Telegram Group Search
Ирландия, Испания ва Норвегия Фаластин давлатини келаси ҳафта (28 май)дан тан олишларини эълон қилишди. Бунга жавобан, Исроил ҳукумати уч давлат элчиларини “7 октябрь ҳужумлари видеосини” кўрсатиш учун ташқи ишлар вазирлигига чақирди ва шу уч давлатдаги ўз элчиларини қайтариб олди.

Европада бошқа давлатлар, хусусан, Швеция, Польша, Чехия ва қатор шарқий ва жанубий Европа давлатлари аллақачон Фаластинни тан олишган, лекин Испания, Норвегия ва Ирландиядек ривожланган учовлоннинг қарори катта аҳамиятга эга. Бу дегани уларнинг ортидан қолганлар ҳам эргашиши мумкин. Умумийла, Фаластинни БМТнинг 140дан ошиқ аъзоси, жумладан Ўзбекистон ҳам 1994 йилда тан олган ва дипломатик алоқалар ўрнатган. Лекин, АҚШ, Британия, Канада, Австралия, Япония, Жанубий Корея каби қудратли иқтисодлар ҳануз тан олишмади.

Катта эҳтимол билан Исроил Ғазони ер билан яксон қилмагунча тўхтамайди, у буни яширмаяпти — ундаги инфратизилма ва нормал турмуш шароитлари аллақачон барбод қилинди. Чамаси, Европа Ҳамас ҳаракати алал-оқибат барибир йўқ қилиниши, Ғазо эса Фаластиннинг Ғарбий Соҳилдаги “мўътадил” ҳукумати назоратига ўтиб, давлат тузишга лойиқ кучга айланишини кутишяпти.

Ибрат Сафо

🔥@fayzboguz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
АNОR BUSINESS’дан юридик шахсларга янги «Бонус» депозити

21% даромад ва йиллик 15% гача бонуслар кейинги ҳисоб бўйича:

Миллий валютада: 21% + йиллик 15% бонус, хорижийда 8% + йиллик 10% бонус.

61 кун ва ундан кўп муддатга фоизларни йўқотмасдан муддатидан аввал ечиш: миллий валютада – 21%, хорижий валютада – 8%.

Фоиз ставкаси депозит суммасига боғлиқ, бонус ойнинг охирги кунида ҳисобланади.

Бaтaфсил | 📞1290 | Реклама
“Овоз” лойиҳасига давлатнинг нима алоқаси бор?

Маданият вазири Озодбек Назарбеков бюджет тақчиллиги шароитида The Voice of Uzbekistan («Овоз») телелойиҳаси учун салкам 2 млрд сўм, «Боболарим» кино-клипига эса 2,7 млрд сўм ажратилганига муносабат билдирибди.

«Биринчидан, мана шундай муҳокамалар кимгадир керак бўляпти, бу ўз-ўзидан бўлгани йўқ, яъни бунинг буюртмачиси бор. Чунки Маданият вазирлиги "Овоз" лойиҳаси учун 2 млрд [сўм] ишлатаётгани… "Овоз" лойиҳасининг [франшизасини сотиб олиш] неча сўм туришини ўрганинглар олдин. Ўзи у неча пул туради, қайси давлат неча пул сарфлаб, уни [мамлакатга] олиб кирган?» - деган у.

Қайси давлат? Қаерда? Нега ўзи давлат бунга пул сарфлаяпти? “Овоз” кўрсатуви ҳеч қаерда давлат даражасидаги стратегик лойиҳа эмас. У аввалига Голландияда чиққан, сўнг 60дан ошиқ бошқа давлатлардаги каналлар ўз чўнтакларидан пул сарфлаб сотиб олишган. Британияда олдин ITV канали сотиб олди, сўнг BBC. Америкада NBC, Испанияда Antena 3, сўнг Telecinco. Қанақа давлат?

Каналларнинг ЎЗЛАРИ уни сотиб олади - бу бозор иқтисоди дейилади. Масалан, Испанияда, тасаввур қилинг Хулио Иглесиас — маданият вазири ва бир канал “Сеньор Иглесиас, 2 млдр евро билан шуни оберинг” деб боряпти. Буни тасаввур ҳам қилиш қийин. Давлат жунига каналлар жуни аралашмайди. Нега Ўзбекистонда давлат, яъни шундоқ ҳам дефицит бюджетдан қайсидир хусусий канал лойиҳаси учун пул сарфланяпти?

Зўр ТВ зўр бўлса, ўз пулидан сотиб олиши керакмасми?

Ибрат Сафо

🔥@fayzboguz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бағрикенг бўлиш бу ривожланган давлат ва жамият белгиси

Жамият қанча бағрикенг бўлса ва бир-бирини сиқувга олишни тўхтатса шунча ривожланади. Бизда тинмай инсонларни фикридан бошқа ҳамма нарсасини танқид қиладиган инсонлар кўп. Илмга, фикрларга эътибор берсак ривожланамиз. Кимнингдир кийими, иштони, шахсий ҳаётига эмас.

Дилсора Фозилова кучли олима ва профессионал фаолиятида кўрганидан келиб чиқиб сўзламоқда. Умуман Қурултойнинг шу сони жуда яхши чиққанди. Яна бир бор тавсия қиламан:

https://youtu.be/tjWSDUAT95Q?si=uc_GQeMXGiR-yDW8
Yuridik shaxslar uchun Kapitalbankdan masofaviy xizmat ko’rsatish – bankning o’zi oldingizga tashrif buyuradi.

1 kun ichida ofisingiz yoki uyingizdan chiqmagan holda joriy hisob raqamini oching.

Sayor menejerlari barcha kerakli hujjatlarni o’zlari bilan olib keladilar va 1 kun ichida bank hisobingizni rasmiylashtirishga yordam beradilar.

Ortiqcha ovoragarchiliklarsiz, navbatlarsiz – faqatgina qulaylik va vaqt tejamkorligi!

Hoziroq (+998) 78-148-11-33 raqamiga soʻrov qoldiring va biznesingizni Kapitalbankning qulay shartlari bilan boshqarishni boshlang.

Реклама
2023 йилда уй-жой нархлари аҳолининг ўртача ойлик иш ҳақига нисбатан 2,1 марта тезроқ ўсган – Марказий банк

2023 йил давомида кўчмас мулк бозорида уй-жойларнинг ўртача бозор нархи фундаментал нархидан 24 фоизгача юқори баҳоланиши кузатилган.

«Сўнгги йилларда Ўзбекистонда кўчмас мулкни харид қилиш хусусияти бирламчи эҳтиёжни қондиришдан инвестицияга ўзгарди. Уй-жой нархларининг миллий ва хорижий валютадаги индексларида кузатилган юқори ўсиш суръатлари уларга бўлган талабни янада оширмоқда. 2023 йилда миллий ва хорижий валютадаги уй-жой нархлари индекслари мос равишда 43 ҳамда 23 бирликка ошди.

Бундан ташқари, мамлакатда капитал бозорининг етарли даражада шаклланмагани, молия инструментларининг оммалашмагани, шунингдек, кўчмас мулк бозорида уй-жой нархларининг ўсиш суръати банк депозитлари даромадлилигига (2023 йил давомида, 1 йилдан юқори бўлган жами муддатли депозитлар бўйича ўртача тортилган фоиз ставкалари миллий валютада 20 фоиз, хорижий валютада 5 фоиз) нисбатан ҳам юқори бўлиши аҳоли томонидан кўчмас мулк бозорига сармоя киритишнинг юқори рентабелли актив сифатида қаралишига сабаб бўлди», дейилади Марказий банк шарҳида.

Шунингдек, кўчмас мулк бозоридаги уй-жой нархлари шаклланишига аҳолининг расмий даромадига боғлиқ бўлмаган бошқа омиллар ҳам таъсир кўрсатмоқда. Ўзбекистонда уй-жой нархларининг аҳоли даромадларига нисбатан юқори суръатларда ўсиши давом этган. 2023 йилда уй-жой нархларининг бозор қиймати йиллик 36 фоизга, аҳолининг ўртача ойлик иш ҳақи эса 17 фоизга ўсган. Натижада, уй-жой нархларининг бозор қиймати аҳолининг ўртача ойлик иш ҳақига нисбатан йиллик ҳисобда қарийб 2,1 марта тезроқ ўсган. 2023 йилда Ўзбекистонда ушбу кўрсаткич айрим Марказий Осиё, Кавказ ва бошқа давлатлар кўрсаткичларига нисбатан юқори шаклланган.

🔥@fayzboguz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2024 йилнинг 4 ойида Қозоғистонда Chevrolet бренди остидаги автомобиллар сотуви 3 баробарга камайди. Қозоғистон UzAuto Motors’нинг энг катта экспорт бозори ҳисобланади

Жорий йил апрел ойида Қозоғистонда Chevrolet бренди остида 1477 дона автомобил сотилган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,7 баробарга кам.

2024 йилнинг январ-апрел ойларидаги умумий кўрсаткич эса 4 814 донани ташкил этган. Таққослаш учун, ўтган йилнинг дастлабки 4 ойи давомида қўшни республикада 14 336 та Chevrolet автомобили харид қилинган.

Маълумот учун, Қозоғистон UzAuto Motors’нинг энг катта экспорт бозори ҳисобланади. Ўтган йил давомида ўзбекистонликлар учун ҳамёнбоп автомобилларга контрактация ёпиқ бўлган пайтда ҳам, қозоғистонликларга чегирмалар билан ёки бўлиб тўлаб олиб чиқиб кетиш шартлари асосида ҳам машина етказиб берилган эди. Компания ўз расмий саҳифаларида “Chevrolet Қозоғистон бозорида лидерликда давом этади” сарлавҳаси билан хабарлар ҳам жойлаштирганди. Жорий йилда ушбу лидерлик Hyundai ва Kia’га бой берилган.

🔥@fayzboguz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекча блокбастернинг премьераси бўлиб ўтди

Режиссёр Жаҳонгир Аҳмедовнинг “Баҳодир Ялангтўш” фильми Самарқандда 4 мингта одамни бир жойга йиғибди. Фильм «Регистон» ансамбли асосчиси, Самарқанд ҳокими Баҳодир Ялангтўш ҳақида экан.

Фильмни суратга олишда Голливудлик меҳмонлар ҳам иштирок этишган экан, айнан улар жанг саҳналарига жавобгар қилиб белгиланган. Бундан ташқари фильм тўлиқ павильонда суратга олинибди, тизердаги графикалар эса фильмни катта бюджетли блокбастердек намоён қилган.
Қозоғистонда атом электр станцияларини қуриш АҚШ ва Японияга ишониб топширилиши мумкин

Атом электр станциясини танловда ғолиб чиққан хорижий компания қуради. Бу ҳақда энергетика вазири Алмасадам Саткалиев маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, айни дамда келажакдаги танловда иштирок этиши мумкин бўлган хорижий мамлакатлар рўйхати шаклланмоқда.

"Буни тендер ҳал қилади. Ҳозирда дастлабки саралаш жараёни давом этмоқда. Барча аризаларни кўриб чиққач, ҳукумат унинг натижалари бўйича якуний қарорни қабул қилади. Жанубий Корея, Россия, Хитой, Франция дастлабки саралашдан ўтди. Ушбу рўйхат тўлиқ эмас, биз бошқа имкониятларни ҳам кўриб чиқамиз. Хусусан, АҚШ ҳам потенциал иштирокчилар қаторида, шунингдек япониялик ишлаб чиқарувчилар билан ҳам қўшма лойиҳалар бор”, — дейди вазир.

Аввалроқ Қозоғистонда атом электр станцияси қуриш масаласи умумхалқ референдумга қўйилиши маълум қилинган эди.

🔥@fayzboguz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Оиладаги зўравонлик

Ўтган йили апрель ойида Ўзбекистонда оиладаги зўравонликка қарши жиноий жавобгарлик кучайтирилган эди. Ўзбекистондаги Оила ва хотин-қизлар қўмитаси маълумотларига кўра, аёлларга нисбатан қайд этилган тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларининг 18 минг 526 таси ёки 84,7 фоизи оилаларда содир этилган.

Ушбу ҳолатлар юзасидан, 2023 йилда Ўзбекистонда аёлларга нисбатан зўравонлик ва тазйиқ билан боғлиқ 2638 та жиноят иши ҳамда 10 091 та маъмурий ҳуқуқбузарлик иши кўриб чиқилган. Уларнинг ичида Жиноят кодексининг 126−1-моддаси (оилавий (маиший) зўравонлик) билан 134 нафар шахс судланиб, уларнинг 51 нафарига озодликдан маҳрум қилиш жазоси, 83 нафарига эса озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланган.

ЖССТ маълумотига кўра, дунёдаги ҳар учинчи аёлга ҳаёти давомида ўз умр йўлдоши томонидан жисмоний тазйиқ ўтказилади. Кўриб турганингиздек, оиладаги зўравонлик нафақат бизда, балки бутун дунёда учраб туради. Ўзбекистон бу муаммога йиллар давомида кўз юмиб келди, бугун эса унга қарши тизимли ишлар олиб борилмоқда. Бу орқали жамиятда мустаҳкам оилавий иммунитет шаклланишига умид билдириб қоламиз.

🔥@fayzboguz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦InfinBANK мижозлари сони 4 миллион нафарга етди

4 миллион ўзбекистонлик InfinBANK'ни танлади. Банкка бўлган ишонч ортиб боришида банк жамоасининг юқори сифатдаги хизмат кўрсатишини сабаб қилиб кўрсатиш мумкин. Юқори даражадаги сервис банкни Ўзбекистонда рақобатбардош банклардан бирига айлантира олди. Ҳозирда банкнинг Ўзбекистондаги энг паст бошланғич тўловлардан бири ҳисобланган автокредити, фоизсиз InfinBLACK кредит картаси, InFin-Sharqona-23% ва InFin-Premium-7,5% омонатлари айниқса мижозлар орасида машҳур.

Шунингдек, банк ижтимоий йўналишларда ҳам анча фаол. Мисол учун, банк бир нечта марафонларига ҳомийлик қилди, банк жамоаси уларда мунтазам қатнашиб келмоқда. Шунингдек, банкнинг ўз киберспорт ва футбол жамоалари ҳам мавжуд.

Реклама
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Дунё ва ривожланган Ғарб учун Марказий Осиё эшиги барибир Қозоғистон бўлиб қоляпти. Ўзбекистон қанчалик ҳаракат қилмасин, ўзини Қозоғистондан яхшироқ намоён қила олгани йўқ.

Мана, масалан, яқинда Ўзбекистонга Россия президенти Путин ташриф буюрди, Қозоғистонга эса Нидерландия бош вазири Марк Рютте келди ва Тўқаев билан учрашув ўтказди.

Нидерландия ҳукумати раҳбарлари (расман бошлиқ қирол, ҳақиқий раҳбар бош вазир) мустақил Ўзбекистонга бирон марта келмаган, Қозоғистонга эса Рюттенинг ўзи учинчи марта келяпти.

Буюк Британия, Германия, Франция ва Италия етакчилари ҳам Қозоғистонга кўп марта ташриф буюришган, Ўзбекистонга эса Европа сиёсатини белгилаб берувчи ушбу тўрт мамлакатдан фақатгина Франция президентлари келган: 1994 йилда Франсуа Миттеран ва ўтган йили Эммануэл Макрон. Бўлди.

Мамлакатдаги меҳмонларнинг кимлиги ҳам икки давлатнинг ривожланиш даражасига мутаносиб.

🔥@fayzboguz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
АЭСлар истеъмоли дунё бўйлаб тушяпти, лекин харажатлари ошиб боряпти. Қайта тикланувчи инфратизилмага қараганда у каррасига қиммат. Кеча Президент Мирзиёев “уранимиз кўп” деди, лекин уни қазиб чиқариш харажатлари ҳам катта. Туркияда Росатом қурган Аққую АЭС 22 миллиард долларга тушди (мамлакатдаги атиги 10% энергияни етказиб бериш учун). Февралда хавфсизликдан хавотир уйғонди, унда ИШИДга аъзоликда айбланган қофқозлик киши сохта исм билан кириб ишлаётгани аниқланди.

Дунёда АЭСлар хавфсизлик ва иқтисодий сабаблар туфайли ёпиляпти. Янгилари эса харажатнинг ошиши туфайли кўп кечиккан. Уни қуришга халқаро банклар, масалан Жаҳон банки принципиал тарзда қарз бермайди — менга Европа Хавфсизлик ва Тараққиёт Банки бунга қарз бермаслигини айтганди. Ўзбекистон миллиардлаб долларни қаердан олмоқчи?

Ўзбекистондек ривожланмаган ва ядровий тажрибаси бўлмаган давлатлар АЭС қуриши уларни бошқа давлатларга қарам қилиб қўйиши хавфи катта. Ядровий қувватни ривожлантиришга ўз сармояси бўлмаган давлатлар технология жиҳатидан ривожланган ва бой давлатлар қўлига қараб қолади. У тажрибали давлатлар ўзида тез-тез янгиланаётган қонун-қоидалар ва технология билан ўз атом соҳасини назорат қилади, лекин бизда-чи? АҚШ Атомни бошқариш комиссиясининг собиқ аъзоси Доктор Питер Брадфордга кўра, хавфсизлик соҳасида тажрибаси йўқ ва коррупция гуллаган давлатларда бу янаям хавфли.

Ундан ташқари, бахтсиз ҳодисалар, ҳужумлар, атрофдаги аҳоли саломатлигидаги саратон хавфи, ядровий чиқиндиларни сақлаш каби жиҳатлар бор. Булар қанчалар шаффоф бўлади? Чунки ҳозирча УзАтом ва РосАтом шаффоф эмас. Жой тайёр бўлганини Путин келгач эшитдик.

Ибрат Сафо

🔥@fayzboguz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон 2026 йилгача ЖСТга аъзо бўлишни режа қилмоқда

Ўзбекистоннинг аъзо бўлиш жараёни 2020 йил июль ойида бўлиб ўтган ишчи гуруҳнинг тўртинчи йиғилиши билан расман қайта тикланган, шундан сўнг 2022 йил июнь, 2023 йил март ва 2023 йил ноябрь ойларида яна учта учрашув бўлиб ўтган. Бу ҳақда бош вазир ўринбосари, ЖСТ билан ишлаш бўйича идоралараро комиссия раиси Жамшид Ходжаев маълум қилди.

«Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш бўйича ўз мажбуриятларида собит қолмоқда ва биз мазмунли тараққиётга эришиш учун барча имкониятларни ишга соламиз. Мамлакат 2026 йилда Камерунда бўлиб ўтадиган 14-вазирлар конференциясигача ЖСТга аъзо бўлиш ниятида», — деган Жамшид Ходжаев.

Бош вазир ўринбосари ўз баёнотида делегатларни қўшилиш жараёнига «инвестиция киритиш ва қўллаб-қувватлаш»га чақириб, уларнинг «ҳамкорлиги, тажриба ва ёрдами» қўшилиш бўйича музокараларнинг муваффақиятли якунланишини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлаган.

Ўзбекистон, шунингдек, Доминикан Республикаси, Исроил, Япония ва Уругвай билан тўртта икки томонлама шартнома имзолагани, ишчи гуруҳнинг еттинчи йиғилишидан буён 33 нафар аъзо билан икки томонлама музокаралар олиб борилгани қайд этиб ўтилди.

🔥@fayzboguz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Мазлумларни кулдирадиган,
Муштумзўрларни куйдирадиган канални биласизми?

Бу – эл севган “Муштум” журналининг телеграм канали!

Шахсан ўзим “Муштум” журнали расмий каналига обуна бўлиб,
маза қилаяпман!
Сизни ҳам ушбу каналга обуна бўлишга чақираман!
“Муштум”, барибир – МУШТУМ-да!  👉 @mushtumjurnali

➡️ Каналга обуна бўлинг 👇👇👇
https://www.tg-me.com/mushtumjurnali
Ўзбекистоннинг давлат қарзи қарийб 35 млрд долларга етди

2024 йил 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг давлат қарзи бир йил давомида 5,7 млрд долларга ўсиб (режа қилинган 2,9 млрд доллар ўрнига), 34,9 млрд долларга етди. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳисоботида айтилади.

Таққослаш учун: 2017 йилда давлат қарзи 11,5 миллиард долларни ташкил этганди (олти йил ичида бу кўрсаткич 3 баравар ошди).

Иқтисодиёт тармоқлари бўйича давлат ташқи қарзи 2023 йил охирида қуйидагича кўринади:

- Давлат бюджетини қўллаб-қувватлаш — 11,6 миллиард доллар, умумий қарзнинг 33,2 фоизи (2022 йил охирида 8,6 миллиард долларни ташкил этган);
- Энергетика — 5,8 миллиард доллар ёки умумий қарзнинг 16,6 фоизи (3 миллиард доллар);
- Қишлоқ ва сув хўжалиги — 2,8 миллиард доллар (2,54 миллиард доллар);
- Транспорт ва транспорт инфратузилмаси — 2,8 миллиард доллар (2,84 миллиард доллар);
- Уй-жой коммунал хўжалиги — 2,6 миллиард доллар (2,3 миллиард доллар);
- Тадбиркорлик ва саноат ишлаб чиқаришини қўллаб-қувватлаш — 1,1 миллиард доллар (1,1 миллиард доллар);
- Кимё саноати — тахминан 900 миллион доллар (1 миллиард);
- Таълим, соғлиқни сақлаш, телекоммуникация — 2 миллиард доллар (1,1 миллиард);
- Бошқа тармоқлар — 897 миллион доллар (0,91 миллиард).

Қарзнинг деярли 50 фоизи бюджетни қўллаб-қувватлаш ва энергия учун кетган.

🔥@fayzboguz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Давлат мулкини хусусийлаштириш

Жорий йилнинг феврал ойида давлат мулкини хусусийлаштириш тартиби тасдиқланган эди. Унга кўра, давлат мулкини аукцион, танлов савдолари, музокарага оммавий таклиф қилиш, биржа ва бошқа йўл билан хусусийлаштириш мумкин.

Хусусийлаштирилиши мумкин бўлган мулклар сифатида кўчмас мулк объектлари, давлат улушлари, ДУК ва давлат муассасалари этиб белгиланди.

Айтиш керакки, ушбу қонунга узоқ йиллардан буён талаб сезилаётган эди. Давлат раҳбари 16 январь куни бўлиб ўтган йиғилишда Ўзбекистонда хусусийлаштириш дастурининг кечикаётганини танқид қилганди. Ўшанда 2024 йилда хусусийлаштириш ҳисобига давлат бюджетига 20 триллион сўм тушум келиши кутилаётгани ҳақида сўз борган.

Хусусийлаштириш жараёни давомида коррупцияга йўл қўйилмаслиги учун нима қилинади?

Давлат мулкини хусусийлаштириш жараёнида коррупцияга йўл қўймаслик қуйидагиларни таъминлаш орқали амалга оширилади:

- манфаатлар тўқнашувига олиб келиши мумкин бўлган асосларни бартараф этиш;
- давлат мулкини хусусийлаштириш жараёнида давлат органлари, жисмоний ва нодавлат юридик шахслар ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг масофавий шаклларини кенг жорий этиш;
- давлат мулкини хусусийлаштириш жараёнида талабгорлар учун тенг шарт-шароитлар яратиш;
- давлат мулкини хусусийлаштириш тартиб-таомилларини ушбу Қонунда белгиланган талабларга мувофиқ бажариш.

Очиқлик ва шаффофлик принциплари

Қонунда очиқлик ва шаффофлик принципларига амал қилиниши шартлиги айтилмоқда. Жумладан, қонунннинг 6-моддасида шундай дейилган:

“Давлат мулкини хусусийлаштириш жараёни, шу жумладан хусусийлаштирилаётган давлат мулки тўғрисидаги маълумотлар очиқ ва шаффоф бўлиши керак. Давлат органлари хусусийлаштирилаётган давлат мулки ҳақидаги маълумотлардан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисидаги қонунчиликда назарда тутилган усулларда эркин фойдаланиш имкониятини яратиши шарт”.

Янги Қонунни ишлаб чиқишда ушбу соҳага оид халқаро тажриба, хусусан, Жаҳон банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Осиё тараққиёт банки, “Indecon Consulting” компанияси, “KPMG” компанияси, польшалик экспертлар ҳамда ва бошқа бир қатор малакали маслаҳатчилар таклифлари инобатга олинди.

🔥@fayzboguz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Hurmatli obunachilar, agar siz Rossiyada yashasangiz va ishlasangiz, u holda sizga Tinkoff Black debet kartasini olishni maslahat beraman. U sizga MDH davlatlariga tez va qulay pul o‘tkazish imkonini beradi.

Tinkoff Black kartasini bepul rasmiylashtirish uchun siz Rossiya fuqaroligiga ega bo'lishingiz shart emas.

Kartaning afzalliklari:

• Quyida keltirilgan havoladan o'tib karta rasmiylashtirilgandan so'ng birinchi oy MDH davlatlariga bepul 100 000 ₽ gacha pul o'tkazing. Keyin oyiga obunasiz — 20 000 ₽ gacha, Tinkoff Pro obunasi bilan esa 50 000 ₽ gacha. Undan ko‘piga — telefon raqami bo‘yicha o‘tkazmada o'tkazma summasining 1% miqdorida komissiya;

• Tinkoff hisobidan chet eldagi kartaga bir zumda pul o'tkazish. Puldan bankka bormasdan darhol foydalanish mumkin.

Tavsifdagi havoladan o‘ting va Tinkoff Black debet kartasini rasmiylashtiring: https://l.tinkoff.ru/Файзбоғ ТемурМалик /com.fayzboguzz


Реклама. АО "Тинькофф Банк", ИНН 7710140679, лицензия ЦБ РФ № 2673, erid:2VtzqxKgd9w
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Диққат, савол!» подкастининг янги сонида оиладаги зўравонлик ва гендер нотенглигига оид муҳим масалалар кўтарилди.

Мутахассислар ушбу муаммолар болаларга қандай таъсир кўрсатиши, давлат томонидан қандай ўзгаришлар киритилгани ва курашиш учун қандай чоралар кўрилаётганини муҳокама қилишди.

Ушбу подкастни Заковатнинг YouTube каналида томоша қилишингиз мумкин:
https://youtu.be/vxQX7ObuoRo
Telegram'нинг ўзбек сегментида ҳуқуқ, санъат, илм-фан, ижтимоий ҳаёт, бизнес ва бошқа соҳаларга ихтисослашган энг фаол блогерларнинг каналларини тавсия қиламан. Бу каналлардан янги билимлар, қизиқарли фактлар, чиройли таҳлиллар топасиз.

Барча блогерларнинг каналларини битта ҳаволага жойлаб қўйдик. Уни босиб, истаганингизга ёки бирдан ҳаммасига обуна бўлишингиз мумкин.

Telegram'да кўп вақт ўтказсангиз, бу вақтни унумли сарфлашга ва фойдали маълумотлар олишга ҳаракат қилинг. Ушбу каналлар сизга мана шундай маълумот манбалари бўлиб хизмат қилади.

👉 https://www.tg-me.com/addlist/jnuCN_2cjQw3M2Ni
2024/06/02 12:28:52
Back to Top
HTML Embed Code: