“Боғнинг менежери давлат бўлиши нотўғри. Бутун дунёда шунақа.” деганмиш Тошкент шаҳри ҳокими.

Калгарида 9850 гектар боғ бор экан. Уларда 1100 болалар майдончаси, 475 футбол ва 430 бейсбол майдони, 8400та скамейка бор экан.

Ва бу боғларнинг барини шаҳар ҳокимияти бошқараркан — https://www.calgary.ca/parks/locations.html.

Калгаридаги ягона аттракционли боғ хусусий бўлиб, у шаҳарнинг ташқарисида жойлашган.

Суратда: маҳалламиздаги боғлардан бирида чурвақалар мазза қилишяпти.

Изоҳ: мазза қилишмаяпти, зўрға кўчага опчиққан пайтим. Уларга қўйиб берсангиз куни билан айпадидан турмаса 😩

@zambarakning_oqi
Мана бу суратда Калгаридаги Nose Hill (Бурунтепа) боғи акс этган. Бунинг нимаси боғ, яйлов-ку, дейишингиз мумкин ва ҳақ бўласиз.

Калагари яйловзор биосферасида жойлашган. Унинг иқлими қуруқ ва денгиз сатҳидан нисбатан баландда (1000 м) бўлгани учун, шаҳар худудида табиий равишда дарахтлар ўсмайди. Шаҳардаги қарийб барча дарахтлар одамлар томонидан экилган.

Бу 1100 гектарли боғ ёввойилигича қолдирилган. У ердаги ўтлар ўрилмайди. Ҳар ёзда шаҳар ҳокимияти боққа эчкиларни қўйиб юборади, улар ўтни “ўриб” туришади.

Боғ ёввойи бўлгани учун унинг ҳудудида кийик, тулки, койот каби ҳайвонларни учратиш мумкин. Булардан ташқари, боғда сичқон ва бошқа кемирувчиларни ҳам бор. Осмонда эса уларни овлаш учун учиб юрган қирғийларни учратиш мумкин.

Калгаридаги барча катта боғлар ҳақида ҳокимият сайтида маълумот топиш мумкин. Ҳатто койотлар — шаҳарнинг энг кўп сонли йиртқичлари учун алоҳида саҳифа очилган (https://www.calgary.ca/parks/wildlife/urban-coyotes.html). Саҳифада бу ҳайвонлар ҳақида, уларнинг фойдаси, хавфи, уларни кўрганда ўзини қандай тутиш кераклиги ҳақида маълумот берилган.

@zambarakning_oqi
Мавзу сўнгида битта гап — ҳокимбова бошқа шаҳарларда боғларни давлат бошқаришини билмайди эмас, балодай билади. Шунчаки гапни айлантириб, бировларни чалғитишга ҳаракат қилди. Оддий бир демагог-да, бунақаларнинг кўпини кўрганмиз.

@zambarakning_oqi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
/Теслани мақташ on

Тесла автопилоти дўнгалаклар, катта чуқурлардан ўтиш учун секинлашяпти. Қойилман лекин.

/Теслани мақташ off

@zambarakning_oqi
Forwarded from Аъзамхўжаев
Троллейбус ўрнига электробус https://www.gazeta.uz/uz/2024/04/30/trolleybus/
Электробусми, троллейбус?

Муҳримнинг юқоридаги пости ўйга чорлади. Қайси бири арзонроқ — электробусми, троллейбус?

Канаданинг энг катта шаҳри транспорт хизмати (Toronto Transit Commission, Торшаҳартрансхизмат) электробуслар ва троллейбус тизимлари нархини ўрганиб чиқибди.

300та электробус, қувватлаш инфратузилмаси билан 446 миллион Канада долларига тушаркан. 250та троллейбус, симлари билан 405 миллион доллар бўларкан.

Нега 300та автобус 250та троллейбус билан солиштириляпти? Чунки троллейбуслар қувватлашга вақт сарфламайди, шунинг учун троллейбуслар автобуслардан эффективроқ экан.

Бундан ташқари, узоқ муддатда троллейбуслардан фойдаланиш янада арзонроқ бўлади. Чунки электробус (ва электромобил)ларда энг қиммат ва тез ишдан чиқадиган қисми бу аккумуляторидир. Шунинг учун уни мунтазам янгилаб бориш керак. Троллейбусларнинг бундай ҳаражати йўқ.

Қаранг, Тошкентда бинойидек ишлаб турган тоза, шовқинсиз транспорт йўқ қилинди-я. Тайёр инфратузилмасини йўқ қилиб, энди миллионлаб долларга электробуслар сотиб олиняпти. Кейин ҳайдовчилар кечаси билан қувватлашга навбатда туришибди.

Тайёр трамвай ҳам вандалларча йўқ қилинди. Энди, худди велосипедни қайта ихтиро қилиш билан машғул амалдорлар BRT ишга туширишмоқчи.

Минг афсус.

@zambarakning_oqi
Тошкентнинг “Қазичилар маҳалласи”да катта бўлганман. Ўзбекқишлоқмаш заводи томонга 10 дақиқа пиёда юрсак, 2- ва 16-трамвайлар айланмасига чиқардик (ҳозир АËҚШ). Олой бозорига шу трамвайларда борардик.

Новомосковский томонга 10 дақиқа пиёда юрсак, ҳам троллейбуслар, ҳам трамвайларнинг “конечний”си бўларди. Қайси бири келса, ўтириб кетаверардик. Ҳозир Куйбишев ҳайкали ва айланма ўрнига қандайдир бино қурилган.

@zambarakning_oqi
Суратга назар солинг, унда музқай… йўғ-е, музлатилган ширинлик акс этган.

Канададаги қоидаларга кўра, бу ширинликда “қаймоқ” етарли бўлмагани учун уни музқаймоқ деб аташ мумкин эмас экан. Битта ютубер ана шу маҳсулотни 24 соат хона ҳароратида сақлабди ва у эриб кетмапти. Чунки бу музқаймоқ эмас-да.

Ўзимга қоида яратдим: фақатгина музқаймоқ деб ёзилганини оламан, бунақаларига қўлимни ҳам текказмайман.

@zambarakning_oqi
Калгарида мана бундай янгича чорраҳалар барпо этиляпти. Светофорлар олдида автобуслар учун алоҳида бўлак (полоса) бор, ҳолбуки кўчада автобуслар йўлаги бўлмаса ҳам. Автобуслар светофорлар олдидаги тирбандликларда қолиб кетмаслиги учун яратилган.

Автобус суратдаги ромбик чизилган худудга бориб тўхтаса, буни ер тагидаги сенсор “сезиб”, автомобилларга қизил чироқ ёқиб, автобус учун иккита қизил ўрнига иккита яшил чироқни ёқади.

Қизиғи, мана шу автобуслар бўлагида машина юрганини бирор марта кўрмадим ҳали.

@zambarakning_oqi
Юқоридаги постга комментларда радарлар ва жарималар ҳақида сўрашибди.

Аввал ҳам айтганман, Калгарида фоторадарлар сони жуда кам. Бутун шаҳарда 64та фоторадар ўрнатилган. Аммо полиция автомобилларидаям радарлар бўлади, исталган пайт тушиб қолишингиз мумкин.

Радарга жарима тезликка қараб белгиланади. Ўтган йили тезликни 15га оширибман, 100 АҚШ доллари жарима тўладим. 8 йилда биринчи марта.

Лекин полоса учун камералар йўқ. Нимага, чунки 8 йилда бирор марта полосани босиб тўхтаган машинани кўрганим йўқ. Бирор марта. Ҳамма белгиланганидек юради.

8 йилда бармоқ билан саноқли марта қизилга ўтиб кетганларни кўрдим. Жуда камдан-кам.

Тошкентда 2023 йилда 84 киши ЙТҲ оқибатидан ҳаётдан кўз юмибди. Шаҳарда қарийб 600 минг автотранспорт воситаси рўйхатга олинган.

Калгарида 2023 йилда 14 киши ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлибди. Шаҳарда 1,2 миллондан ортиқ автотранспорт воситаси бор.

Айтмоқчиманки, Калгани ҳукумати аҳолини яхши кўрганидан радарлар қўймаган эмас. Радарлар камлигининг сабаби эҳтиёжнинг йўқлигидир. Канадада йўлларда хавфсизлик Ўзбекистончалик долзарб мавзу эмас.

Ўзбекистонда ўрнатилаётган радарлар ва юқори жарималарни қўллаб-қувватлайман. Йилига 2000дан ортиқ инсон ҳалок бўлаётган пайтда радардан нолиш эгоистликдан бошқа нарса эмас.

Радарга тушмасликнинг сирини очаман — қисиб юриш.

@zambarakning_oqi
Калгари шаҳар ҳокимлиги сайтини кузатишни яхши кўраман.

• Маҳалламизнинг кираверишидаги чоррахага светофор ўрнатиларкан. Шу пайтгача у ерда Стоп белгиси турарди.

Мана бу саҳифада бу йили ва кейинги йили асфальтланадиган кўчалар ва уларнинг харитада жойлашуви келтирилган. Унга кўра, шаҳарнинг биз яшайдиган қисмида бир нечта катта кўча асфальт қилинаркан. Исмоилнинг мактаби атрофи ҳам асфальтланаркан.

Мана бу саҳифада эса йўл қурилиши борасида амалга ошириладиган капитал лойиҳалар акс этган. Унга кўра, бизнинг маҳаллага элтадиган катта трассада йўналишларни ажратадиган яшил зона реконструкция қилинаркан ва бир неча светофор алмаштириларкан.

Мана бу саҳифада уйингиз манзилини киритсангиз, кўчангиз қачон супурилишини кўрасиз. Бизнинг уй олди 17 май куни тозаланаркан.

Мана бу харитада Калгарида (жамоат жойларда) экилган барча дарахтларнинг жойлашувини кўриш мумкин. Ҳар бир дарахт ҳақида алоҳида маълумот берилган.

Мана бу саҳифада шаҳардаги ҳар бир уй бўйича қуёш энергиясини ҳисоблаб берувчи калькулятор бор. Уй манзилингизни киритасиз, тизим сизга нечта панель қўйишни маслаҳат беради.

Мана бу харитада Калгаридаги барча амалдаги ва режадаги қурилишлар акс этган.

Мана бу харитада шаҳардаги исталган уйнинг кадастр қиймати ҳақида маълумот олиш мумкин.

Мана бу харитада шаҳардаги барча симёғочларни кўриш мумкин. Кўчани ёритувчи чироқ куйиб қолган бўлса, шу харитада куйган чироқни танлаб, шаҳар хизматларига хабар беришингиз мумкин.

@zambarakning_oqi
Юқоридаги постга нисбатан яхши фикрлар ва ўринли эътирозлар билдирилибди.

Савол: одамлар ўлимида фақат тезлик айбдорми? Тезликни пасайтирсак бўлдими?

Йўқ, фақат тезликни пасайтириш билан йўлларда хавфсизлик муаммоси бутунлай ҳал бўлмайди, албатта. Тезликни пасайтириш ечимлардан биттаси, лекин тез ва осони.

Тўғри, ривожланган давлатларда шаҳарлараро трассалар аҳоли пунктлари ичидан ўтмайди, трассаларда пиёдалар кесиб ўтиш жойлари бўлмайди, трассалар четларида дўконлар қурилмайди.

Трасса — катта тезликда, тўхтамай, битта шаҳардан иккинчи шаҳарга етиб олиш имкониятини берувчи инфратузилма. Лекин Ўзбекистонда бундай эмас, афсуски. Ҳукумат инфратузилмани яхшилаш ўрнига, ялтир-юлтур конференция ва туризм марказлари қуриш билан овора. Шундай экан, энг осон, катта пул талаб қилмайдиган, аксинча, пул келтирадиган радарларга мурожаат қилмоқда.

Мен радарларга қарши эмасман. Оммавий равишда қоидалар бузилаётган жамиятда, оммавий равишда одам ўлиши кузатилаётган ҳолатда радарлар ёрдамида қоидабузарларни жазолаш тарафдориман.

Аммо фақат жазо билан иш битмайди. Радардан тушаётган шунча пул қаерга кетаётганини одамлар билса, эътирозлар ҳам камайиши мумкин. Пул қаерга кетяпти? Инфратузилма қуришга ишлатилаяптими? Ëки кўчалар четига гул экишгами?

@zambarakning_oqi
Канадада инқироз: аҳоли ҳаражатлари кескин ошди, одамлар қийин аҳволда.

Канадада 2020 йилдан буён ҳамма нарса қимматлашди. Мамлакатда уй ижараси ўртача 21, бензин 72, свет ва газ 31 фоизга ошган. Аммо шу давр мобайнида ойликлар ўртача 12 фоизга кўтарилган.

Канадада уйларнинг ўртача нархи 2020 йил январида 540 минг Канада доллари бўлган бўлса, 2024 йил 1 январига кўра 720 минг долларгача кўтарилган. Шу орада Марказий банк ставкаси ҳам қарийб 0 фоиздан (коронакризис пайтида) 5,5 фоизгача кўтарилган.

Ҳаражатлар ортиши натижасида одамлар еб-ичишдан иқтисод қилмоқдалар. Аҳолининг озиқ-овқатга сарфлайдиган пули 2020 йилга солиштирганда пасайган. Чунки одамлар арзон товарлар сотиб олишга ўтган.

Натижада одамларда норозилик кайфияти юқори. Ëшлар, иммигрантлар уй сотиб ололмаяпти, ижарада турганлар ҳам кўпроқ ижара тўлашга мажбур бўлмоқдалар. Кредит ставкалари ортиши натижасида ипотека ҳам кескин қимматлашган.

Бу ҳолатдан Консерватив партия унумли фойдаланмоқда. Агар бугун сайлов бўлса, ҳозир иқтидорда бўлган Либерал партия тор-мор этилади ва Консерватив партия бемалол ҳукуматга кела олади.

Мени ҳавотирга солаётган нарса шуки, консерваторлар муаммога ечим таклиф қилиш ўрнига, конструктив ёндашув ўрнига, фақат танқид билан чекланиб қолмоқда. Иқтидорга келса, бу муаммоларни баратараф қилиш учун режаси йўқ. Шунчаки одамлар ғазабидан фойдаланиб, ҳукумат тепасига чиқиб олмоқчи.

@zambarakning_oqi
Консерваторлар ва кризис.

Дунёдаги барча консерваторларнинг юз йиллар давомида фойдаланиб келаётган “приёми” бор: улар муаммони соддалаштириб, осон ечим таклиф қиладилар. Шу аснода сайловларда ғолиб бўладилар.

Масалан, Дональд Трамп ноқонуний миграция билан девор қуриш ёрдамида курашишни таклиф қилди. Тўрт йил ҳокимият тепасида туриб, АҚШ—Мексика чегарасининг 10 фоизида ҳам девор қура олгани йўқ.

Муаммо шундаки, АҚШда ноқонуний миграциянинг осон ечими йўқ. Девор қуриш билан муаммо ҳал бўлмайди. Аксарият муаммолар комплекс ечимлар талаб қилади.

Ҳудди шу йўсинда Канада муҳолифатда бўлган Пьер Полив мамлкатдаги инфляцияни енгиш учун Либерал ҳукумат киритган “углерод солиғи”ни бекор қилиш билан енгиш мумкинлигини қарийб ҳар куни такрорлайди. Ҳар куни ютубга кирсангиз, “мен иқтидорга келсам, солиқни чопаман” (axe the tax) дейди.

Афсуски, битта солиқни бекор қилиш билан инфляция муаммоси ҳал бўлмайди. Канада марказий банки маълумотига кўра, углерод солиғи умумий инфляциянинг 0,016 фоизини ташкил қилади.

Трамп қилгани каби, Полив ҳам муаммони соддалаштириб, ечимини оддий қилиб кўрсатади. Иқтидорга келиб, солиқни бекор қилганидан кейин инфляция тушмаса, аввалги ҳукуматни айбдор қилаверади.

Муаммо шунда: консерваторлар демагоглик билан шуғулланиш билан овора, муаммога ечимлар таклиф қилмаяпти.

@zambarakning_oqi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дам олиш кунлари Калгарида +25 даража илиқ бўлди. Фурсатдан фойдаланиб, ўзбекистонликлар ватандан келган лазер гуручидан ош қилдик.

@zambarakning_oqi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Куни кеча Банфф миллий боғида сайёҳ қоядан йиқилиб тушибди. Жароҳати хавфли бўлгани учун вертолётда касалхонага олиб кетишибди.

Реддит ижтимоий тармоғида бу ҳолат анча муҳокама бўлди. Аксарият фойдаланувчилар жабрланувчига раҳми келган. “Айб ўзида, эҳтиёт бўлмайдими” деганларни чўқиб ташлашибди.

@zambarakning_oqi
Калгарида барча кўчалар баҳорда, қор мавсуми тугаганидан сўнг супурилади. Қиши бўйи кўчаларга қум сепилади. Қарийб икки ой давомида бутун шаҳарда сепилган қумни қайта йиғиштириб олишади.

Супуриш мавсуми бошлангани ОАВда эълон қилинади. Ўзингиз ҳам ҳокимият сайтида уйингиз манзилини киритсангиз, кўчангиз қачон супурилишини кўришингиз мумкин.

Бизнинг маҳалла келаётган жума куни супуриларкан. Кўчаларга мана шунақа эълонлар қўйиб кетишибди. Унга кўра, 17 май куни 8:00дан 16:00гача машиналарни кўчадан олиш керак, акс ҳолда жаримага тортилишингиз мумкин.

P.S. Штендер устига бир қоп қум ҳам қўйиб қўйишган, шамолда учиб кетмаслиги учун.

@zambarakning_oqi
“Ақлли уй” панелига иккита янги “фича” қўшдим.

1. Кунлар исиши билан ўрмон ёнғинлари бошланиб кетди. Шунинг учун ҳаво сифатини таблога чиқариб қўйдим.

Маълумот Канада об-ҳаво ва иқлим ўзгариши агентлиги томонидан тақдим этилади. Ҳаво сифати тушгани сари, график ранги яшил-сариқ-қизил бўлиб ўзгаради.

2. “Калгари Махсустранс” графиги ҳам чиқиб турадиган бўлди. Агар ахлат эртага олиб кетиладиган бўлса, челакни эшик тагига олиб чиқиб қўйишга яхши эслатма.

@zambarakning_oqi
“Лолазор” подксатини мунтазам кузатиб боряпман. Бошқа интервью/подкаст кўриш/эшитишга хоҳишим йўқ, аммо “Лолазор” менга маъқул.

Подкастнинг сўнгги сонида ЎзАМнинг Гуглга солиштирилган жойи, киноялар зўр чиқибди. Лекин Ўзбекистондаги баъзи ходисалар муҳокамасини, айниқа Отабек аканинг куюнишини кўриш қийин. Чунки ватандаги аксарият муаммоларнинг ечими тайёр, велосипед яратиш шарт эмас. Амалдорлар улардан (балки атайин) фойдаланмаётганини кўриш ачинарли.

Менга йигитларнинг ўзлари суҳбатлашиб ўтирган сонлари кўпроқ ёқяпти. Меҳмонлар аксарият ҳолларда ўтлаб кетишяпти, баъзилари гапга нўноқ, баъзилари эса демагог.

Подкаст техник жихатдан ҳам ўсяпти: унинг биринчи сонларидаги техник муаммолари бартараф этилди, продакшн сифати ҳам кўтариляпти, бошидаги интро ҳам ёмонмас.

Фақат битта эътироз: нега Lolazor podcast? Ўзбекча ва инглизча аралаш? Шуни “Lolazor” podkasti деса бўлмасмикин?

А так, тавсую: https://youtu.be/MsT1iNdg_lU?t=1708

@zambarakning_oqi
2024/05/17 13:50:55
Back to Top
HTML Embed Code: