Telegram Group Search
Бугун, 15 апрель куни Хива шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва Тожикистон Республикаси Бош вазири Қоҳир Расулзода ҳамраислигида Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда сўнгги йилларда Ўзбекистон-Тожикистон ҳамкорликнинг янги босқичга кўтарилгани, мамлакатларимиз ўртасидаги иттифоқчилик алоқалари амалий жиҳатдан мустаҳкамланиб бораётгани, бунда айниқса, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон ўртасидаги ишончли муносабатлар ҳамда уларнинг сиёсий иродалари муҳим аҳамият касб этаётгани таъкидланди.

Facebook | Instagram
Бугун, 21 апрель куни Тошкент халқаро аэропортининг учинчи терминалида Саудия Арабистонида футбол бўйича ўтган ўсмирлар ўртасидаги Осиё кубогида ғолибликни қўлга киритган Ўзбекистон U-17 терма жамоасини тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон терма жамоасига йўллаган табрикларини Бош вазир Абдулла Арипов ўқиб эшиттирди.

Шунингдек, тантанали маросим доирасида Президентимизнинг Фармонларига биноан ўсмирлар терма жамоаси футболчилари ва бош мураббийига Давлат мукофотлари ҳамда мамлакатимизда ишлаб чиқарилган автомобиллар топширилди.

Facebook | Instagram
Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари – Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев раислигида ўзбек-қирғиз Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси ва Қирғиз Республикаси Ҳукуматлари делегацияларининг навбатдаги қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.

Facebook | Instagram
Урумчи шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ҳамда Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси, Шинжон-Уйғур автоном райони Партқўми котиби Ма Синжуй бошчилигидаги икки мамлакат делегацияларининг учрашуви бўлиб ўтди.

Facebook | Instagram
Бугун, 30 апрель куни Урумчи шаҳрида Ўзбекистон - Хитой иқтисодий форуми бўлиб ўтди. Унинг очилишида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ҳамда Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси, Шинжон-Уйғур автоном райони Партқўми котиби Ма Синжуй бошчилигидаги делегациялар иштирок этди.

Ўзбекистон Бош вазири ўз нутқида мамлакатимиз делегацияси таркибида 250 дан ортиқ йирик тадбиркорлар, шунингдек, Андижон, Тошкент, Фарғона, Сирдарё, ва Сурхондарё вилоятлари раҳбарлари ҳамда вакиллари ҳам Урумчига ташриф буюрганини билдириб, қатнашчилар эътиборини Президентимиз Шавкат Мирзиёев бошчиликларида мамлакатимизда инвестицион муҳитни яхшилаш ва тадбиркорларга қулай шарт-шароитлар яратиш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар самарасига қаратди.

Facebook | Instagram
2025/05/12 21:20:50
Back to Top
HTML Embed Code: