tg-me.com/uchzamon/2492
Last Update:
Қизлар мактабга қайтгач, 13 ёшли қизни диний сабабларга кўра хўрлашда давом этганлар. Чақимчи бўлмаслик учун қиз мактабдаги ҳамма гапни онасига айтавермаган.
Икки кун олдин 14 ёшли ҳижобли қиз қизнинг номидан янги соҳта профил очиб, ўша маҳалладаги бир безори йигитларнинг расмини пост қилган. Йигитлар ғазаблаганидан фойдаланиб қизлар 13 ёшли қизни уриш учун барча йигитларни учрашувга чақирган. Қиз мактабдан чиққанда учала ҳижобли қиз 13 ёшли қизни мажбурлаб 20-30 нафар йигитларнинг ўртасига олиб бориб ташлашган. Кейин нима бўлганини ҳикоя бошида айтдим…
***
Ижтимоий тармоқларда Белиссимо деб номаланган пиццахонада бир аёлга рўза бўлганлиги учун ёпиниб олишга мажбурлашганлиги ҳақида хабарлар чиққан эди. Доимгидай айримлар бу гап ёлғон, туҳмат бўлиши мумкинлигини айтган бўлса, яна бошқа айримлар йигит яхши қилганлигини, қизнинг кийими рўза тутган йигитларнинг шаҳватини қўзғаши мумкинлигини урғулаганлар.
Бугун ушбу воқеанинг видеокамерларга тушган тасвирлари ва “шаҳвати қўзийдиган йигитлар ҳимоячиси” йигитнинг узр сўраган видеоси тарқалди.
Йигит ҳақиқатдан аёлнинг фундаментал ҳуқуқларини камситиб, уни ёпинишга мажбурламоқчи бўлган экан…
***
Кеча тармоқда бир видео олдимдан чиқиб қолди. Видеони улашган полициячи, тўғрироғи шариат ва маънавият полициячиси “Шим киядиган аёл қизларни енгилтак ҳисоблайман” деб барчамизнинг, барчангизнинг аёлларингиз, опа-сингил, қизларингизни ҳақорат қилганлигига гувоҳ бўлдим. У уйида, хусусий доирада ўз шахсий фикрини айтмаяпти, аксинча ижтимоий тармоқлар орқали оммавий баёнот беряпти.
Видеода бир нечтаинсонлар, жумладан шим кийган аёллар жанжаллашганлар.
Умуман жанжаллашган аёллар шимдами, ҳижобдами жиноят кодексига биноан жавобини беради.
Аммо шим кийгани учун аёлни енгилтак деб ҳисобланадиган ва шунга биноан муносабат қилинадиган бўлса, Франциядаги ва Белиссимодаги ҳолатларнинг сабабини англаб олиш мумкин.
Чунки бундай фикрлайдиган одамлар, уларнинг баёнотлари, чиқишлари, чақириқлари туфайли 13 ёшли қизни ёппасига зўрлаш, уриб ўлдириш, ресторанга кирса ёпинишга мажбурлаш нормал ҳолат ҳисобланади.
***
“Францияда мусулмонлар кўпайиб боряпти мошолло” деб юрган, диний эркинликлардан маст бўлиб, ўзини Ҳалифалик посбонлари деб ҳис қилиб юборадиганларга диний радикализмнинг асосий жабрдийдалари мусулмонларнинг ўзлари эканлигини эслатмоқчиман.
Толибон аёлларнинг таълимини тақиқлаганда, ИШИД босиб олган ҳудудларидаги 9 ёшли қизларни қул қилиб сотиб зўрлаганларида, 14 ёшли ҳижобли қизлар ўранмагани учун 13 ёшли қизни зўрлашга чақирганларида, Белиссимода аёлнинг ғурури ерга урилганида ҳар сафар мусулмонлар жабр кўрадилар.
Бунинг устига саналган сон саноқсиз воқеаларнинг барчаси мусулмонларни диндан бездирса, мусулмон бўлмаганларга “Мана, Ислом дини радикал дин” деган иддаоларга легитимлик беради.
Давлат диний эркинлик бердими, тинчгина рўза тутиб, намоз ўқиб, Умрага бориб келиб, худога ибодат қилиб юрган яхши. Ўзгаларни, айниқса ўз диндошларини камситиш, ерга уриш, зўрлаш, хўрлаш, ўлдириш дунёвий давлатлар қонунларига тўғри келмайди. Кимдир бундай амаллар шариатга тўғри келади деб ўйласа, тинчгина шариат ҳукмрон жамиятларга бориб ўз бахтини топиш варианти ҳам йўқ эмас.
ПС. Суратнинг устига босиб скринни кўришингиз мумкин.
Дониёр Рўзметов
"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://www.tg-me.com/us/Uch zamon/com.uchzamon
BY Uch zamon
Share with your friend now:
tg-me.com/uchzamon/2492