Telegram Group Search
⚡️Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг йиғилишида асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

📲 /Telegram/ Facebook/
Корея Республикаси Президенти давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Корея Республикаси Президенти Юн Сок Ёль рафиқаси билан бирга 13 июнь куни давлат ташрифи билан мамлакатимизга келди.

Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.

📲 /Telegram/ Facebook/
Долларнинг расмий курси ўзгарди

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 14 - июнь куни амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

📲 /Telegram/ Facebook/
🔈 Қурбон ҳайити байрами муносабати билан ички саёҳатга чегирмалар эълон қилинди

Туризм қўмитаси томонидан Қурбон ҳайити байрами муносабати билан 2024 йил 16-18 июнь кунлари аҳолининг дам олиш вақтини мароқли ташкил этиш ҳамда ички туризм йўналишида саёҳатларга жалб қилиш мақсадида республика бўйлаб чегирмалар жорий этилмоқда.

Хусусан, юртимизда жойлашган давлат театрлари, меҳмонхоналар, овқатланиш шохобчалари томонидан бериладиган (ихтиёрий) чегирмалар билан ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

📲 /Telegram/ Facebook/
14 IYUN OB-HAVO PROGNOZI

Bugun kunduzi respublika bo‘yicha yog‘ingarchilik kutilmaydi.  Shamol 9-14 m/s tezlikda esadi. Harorat 32-37°, janubda ba’zi joylarda 40° gacha bo‘ladi.

Poytaxtimizda yog‘ingarchilik kutilmaydi. Shamol 5-10 m/s tezlikda esadi. Harorat 32-34° bo‘ladi.

Tog‘li hududlarda ba’zi joylarda qisqa muddatli yomg‘ir yog‘ishi, momaqaldiroq bo‘lishi mumkin. Shamol 9-14 m/s tezlikda esadi. Harorat 19-24° bo‘ladi.
Ўзбекистонга 32,5 минг нафар чет эл фуқаролари даволаниш мақсадида келган

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-апрель ойларида жами 32,5 минг нафар чет эл фуқаролари даволаниш мақсадида Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрган.

👍 Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 9,8 минг нафарга ёки 43,2 % га ошган.

Жорий йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистон Республикасига даволаниш мақсадида келган чет эл фуқароларининг мамлакатлар кесимида сони қуйидагича:

Тожикистон — 24 018 нафар;

Қозоғистон — 4 001 нафар;

Қирғиз Республикаси — 3 546 нафар;

Россия — 532 нафар;

Туркманистон — 300 нафар;

Туркия — 17 нафар;

Афғонистон — 15 нафар;

Молдова — 5 нафар;

Украина — 5 нафар;

Беларусь — 3 нафар;

Бошқа давлатлар — 19 нафар.


📲 /Telegram/ Facebook/
2019 йилдан бери Индонезиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси сифатида ишлаб келган Сунарио Картадината 74 ёшида Тошкентда вафот этди. У бир вақтнинг ўзида Қирғизистондаги элчи ҳам эди.
Кўксарой қароргоҳида мамлакатимизга давлат ташрифини амалга ошираётган Корея Республикаси Президенти Юн Сок Ёлни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон ва Корея Президентлари тор доирада учрашув ўтказдилар
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Музокаралардан сўнг Президентларнинг Қўшма баёноти ва икки томонлама ҳужжатлар имзоланди

📲 /Telegram/ Facebook/
Долларнинг расмий курси ўзгарди

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 19 - июнь куни амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

📲 /Telegram/ Facebook/
Кўксаройдаги олий даражадаги музокаралардан сўнг Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Корея Республикаси Президенти Юн Сок Ёль оммавий ахборот воситалари вакиллари учун баёнот билан чиқдилар.
2024/06/15 02:05:02
Back to Top
HTML Embed Code: