Telegram Group Search
Бугун Фарғона шаҳрида “Асосланган гумон: “қамоқ” эҳтиёт чорасини ташлаш ва судгача ҳибсдан озод қилиш масалалари. Миллий тажриба ва халқаро амалиёт”мавзусида икки кунлик амалий семинар бошланди.

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Ҳ а м с а ф а р л а р к е н г а ш и б о л д и

Хабарингиз бор, жорий йилнинг февраль ойида Ўзбекистон суд тизими вакилларидан иборат делегация Испания қироллигида бўлиб, ушбу давлатнинг Судьялар бош кенгаши ҳамда Судьялар мактаби фаолияти билан яқиндан танишганди.

Бугун АҚШ Халқаро Тараққиёт Агентлиги (USAID) “Суд тизимини мустаҳкамлаш” (JSSA) лойиҳаси кўмагида амалга оширилган ушбу ташриф муҳокамаси юзасидан ҳамсафарларнинг давра суҳбати бўлиб ўтди.

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Судгача мажбурлов чораларини қўллаш: миллий амалиёт ва халқаро тажриба - Фарғонада бўлиб ўтган амалий семинардан лавҳа

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Т а з а р р у

Xabar.uz сайтида журналист Лайло Ҳайитованинг яхши мақоласи эълон қилинибди. Унда мансабда ўтирган пайт пулга “чўмилиб”, қамоқда “мактаб” кўрган собиқ мактаб директорининг фожеавий қисмати қаҳрамоннинг ўз тилидан баён қилинади.

Собиқ маҳкумнинг кимлиги ёки қайси соҳа вакили экани муҳим эмас. Гап - ким бўлмасин, нафсига асир кимсанинг ҳаётида мақола қаҳрамони қисмати такрорланишида. Масаланинг наинки ҳуқуқий, балки маънавий-ахлоқий ҳамда тарбиявий жиҳатларидан келиб чиқиб, мақолани каналимиз обуначиларига тавсия қилишни лозим топдик.

МАҚОЛАНИ ЎҚИШ👈👈

Каналга уланиш:
@sudyalaroliykengashi
#Муносабат

Яхши ниятнинг ўзи кам...

Судлар фаолиятига доир аксарият танқидий чиқишлар муаллифларининг нияти некбин эканига умиддан кўра ишончимиз кўп. Яъники, журналист ё блогердир, адвокат ёхуд жамоат фаоли - матбуот ёки ижтимоий тармоқларда бонг урар экан, қайсидир мурожаатчининг муроди ҳосил бўлиши ортидан қонун устуворлиги таъминланиши истагида ҳаракат қилади, деган яхши гумон устувор доим. Бироқ хайрли мақсад учун яхши ниятнинг ўзи камлик қилиши аниқ. Ниятга асосли мулоҳаза, холислик ва инкор этиб бўлмас далиллар уйғун бўлса, қани?!

Таассуфки, доим ҳам шундай бўлавермайди.

Aspekt24.uz”да чиққан мақола хусусида ҳам гап шу.

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Суд-ҳуқуқ ислоҳотлари: янгича тартиб, тажриба ва эътироф - Кенгаш ва "Минтақавий мулоқот"халқаро ташкилоти ҳамкорлигида водий вилоятлари судьялари учун амалий семинар ташкил этилди

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Ўзбекистон вакили тарихда биринчи марта Инсон ҳуқуқлари қўмитаси аъзолигига сайланди

29 май куни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Нью-Йоркдаги штаб-квартирасида Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактга аъзо давлатларнинг 40-сессияси доирасида Инсон ҳуқуқлари қўмитасининг 2025-2028 йиллар учун 9 нафар аъзосини сайлаш бўйича сайловлар бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Сайловда Ўзбекистон билан бирга 16 та давлат – Бурунди, Грузия, Миср, Ҳиндистон, Испания, Камерун, Кот-д'Ивуар, Литва, Марокаш, Парагвай, Корея Республикаси, Шимолий Македония, Того, Хорватия, Эфиопия ва Жанубий Африка вакиллари 9 та ўрин учун кураш олиб борди.

Яширин овоз бериш натижаларига кўра, Ўзбекистондан номзод, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ директори, академик Акмал Саидов Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактга аъзо мамлакатлардан энг кўп овоз олди.

Мамлакатимиз вакилининг ИҲҚга сайланиши тарихий воқеадир, чунки Ўзбекистон Марказий Осиё давлатлари орасида биринчи марта БМТнинг ушбу асосий органига аъзо бўлди.

БМТ Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳнамолигида амалга оширилган аниқ чора-тадбирлар – болалар ва мажбурий меҳнатга барҳам бериш, оиладаги зўравонликка қарши курашиш, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш, гендер тенглигини таъминлаш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш бўйича ижобий натижаларга эришилганини, шунингдек, БМТнинг инсон ҳуқуқлари кун тартибидаги барча масалалар юзасидан очиқ мулоқотга тайёрлигини эътироф этади.

Шубҳасиз, Ўзбекистоннинг ушбу нуфузли конвенция органига сайланиши мамлакатнинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича халқаро тузилмалар билан конструктив ҳамкорлик қилиш орқали инсон ҳуқуқларини таъминлаш ва ҳимоя қилишга содиқлигини намойиш этиш, қарорлар қабул қилиш жараёнларида фаол иштирок этиш, шунингдек, бу борада илғор тажриба алмашиш имконини беради.

Эслатиб ўтамиз, Инсон ҳуқуқлари қўмитаси – БМТнинг мустақил экспертлардан иборат органи бўлиб, аъзо давлатлар томонидан Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактнинг бажарилишини мониторинг қилади. Ушбу пактга 173 та давлат аъзо. Ўзбекистон ушбу халқаро ҳужжатга 1995 йилда қўшилган.

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг судьяси, юридик фанлари номзоди Абдуманноб Раҳимовнинг мазкур суд фаолиятига оид навбатдаги мақоласи эълон қилинди.

Унда ўтган йиллар давомида Конституциявий суднинг фаолиятини такомиллаштириш борасида амалга оширилган ишлар таҳлил қилинади.


БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Талабгорлар сони, йўналишлар, ҳудудлар кесими ва идоравий соҳалар – рақамларда

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг Судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш курсига (2024/2025 ўқув йили учун) қабул этмоқда.

Жорий йилнинг 3 июнь ҳолатга кўра, Судьялик лавозимларига тайёрлаш курсига 589 нафар талабгор (шундан 76 нафари хотин-қизлар) ҳужжат топширган. Уларнинг 322 нафари жиноят ҳуқуқи, 121 нафари фуқаролик, 87 нафари иқтисодий ва 59 нафари маъмурий ҳуқуқ йўналиши бўйича таҳсил олиш истагини билдирган.

Ҳудудлар кесмида энг кўп талабгорлар Тошкент шаҳри (121 нафар), Самарқанд (60 нафар), Фарғона (49 нафар) ва Андижон (48 нафар) вилоятларига тўғри келмоқда. Жиззах (25 нафар), Сирдарё (22 нафар) ва Навойи (18 нафар) вилоятларида бунинг акси кузатилмоқда.

Талабгорларнинг энг кўпини суд тизими вакиллари ташкил этмоқда: 339 нафари. Шунингдек, 47 нафари адлия, 52 нафари Ички ишлар, 22 нафари прокуратура органларида, 36 нафари адвокатура тизимида фаолият кўрсатиб келаётган мутахассислар ҳисобланади.

Қабул вақти якунигача ушбу рақамлар ўзгариши аниқ, чунки, ҳужжат топшираётган талабгорлар сони кундан кунга ортиб бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, Кенгаш ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг судьялик лавозимларига тайёрлар курсига (2024/2025 ўқув йили учун) 160 та қабул квотаси (жиноят ҳуқуқи йўналиши бўйича 70 та, фуқаролик ҳуқуқи йўналиши бўйича 40 та, иқтисодий ҳуқуқ йўналиши бўйича 15 та, маъмурий ҳуқуқ йўналиши бўйича 15 та) белгиланган. Белгиланган миқдор доирасида хотин-қизлар учун 20 та қўшимча квота (ҳар бир суд йўналиши бўйича 5 тадан) белгиланди.

Ҳужжатлар жорий йилнинг 7 июнигача (шуни куни ҳам) қабул қилинади. Демак, Судьялар олий мактабининг Судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш курсига ҳужжат топшириш муддати ҳали якунланмагани эътиборидан ўттиз тўрт ёшдан кичик бўлмаган олий маълумотли ҳуқуқшунослар ўз имкониятларини синаб кўриш имкониятига эга.

Қабул комиссияси

Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi
2024/06/04 16:53:07
Back to Top
HTML Embed Code: