tg-me.com/utkirbek_muhammadsobir/1268
Last Update:
#taqdim
Муҳаббатнинг бир исми Мадинадир, шоирим,
Мадина муҳаббатга хазинадир, шоирим,
Шундайин муҳаббатки, сакинадир, шоирим,
Ишқ изламай тош қотмоқ, ётмоқ надир, шоирим?
Мен ўшал Мадинага — муҳаббатга боргайман,
Муҳаббатнинг меҳвари Муҳаммадга боргайман.
Дунё эгиб бошини Буроқ каби от бўлгай,
Олам ичра борсам-да олам менга ёт бўлгай,
Соғиниб ҳам бормаслик қандайин ҳаёт бўлгай?
Руҳимга мен сўз бердим, бормасам, уят бўлгай.
Қалбим азалдан ошиқ муҳаббатга боргайман,
Муҳаббатнинг меҳвари Муҳаммадга боргайман.
Оёқмас, бош қўйганим йўлим тенгсиз саодат,
Қумлар ошсам ногаҳон, чўлим тенгсиз саодат,
Чўлми, бўстонми, ўнгу сўлим тенгсиз саодат,
Иссиқ жон дерлар магар ўлим тенгсиз саодат.
Ўлимни ширин қилган муҳаббатга боргайман,
Муҳаббатнинг меҳвари Муҳаммадга боргайман.
Осмону ер талашиб ҳануз олишган манзил,
Кўкдан юлдуз ёғилиб нурга қоришган манзил,
Оламлар қуёшидан абад ёришган манзил,
Ёки жаннат, ё ундан ажралиб тушган манзил.
Жаннат макон айлаган муҳаббатга боргайман,
Муҳаббатнинг меҳвари Муҳаммадга боргайман.
Бир мену бир ишқимдан фалак бағри бут бўлсин,
Юзта армоним бўлса, юзлари шувут бўлсин,
Армонларим дояси минг алам унут бўлсин,
Ҳар сониям саноғи беҳисоб умид бўлсин.
Умидларим яшрилган муҳаббатга боргайман,
Муҳаббатнинг меҳвари Муҳаммадга боргайман.
Cоллаллоҳу алайҳи васаллам
Ўткирбек Муҳаммад Собир
28.04.2024 / 23:51 / Асака
BY O‘TKIRBEK MUHAMMAD SOBIR
Warning: Undefined variable $i in /var/www/tg-me/post.php on line 280
Share with your friend now:
tg-me.com/utkirbek_muhammadsobir/1268