Telegram Group Search
Самарқанд тумани прокурори Ғ.Абдурахмонов ва сектор раҳбарлари томонидан “Юқори туркман" маҳалласида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабулда аҳолининг электр ва сув таъминоти, тадбиркорлик бошлаш учун кредит ажратиш ва бошқа турли соҳалар бўйича мурожаатлари тингланиб, ушбу мурожаатларни ижобий ҳал қилиш бўйича мутасадди ходимларга топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.
Каттақўрғон тумани 2-сектор раҳбари Ш.Холмурзаев ҳамда туман ҳокими Ж.Насриддиновлар “Каттақўрғонтумангаз” таъминоти бўлими ҳамда “Электр тармоқлари” корхонаси ходимлари иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Муҳокама давомида аҳолини табиий газ ва электр билан таъминлашда сифатли хизмат кўрсатиш, ноқонуний уланишларни олдини олиш, коммунал тўловларни белгиланган муддатларда ундириш каби масалалар юзасидан масъулларга кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Оқдарё тумани 2-сектор раҳбари А.Вахабов томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, тунги суғориш ишларини ташкиллаштириш мақсадида қишлоқ хўжалиги вакиллари, ирригация ва тегишли мутахассисилар билан учрашув ўтказилди.

Учрашувда сувдан оқилона фойдаланиш, суғориш ишларини ташкиллаштириш борасида масъулларга топшириқ ва тавсиялар берилди.
Оқдарё тумани 2-сектор раҳбари А.Вахабов томонидан сектор ҳудудидаги “Наврўз” ММТП ҳудудидаги “Олчинариқ даласи” фермер хўжалигида ғалла ўрими жараёни билан танишди.

Ўрганишда ғалладан бўшаган майдонларни иккинчи экинга тайёрлаш борасида фермер хўжалиги ва соҳа мутасаддиларига тегишли тавсиялар берилди.
Жомбой тумани прокурори, 2-сектор раҳбари Н.Қодиров томонидан туман ҳудудидаги ғалла ўрими жараёнлари ҳамда ғаллани йиғиб олиш бўйича бириктирилган техник воситалар ва ишчилар учун яратилган шароитлар ўрганилди.

Сектор раҳбари томонидан бошоқли дон маҳсулотларини йиғиб олиш бўйича масъулларга тавсиялар берилди.
2024/06/20 10:32:16
Back to Top
HTML Embed Code: