кўришга мажбурламанг;
— Муҳими, ҳаётда кўп нарсага эга бўлиш эмас, кам нарсага эҳтиёж сезишдир;
— Сизни яхши кўрадиган инсонлар кўпчилик. Аммо улар туйғуларини қандай ифода этишни билмаётган бўлишлари мумкин;
— Баъзан бошқалар томонидан кечирилибгина қолмай, ўзингизни кечира олишингиз ҳам керак.

Каналга уланиш👇👇👇
https://www.tg-me.com/+z3OOFCmW5g5lYjMy
Бошладим: 25.01.2025 / 21:30
Тугатдим: 21.02.2025 / 01:57

Ёзувчи: Фёдор Достоевский

Китоб номи: “Жиноят ва Жазо”

Китоб ҳақида: Бу китоб Раскольниковнинг руҳий изтироблари ва асарнинг асосий ғояларидан бири — жиноят, жазо ва виждон азоби мавзуларини акс эттиради.

Китобга берилган баҳо: 5/5. Бу китобни 18 ёшдан катталар ўқишлари керак. Сабаби жуда оддий: бола ўз ақли билан асарни борича қабул қилолмайди. Кейин кўнгли бўш, тезда асар ичига кириб асар қахрамонига айланиб оладиган инсонлар ҳам бу китобга тайёргарлик кўриб ўқишларини тавсия этаман.

Китобдаги ёққан энг яхши жумла: “Ўзи ўйлаб топган ёлғонни айтиш— бошқа оғиздан эшитилиб такрорланган ҳақиқатни айтишдан минг карра афзалдир. Биринчисида сен ҳақиқий инсонсан, иккинчисида эса тўтидан фарқинг йўқ”

Каналга уланиш👇👇👇
https://www.tg-me.com/+m1wuD2-pg-QzOThi
Кейинги қадам Ибн Халдун “Муқаддима”
Агар бомдод намозига уйғонмасанг, ҳаётингга бир назар солгинда, зудлик билан уни кўриб чиқиб, ислоҳ қилгин. Бомдод намози мунофиқлар учун машаққат бўлгани боис, Аллоҳ таоло Ўзининг аҳли ва хос кишиларини бомдод намозига уйғотади.

Аллоҳим! Бизларни бомдод ўқийдиган хос бандалардан бўлишимизни насиб қилгин. Омийн!

Каналга уланиш👇👇👇
https://www.tg-me.com/+z3OOFCmW5g5lYjMy
• Олдинги додаларимиз оғир эдилар!
• Ҳозиргилари енгил!

• Олдинги бувиларимиз қўлларига хина қўйишга ҳам ҳаё қилар эдилар!
• Ҳозиргиларнинг лаки бор!

• Олдинги эркакларимиз аёлларига бош эдилар!
• Хозир аёллари уларга бошлар!

• Олдинги аёлларимиз маънили эдилар!
• Ҳозир беъманилари кўп!

• Олдинги ёшлар бошларини эгиб, эшитар эдилар!
• Ҳозир катталарни бошларини эгмоқдалар!

• Олдинги куёвлар пўлат эди.
• Ҳозиргилар пахта!

• Олдинги келинларнинг юзлари қизариб турар эди.
• Ҳозир эса гезариб туради!

• Олдинги йигитларнинг билагида кучи бор эди.
• Ҳозир тиллари кучли!

• Олдинги қизларнинг истараси бор эди.
• Ҳозир бўёғидан бошқа нарсаси йўқ!

• Олдинги болаларга ота-оналари ўргатар эдилар!
• Ҳозир ота-оналарига болалар ўргатмоқдалар!

Каналга уланиш👇👇👇
https://www.tg-me.com/+z3OOFCmW5g5lYjMy
2025/06/18 10:33:11
Back to Top
HTML Embed Code: