Telegram Group Search
#ибрат

• “Оғриқнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – бироз сабр” дедим.
• “Муваффақиятсизликнинг давоси нима?” деб сўрашди.
“Давоси – ўша ишни такроран бажариб кўриш” дедим.
• “Ҳасаднинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – ўзини билмаганга олиш” дедим.
• “Фақирликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – қаноат” дедим.
• “Заифликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – иймон” дедим.
• “Хунукликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – гўзал ахлоқ” дедим.
• “Жоҳилликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – илм ўрганиш” дедим.
• “Aҳмоқликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – сукут сақлаш” дедим.
• “Душманликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – эҳсон, яхшилик қилиш” дедим.
• “Ёқтирмасликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – бошқа муҳаббат” дедим.
• “Оғриқ ва изтиробларнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – чин табассум” дедим.
• “Мусибатнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – истиғфор айтиш” дедим.
• “Нафснинг гуноҳ бўлган истаклари давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – ўша истаклардан маҳрум этиш” дедим.
• “Чарчоқнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – яхши уйқу” дедим.
• “Юқоридаги ҳолатларнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – “Эй Роббим!” деб дуога қўл очмоқ” дедим...

Тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#тафаккур

Камбағал ва бой одамнинг (xобби) қизиқишлари.

Эшитинг ва тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
Мен сабоқ олган қўнғироқ....

Онам телефон қилдилар. Ҳар галгидек насиҳат қилишни бошладилар. Нима қилишим кераклигини, қандай қилишим кераклигини. Бу сафар гапларини кўтара олмадим:
-Она, мен аллақачон 20 ёшдаман. Ёш боламасман-ку! Ҳадеб насиҳат қилаверманг!
Шунчалар қизишиб кетганимдан, онамга бақириб берганимни билмай қолдим.
Шунчалар ўдағайлаб бердим-ки, хатто онам индамай қолдилар. Ёнимга акам келдида, бир тарсаки туширди юзимга. Мен телефонни улоқтириб юбордимда, телевизор ёнидаги диванга бориб жойлашдим. Вақт ўтди ва мен жаҳлимдан тушдим. Шу вақт дўстим телефон қилди ва Онам оламдан ўтганлигини айтди. Мен унинг гапларини охиригача эшитмадим ҳам.
-Онам! Онажоним!
Кўзларимга шашқатор ёш келиб, телефон трубкасини қўйганимча карахт бўлиб қотиб қолдим. Қулогимда эса онамга бақириб жеркиб бераётганим жарангларди. Кўзим олдида эса онагинамни табассумли юзи эди.
Мен шу туришимда қотиб қолдим, томоғим бўғилиб қолган, қалбим эзилиб, ҳаёлимда эса онажоним эди.
Ерга тиз чўкдимда, фарёд қила бошладим:
- Аллоҳим, уни қайтариб бер! Жон Аллоҳим онажонимни қайтариб бер. Мени жонимни олақолгин! Илтимос Аллоҳим онамни қайтариб бер. Майли мени азобла, истасанг ногирон қилиб қўй. Аллоҳим онамни қайтиб бер!
Шунчалар бақириб йиғладимки хонага акам кириб келди. Қўлида телефон трубкасини ушлаб олганича:
-Овозингни ўчир! - деб бақирди менга.
-Нега ахмоқ каби
бақирасан, онамни гапларини эшита олмаяпман!
Онамни? Қотиб қолдим.
Тезда телефон трубкасини акамни қўлидан тортиб олдимда:
-Онажон??? Онажоним!
Онам эса ҳар галгидек хотиржам ва ёқимли овози билан:
-Ха болажоним- дедилар.
Мен бошқа ҳеч нарса деёлмай қолдим. Кўзларимдан шашқатор ёшлар оқиб кетди.
Дўстим менга телефон қилиб айтганида, унинг онаси ўлган экан. Мен эса чала эшитиб нотўғри тушунган эканман. Мен хеч нарса деёлмай қолдим. Фақатгина шивирлай олардим холос:
-Онажоним, мени кечиринг, қадрдоним, меҳрибоним.
Онам сўзларимни эшитиб йиғлаб юбордилар:
- Болагинам, ҳар нарса бўлсаям фақат сен йиғламагин, жоним болам. Сени йиғлашингни эшитолмайман.
Мен йиғлашда давом этардим. Узр сўраб тавба қилардим. Акам қўлимдан телефон трубкасини олиб хонасига кириб кетти. Мен эса хонамга кириб Аллоҳга ёлворишни бошладим.
-Эй Роббим... Мени кечир ва менга ўхшаб онасига озор етказадиганларниям кечир... Онасига озор бериб онасидан айрилиб қолганларниям кечир...
Онасини бир бора дийдорини кўришга зор бўлганларниям кечир...

Онани қайтиб топа олмаймиз!

Тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кимни уйида деворлар шунақа?

Фарзандни тарбиялашнинг анъанавий усули. 😂

Кўринг ва тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат

Фарзандингиз ЛИДЕР бўлиши учун 3 та ИДЕЯ

Фарзандингизни ёшлигидан танқидий фикрлашини истасангиз ушбу 3 та идеадан фойдаланинг!

Фарзанд тарбиясига доир бу замонавий услублардан бугуноқ фойдаланишингиз келажакда мамлакат келажагини барқарор ривожланиш ва буюк тараққиётга етакловчи лидерлардан бири қилиб тарбиялашга замин яратади.

Тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
Forwarded from Uzantikor
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Россиянинг сув остида қолган Орск шаҳри мери Дубайдан ҳашаматли квартира сотиб олди

2024 йилнинг март ойида Орск мери Василий Козупица Дубайдаги Binghatti Nova турар-жой мажмуасидан деярли ярим миллион долларга квартира сотиб олган.

Унинг оиласи тўрт ой олдин Саудия Арабистонига кўчиб ўтган. Бу Коррупцияга қарши курашиш жамғармасининг янги терговида айтилган.

Мернинг ўғли Николай 2022-йил октабр ойида мамлакатда сафарбарлик бошланганидан кейин Россияни тарк этган.

Эслатиб ўтамиз, 5 апрель куни тўғон бузилганидан кейин Орскда 7 мингга яқин уй сув остида қолган ва у ерда камида беш киши ҳалок бўлган эди. 12 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинди.

👉 @Uzanticor
Бир кун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам онамиз Оиша розияллоҳу анҳодан хурсанд бўлиб, “Эй Оиша, мендан хоҳлаган нарсангни сўра” дедилар.

Оиша розияллоҳу анҳо жуда ҳам зийрак аёл эдилар, бу фурсатни қўлдан бой бермаслик учун энг яхши нарсани сўрашни қасд қилдилар ва “Бу борада отам билан маслаҳатлашсам” дедилар.

Чунончи Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг ҳузурларига бориб воқеъани баён қилдилар. Абу Бакр розияллоҳу анҳу “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам меърожга чиққанларида Аллоҳ таоло у зотга сирларни айтган. Ўшалардан бирини айтиб беришларини сўра” дедилар.

Оиша онамиз розияллоҳу анҳо ўша нарсани сўрадилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Роббим менга меърож кечасида “Менинг наздимда мўминнинг даражаси шу даражада юқорики, қайси бир мўмин бошқа бир мўминнинг қалбига хурсандчилик солса, албатта жаннатий бўлади” деди”, дедилар.

Оиша розияллоҳу анҳо хурсанд бўлиб Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳуга бу гапни етказган эдилар Абу Бакр қаттиқ йиғладилар. Оиша розияллоҳу анҳо “Нега йиғлайсиз, ахир бу хурсандчилик хабар эмасми” деганларида, “Бу, мўминнинг қалби Аллоҳ таолонинг наздида шу даражада қадрлики, ким унга озор етказса, дўзахийдир” дегани бўлади", дедилар.

Тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
ТЎРТ ХОТИНЛИЛАР ҚИССАСИ.

Бир подшоҳни тўрт нафар аёли бўлган экан.....

- У ТЎРТИНЧИ аёлини жуда яхши кўрар ва уни хурсанд қилиш учун қўлидан келган барча яхшиликларни қиларди...

- УЧИНЧИСИни ҳам яхши кўрарди... лекин бир кун келиб уни ташлаб бошқа эркакга кетиб қолишини сезарди.

- ИККИНЧИси бўлса унга фақат қийналиб қолганда қарар эди. У ҳам подшоҳни дардига қулоқ солиб тингларди.

- Аммо БИРИНЧИ аёлига бўлса, унга кўнгил ҳам бурмас эди, ҳолидан ҳабар ҳам олмас эди ва хаққини адо этмасди. Лекин аёл бўлса подшоҳни яхши кўрар ва мамлакатини сақлашга тиришарди.

- Бир куни подшоҳ бетоб бўлди ва ўлимини яқинлашганини сезгач ўз-ўзига...
Мени тўртта аёлим бўла туриб қабрга ёлғиз ўзим бораманми - деди

- Кейин тўртинчи аёлига:
Мен сени бошқа аёлларимдан ортиқ яхши кўрдим ва ҳамма сўраган нарсаларингни бажо қилдим, энди мен билан бирга қабрга боришга розимисан-деди.
Аёл ўйланиб ўтирмасдан... бу амримаҳол - деб бурилиб кетди.

- Учинчи аёлини чақиртириб...
Мен умрим бўйи сени яхши кўрдим, энди мен билан қабрда шерик бўласанми? деди.
Аёл:
— Йўқ.
Хаёт чиройлидир... сен ўлгандан кейин бошқага турмушга чиқаман - деди.

- Иккинчи аёлни чақириб:
Сен қийналган вақтларимда бошпанам эдинг, энди қабрда хам рафиқам бўласанми? деди.
Аёл:
Мени қўлимдан келадигани сизни қабргача элтиб қўйиш халос, деди.

Подшох аёлларидан эшитган жавобдан қаттиқ қайғурди.

...У шундай бир ахволда турганида узоқдан....
...Мен сиз билан бирга қабрда шерик бўлай ва қаерда бўлсангиз сиз билан биргаман деган овоз келди.
...Подшох бурилиб қараса қаровсиз ташлаб қўйган биринчи аёли озиб-тузган касал аҳволда кўз ўнгида турибди. Подшох даври-султон вақтида аёлни қаровсиз ташлаб қўйганига пушаймон бўлди, агар шу замонлар қайтиб келса энг кўп кўнгилни сенга берган бўлардим деб надомат чекди.

АГАР, ХАҚИҚАТНИ ОЛИБ ҚАРАГАНДА БАРЧАМИЗ ШУ 4 ХОТИНЛИ КИМСАМИЗ:

Тўртинчиси ўз жасадимиздир.
Қанчалик жасадимизга эътибор бериб, шаҳватимизни қондирмайлик ўлган захоти жасад бизни тарк этур.

Учинчиси молу-дунё.
У ҳам ўлган вақтимизда бизни тарк этиб бошқага кетур.

Иккинчиси аҳл ва дўстлар.
Аҳлимиз ва дўстларимиз биз учун қанчалик фидокор бўлмасин улар фақат бизни қабргача элитур.

Биринчиси эса солиҳ амалларимиздир... ҳа дўстларим, бу ўша бажарган яхши амалларимиз.

Шахватимиз, мол-дунё ва дўстларимиз билан оввора бўлиб солиҳ амалларни тарк қилдик, ваҳоланки у биз билан қабрда бирга бўлур.

Ўйлаб курингчи, агар амалингиз ҳозир инсон шаклида олдингизда гавдаланса қандай шаклда бўлади?
Озғин-қилтириқ ва заъиф-ҳолсизми ёки кучли - бақуватми?

Тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Маҳалла кўчаларида...

Таниш ҳолатми?

Кўринг ва тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
АЛЛОҲ УЧУН ҚУРБОН БЎЛГАНЛАР

Аллоҳнинг йўлида ва Унинг тоатида сабр қилиш борасида Фиръавн қизининг сочини таровчи аёлнинг ҳикояси энг таъсирли ва энг яхши мисол ҳисобланади. Бундай касб эгасини бизда ҳозир «сартарош» деб юритилади. Кунлардан бир кун бу аёл одатдагидек Фиръавн қизининг сочини тараётганда беихтиёр «Бисмиллаҳ», деб юборади (У иймонини яшириб юрарди. Лекин ҳамма мўминда бўлганидек, унинг ахлоқи иймонини ошкора қилиб қўйди). Фиръваннинг қизи: «Аллоҳ менинг отамми?» деб сўради. Аёл: «Аллоҳ мен, сен ва отангнинг Раббисидир», деди. Фиръваннинг қизи: «Сенинг отамдан бошқа худоинг борми?» деб сўради. Аёл: «Аллоҳ мен, сен ва отангнинг Раббисидир», деб такрорлади. Фиръавннинг қизи: «Буни отамга айтиб бераман», деди ва отасига бу ҳақда гапириб берди. Фиръавн аёлдан: «Мендан бошқа худоинг борми?» деб сўради. Аёл: «Менинг ва сенинг Раббинг Аллоҳдир», деди. Фиръавн: «Бу аёлнинг фарзандлари борми», деб сўради. Фиръавннинг одамлари: «Ҳа, унинг тўртта фарзанди бор, улардан бири эмизикли», дейишди. Фиръавн: «Уларни олдимга олиб келинг, яна бир ўчоқ ҳам ҳозирланг ва унга олов ёқиб, яхшилаб қиздиринглар», деди. Энди нималар бўлишини тасаввур қиляпсизми? Аёлнинг ўрнига ўзингизни қўйиб кўринг. Фиръавн аёлнинг катта фарзандини оловнинг олдига олиб келиб, аёлдан: «Мендан бошқа худоинг борми?» деб сўради. Аёл: «Менинг ва сенинг Раббинг Аллоҳдир», деди. Фиръавн болани онасининг кўз олдида оловга улоқтирди. Бола азобдан чинқира бошлади, бора-бора овози тинди ва ёниб кулга айланди. Фиръавн иккинчи ва учинчи фарзандларини ҳам оловга улоқтирди. Буларнинг ҳаммаси аёлнинг кўз олдида содир бўлди. Аёлнинг жавоби ўзгармади: «Аллоҳ менинг ва сенинг Раббингдир». Навбат эмизикли энг кичик фарзандига етиб келди. Она чидай олмай фарзандига ташланди. Шунда эмизикли бола тилга кириб: «Эй онажон, сабр қилинг! Шубҳасиз, сиз ҳақ йўлдасиз», деди. Фиръавн иккисини ҳам оловга улоқтирди.

Кимларнингдир иймони мана шундай оғир синовга учраган, сиздан эса кўп ҳолларда нафсингизга қарши туриш синов бўлади хoлос. Аммо, афсуски кўпчилигимиз мана шу арзимаган синовдан ҳам ўтa олмайди.

Тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ибрат

Эркин Воҳидов фақатгина шеър ёзагани учун эмас, юксак ақл-заковати, фаҳм-фаросати учун ҳам буюк бўлган...

Эшитинг ва тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
Шоҳмуродхон ва мадраса талабалари

Аҳмад Дониш айтади:
Бухоронинг манғитлар сулоласидан бўлган Шоҳмуродхон хизматкорини чақириб шундай топшириқ берди:
– Бугун, Рамазон кечасида қалбим шоҳона паловни хоҳлаб турибди. Ғазначига борда, менинг кунлик таъминотим учун ажратилган пулдан ол ва агар бу камлик қилса айт, эртанги пулдан ҳам қўшсин! Ифторликка турли зираворлар қўшиб энг ширин палов тайёрлат ва бошқа масаллиқлар билан қўшиб олиб кел. Ифторлик дастурхони чинакам хонларга хос бўлсин.
Шом яқинлашгач Хон хизматкорни чақириб секингина буйруқ берди:
– Энди мадрасага бориб тўрт нафар мискин талабани олиб кел!
Хизматкор тўрт нафар талабани етаклаб келди. Шом кириб, намоз ўқилди. Заъфарон ва бошқа турли зираворлар қўшиб тайёрланган палов келтирилди. Унинг хушбўйлиги томоқни қитиқлаб, оғизнинг сўлагини оқизадиган даражада эди. Шунда хон талабаларга юзланди:
– Мана бу паловни енглар, ҳеч нарса қолмасин. Агар тўлиқ еб тугатсангиз, давлат хазинасидан бир динордан олтин танга бераман. Агар паловни тугатмасангиз, олтин тангадан умид қилманг!
Талабалар иштаҳа билан паловни еб бошлашди. Хон эса уларга тикилганча тасбеҳ айлантириб ўтирди. Кейин Рамазон ойи ҳадяси сифатида талабаларга бир динордан пул беришни буюрди.
Хон паловга қўлини ҳам текизмади. Талабалар кетишди. Сўнгра у ўзи учун қуруқ нон ва совуқ сув сўради ва шу билан ифтор қилди.

Шоҳмуродхон 1785 — 1800 йилларда Бухоро амирлигини бошқарган, у тариқат йўлига кирган сўфи амир бўлади. Ўзидан аввал Бухорога 27 йил ҳукмдорлик қилган отаси Амир Дониёлхоннинг бойликларидан воз кечиб, эл қатори оддийгина яшайди. Ҳеч кимдан туҳфа олмаган. Оддий кийинган. Ҳатто ўз номини хутбада зикр қилишни тақиқлаган. Инсоний фазилатлари учун унга халқ. ; Амири маъсум; яьни Бегуноҳ амир деган ном берган.

Дин ва диёнатни маҳкам тутган подшолар ҳам кўп ўтган шонли тарихимизда.

Тафаккур қилишсин!

@Tafakkur3
ОГОҲЛИК

Аввал онгга жойлаштирилади, кўз ўргатилади. Сўнг эса аста-аста оддий ҳолга айлантирилади.

•Қуйида "Pepsico" ва "Coca-Cola" ичимликлари,
•"Disney" мульт-студияси ва турли ўйинчоқ фабрикалари доимий равишда "ЛГБТ" жамиятини қўллашини ва
"омма мукаммаллашиши" учун шундай жанрда кўплаб мультфильмлар ишлашини билдирди.
*Расмда турган камалак ранглар бу бир жинслиларни байроғи!*

• Огоҳ бўлинг, мусаффо динимиз, соғлом ақл қабул қила олмайдиган бу жирканчлик бизнинг Ватанга, жамиятимизга, оиламизга кириб келишига йўл қўйманг.

Тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
Хитой императори бўлган Бухоролик ватандошингизни биласизми?

Келиб чиқишига кўра Бухоролик деб ҳисобланадиган бу инсонни исми сўғдийча Roχšan(эхтимол Равшан) бўлиб, Бухоролик эканлигини билдириб туриши учун исмига қўшимча равишда “АН” атамаси қўшиб айтилган. Яъни ўрта асрларда хитойда Бухорони Ан деб аташган. Бу инсоннинг отаси Турк ҳоқонлиги саройида хизмат қилган. Ҳоқонликда бошланган ўзаро курашлар бу оилани Хитойга кўчиб ўтишга мажбур қилади. Ўша давр Хитойда дашт аҳолисининг ҳарбий маҳорати ва матонатлилиги юқори баҳоланган, ва шимолий чегараларда асосан даштликлардан таркиб топган армия турган. Тиришқоқ ва ва маҳоратли жангчи бўлган Бухоролик Равшан ёки Хитойчасига айтганда Ан Лушан  Биринчи вазир Ли Линьфунинг эътиборига тушди. Бу унинг мансанб поғоналаридан юқорилаб, аскарликдан қўшин қўмондонига, кейинчалик Хитой Императорига сабаб бўлди.

Давоми... 👇

@Tafakkur3
Унинг ҳаддан ортиқ фаоллиги, қўшинларини кўпайтириб бориши, чегара ўлкаларининг бир киши қўлига ўтиши, император маслаҳатчиси Ян Го чжунни Ан Лушан устидан суд иши қўзғашга мажбур қилди. Ан Лушан иш муҳокамасидан қочмади ва шахсан пойтахтга келиб, чиройли бир тарзда ўзини оқлай олди. Бунинг устига унга мукофот тариқасида 2500 кишилик зобитлар берилиб, кейинчалик режлаштирилган қўзғолонда улардан унумли фойдаланди. 755 – йилга келиб хитойликлардан бўлган 32 нафар олий даражадаги зобитларни кўчманчилардан бўлган ўз издошларига алмаштиришни императордан илтмос қилди вазир Ян Го-чжуннинг қаршилигига қарамай император унинг бу талабини қондирди.
Ан Лушан энди чўзиб ўтирмасликка қарор олди ва 755 йилнинг ноябрида Хэбэй вилоятидаги Юйяне деган жойда ногорапар садоси остида, Ян хонадони таъсирини йўқ қилиш учун қўзғолон чақириқлари янгради. 150 минг чегара қўшини ва зобитлар, аскарлар бир ёқадан бош чиқариб қўзғалишди. Ан Лушан маслаҳатчилари орасида турк шаҳзодаси Ашина Чэй-цин ҳам бор эди. Ҳукумат Ан Лушан қўзғолонига жавобан, унинг Чанъанда яшаётган ўғлини қатл этди ва қўзголонни босгириш учун 60 минглик ва 100 минглик — икки қўшин юборди. Иккалақўшин ҳам тор-мор этилиб, Ан Лушан тезда пойтахт томон юриш бошлади. Шарқий пойтахт Лоян бирпасда унинг қўлига ўтди. Император Сюаньцзун ўз яқинлари билан қочиб кетти ва Сычуань вилоятининг одам қадами етиб бориши мушкул бўлган тоғлирида бекиниб олди. Ан Лушан ўзини янги Ян сулоласининг императори деб эълон қилди.
Ан Лушан қўзғолони тажовузкор Тан сулоласининг заифлашувига олиб келди.

Маълумотлар Л.Н.Гумилевнинг “Қадимги турклар” китобидан олинди.

Бизнинг ота-боболаримиз ичида дунёнинг мана-ман деган мамалакатларини бошқарган, керак бўлса давлат тузиб берганлари сон-санқосиздир. Аммо, бир савол қийнайди, нега бу ҳақида мактаб дарсликларимизда ҳеч нарса киритилмаган? Миллат ғурури, ифтиҳори, ўзбек халқининг фаҳр туйғулари жўш уриши билан боғлиқ бўлган бундай факт ва далиллар, маълумотларни ёшларимизга ўргатмаслик, одамларга ошкор қилмасликдан кимлар манфаатдор?

Тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ибрат

Бугунги баъзи "эҳсон"лар ҳақида...

"Уч нуқта" жамоасидан ниҳоятда ибратли ролик.

Кўринг ва тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
2024/04/18 04:17:21
Back to Top
HTML Embed Code: