Россияда ўзбекистонлик муҳожирлар бир неча бараварга камайгани айтилмоқда

"2016 йилдан буён Россиядаги ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари сони 4-6 миллион кишидан 1 миллион кишига камайди, бу республикада олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлиги билан боғлиқ", — деяпти Ўзбекистон Президенти матбуот котиби Шерзод Асадов.

Буни Россия томони ҳам тасдиқлабди. Россияда ишлаб юрган ўзбекистонликларнинг сони 6 миллиондан ошади, дея бўрттириб айтиладиган гаплар шунчаки миф эканлиги яна бир бор исботланди.

Дарвоқе, Шимол юртида меҳнат муҳожирларимиз камайиб бораётгани Россиядан мустақилроқ сиёсат олиб боришимизга туртки бўлиши керак эди, вроде. Олдин доим шу факторни байроқ қилиб олишарди, энди нимани баҳона қилишаркин.

🔥@fayzboguz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда қандай турдаги атом реакторлари қурилади?

Сигма Подкаст АЭСлар мавзусидаги сон чиқарди.

Унда айтилишича, Ўзбекистонда дастлаб кичик реактор қурилиши керак ва у янги авлод реактори ҳисобланади.

Мутахассис реактор қандай ишлаши, РосАтом қурадиган реакторлар, реакторларнинг турлари ва уларнинг қувватлари ҳақида батафсил маълумот берган.

Умуман қизиқ сон бўлган. Томоша қилишни ва фикр билдиришни тавсия қиламиз:

https://youtu.be/oPbLVkRHe_I?si=0mjHKedz7yr-wJil
Қозоғистон «Толибон» ҳаракатини террорчилар рўйхатидан чиқарди

Қозоғистон «Толибон» ҳаракатини террорчилар рўйхатидан чиқарди. Бу ҳақда Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ) мамлакатлари парламентлари раҳбарлари билан учрашувда маълум қилди.

"Мамлакат масалага замонавий Афғонистон билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш муҳимлиги ва бу режим узоқ муддатли омил эканини англаган ҳолда ёндошди", — деди Қосим-Жомарт Тоқаев.

Шунингдек, давлат раҳбари Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида БМТнинг Марказий Осиё ва Афғонистон учун Барқарор ривожланиш мақсадлари бўйича минтақавий марказини ташкил этиш ташаббусини қўллаб-қувватлашга чақирди.

Эслатиб ўтамиз, «Толибон» ҳаракати 2021 йил августида АҚШ ва унинг иттифоқчилари мамлакатдан қўшинларини олиб чиқиб кетишини эълон қилганидан сўнг Афғонистон ҳудуди устидан назорат ўрнатган эди.

🔥@fayzboguz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Молдова бош штабининг собиқ бошлиғи Россияга жосуслик қилиб келган — The Insider

Молдова бош штабининг собиқ бошлиғи Игор Горган кўп йиллар мобайнида Россия Бош разведка бошқармаси (ГРУ)нинг ахборот етказиб турувчи информатори бўлган. Бу ҳақда Молдовадаги «Маленкая страна» нашри билан бирга Горганнинг ГРУдаги куратори, полковник Алексей Макаров билан телеграмдаги ёзишмаларини ўрганишга муваффақ бўлган The Insider нашри хабар берди.

Журналистларнинг маълумотига кўра, молдовалик ҳарбий мунтазам равишда россиялик разведкачиларга республикадаги ички сиёсий ҳолат ҳақида ҳисобот бериб турган, шунингдек, Молдовадан Россияга қарши урушда фойдаланиш учун ҳарбий техникалар ва снарядлар сотиб олган Украина мудофаа вазирлиги вакиллари ташрифлари ҳақида гапириб берган.

2019 йилдан буён Горган полковник Алексей Макаров билан алоқа қилиб келган, у Россиянинг Кишинёвдаги элчихонасида ҳарбий атташе бўлиб ишлаган. Молдовалик журналистлар бир неча марта Горганни Россиянинг Кишинёвдаги элчихонасида учратишган, шунингдек бир марта Макаров билан махфий учрашганини кўришган.

Шунингдек, The Insider нашри ёзишича, Горган «Макаровга тинимсиз хабар юбориб, Молдовада барча Россия қўшини киришига тайёрлиги»ни билдирган. «Биз зудлик билан мамлакатни барча фашистик чиқиндилардан тозалашимиз даркон!!! Кўпчилик тайёр. Етказинг… Вақти келди. Мен армиядаги бутун вазиятни назоратда ушлаб тураман… Бу ерда, бахтимизга “Азов” ва бошқа миллатчи тузилмалар йўқ, сиёсатчиларни эса тезда бирёқлик қиламиз», — дея Горганнинг ўз кураторига хабарларидан бирини келтиради журналистлар.

Нашрнинг қайд этишича, Горган Молдова мудофаа вазирлигидан 2021 йилдаёқ бўшатилганига қарамай, унинг вазирликда етарлича одамлари бўлиб, айнан улар махфий маълумотларни етказиб туришган.

2023 йил июлида, россиялик дипломатлар Молдовадан ёппасига чиқариб юборилиши бошланиши арафасида, Горган ГРУдаги кураторига алоқага чиқишни бас қилган ва БМТнинг Кишинёвдаги қочқинлар масалалари бўйича ваколатхонасига (UNHCR-Moldova) ишга жойлашган.

🔥@fayzboguz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда блогер 7,5 йилга қамалди

Унга қарши Жиноят кодексининг қайси моддаси билан иш очилганини хабарни ўқимасдан биттада топинг.

4 июн куни жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳри Яшнобод туман суди 42 ёшли блогер Мурод Махсудовни 7,5 йилга умумий режимдаги колонияга ҳукм қилди.

Пойтахт судлари матбуот хизмати хабарига кўра, у Жиноят кодексининг 139-моддаси 3-қисмининг «а» ва «г» бандлари (Оғир ёки ўта оғир жиноят содир этишда айблаб, ғаразгўйлик ёки бошқа паст ниятларда қилинган туҳмат), 165-моддаси 2-қисмининг «б» банди (Кўп миқдорда товламачилик) ва 167-моддаси 2-қисмининг «б» ва «г» бандлари (Такроран ёки хавфли рецидивист томонидан, мансаб мавқейини суиистеъмол қилиш йўли билан содир этилган ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) бўйича айбдор деб топилди.

Шу билан бирга, суд Мурод Махсудовни Жиноят кодексининг 168-моддаси 1 ва 2-қисмлари (Анча миқдорда, бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган фирибгарлик) бўйича айбсиз деб топди ва реабилитация қилди.

Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

🔥@fayzboguz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Халқ пули деган нарса йўқ, пул давлатга ўтдими, у ўз-ўзидан давлат пули бўлиб қолади» — Қашқадарё вилояти адлия бошқармаси бошлиғи

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти адлия бошқармаси бошлиғи Салоҳиддин Нуриев ва блогер ўртасидаги суҳбат видеоси тарқалди.

"Агар давлат хизматчисини ижтимоий тармоқларда танқид қилиш тақиқланадиган бўлса, ўша давлат хизматчиси давлат бюджетидан ойлик олмаслиги керак. Чунки, бизлар тўлаган солиқдан улар ойлик оляпти", дея фикр билдирган блогер.

Қашқадарё вилояти адлия бошқармаси бошлиғи Салоҳиддин Нуриев эса унга жавобан “халқ пули, халқ мулки деган нарса йўқлигини, пул давлат бюджетига ўтдими, давлат мулкига айланишини” таъкидлади.

"Солиқни ҳамма тўлайди, битта сиз эмас. Шу жумладан, давлат ишида фаолият олиб бораётган одамнинг ўзи ҳам тўлаган солиқнинг маълум бир қисми айланиб келади. Халқнинг мулки, халқнинг пули деган нарса давлат бюджетига ўтдими, у давлатнинг мулкига айланади ўз-ўзидан. У қанақа йўл билан шаклланиши иккинчи масала. Чунки унда ҳамма иштирок этади", дея таъкидлаган Нуриев.

Адлия вазирлиги расмий муносабат билдириб, ҳолат ўрганилаётганлигини маълум қилди.

Маълумот учун, 43 ёшли Салоҳиддин Нуриев 2024 йилнинг феврал ойида Қашқадарё вилояти адлия бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган. Бунгача у Самарқанд вилояти адлия бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган. 

Нуримов 2014–2018 йилларда Наманган вилоят адлия бошқармаси бошлиғи, 2018 йил Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси бошлиғи лавозимларида ҳам фаолият кўрсатган.

🔥@fayzboguz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Халқаро атом энергияси агентлиги (MAGATE) атом электр станциялари қурилиши ва эксплуатацияси бўйича назоратда фуқароларнинг иштирокини таъминлайдиган стандартлар ва тавсияларни илгари суради. Мана, MAGATE қўллаб-қувватлайдиган асосий ҳуқуқлар ва уларнинг Ўзбекистон ватандошлари учун фундаментал аҳамияти:

1. Маълумот олиш ҳуқуқи

Ватандошлар атом электр станциясининг қурилиши ва эксплуатацияси ҳақида тўлиқ ва аниқ маълумот олиш ҳуқуқига эга. Бу лойиҳалар, режалар, атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш (OVOS), хавфсизлик чоралари ва фавқулодда ҳолат режалари ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олади. MAGATE бундай маълумотларнинг очиқлиги ва умумий фойдаланувчи учун мавжудлигини тавсия қилади.

2. Қарор қабул қилишда иштирок этиш ҳуқуқи

Ватандошлар атом электр станциясининг қурилиши ва эксплуатациясига оид қарор қабул қилиш жараёнида фаол иштирок этиш имкониятига эга бўлиши керак. Бу жамоатчилик эшитувлари, маслаҳатлар ва референдумларда иштирок этишни ўз ичига олади, бу ерда улар ўз фикрлари ва ташвишларини билдиришлари мумкин. MAGATE жамоатчиликни жалб қилиш ва унинг фикрларини ҳисобга олиш амалиётини қўллаб-қувватлайди.

3. Соғлиқ ва хавфсизликни ҳимоя қилиш ҳуқуқи

Ватандошлар ўз соғлиқ ва хавфсизлигини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга. MAGATE давлатлар хавфсизлик стандартларини бажаришлари ва аҳоли ҳамда атроф-муҳитга радиацион таъсир хавфини камайтиришлари учун стандартларни ўрнатади. Бу радиацион муҳитнинг доимий мониторингини ва аҳолига эҳтимолий хавфлар ҳақида ўз вақтида маълумот беришни ўз ичига олади.

4. Компенсация олиш ҳуқуқи

Ядровий ҳодиса юз берган ҳолда фуқаролар ўз соғлиқлари, мол-мулклари ва атроф-муҳитга етказилган зарар учун компенсация олиш ҳуқуқига эга. Бу ҳуқуқ миллий ва халқаро жавобгарлик ва суғурта механизмлари орқали таъминланади.

5. Экологик экспертизаларда иштирок этиш ҳуқуқи

Ватандошлар экологик экспертиза ва атроф-муҳитга таъсирни баҳолашларда иштирок этиш имкониятига эга бўлишлари керак. MAGATE баҳолаш жараёнига жамоатчиликни жалб қилишни тавсия қилади, шу билан лойиҳа билан боғлиқ барча эҳтимолий хавфлар ва таъсирларни ҳисобга олиш мумкин бўлади.

6. Адолатга етиш ҳуқуқи

Ватандошлар ўз ҳуқуқлари бузилган ҳолларда адолатга етиш ҳуқуқига эга. Бу ядровий энергетика билан боғлиқ қарорларнинг қайта кўриб чиқилиши имкониятини ва етказилган зарар учун компенсация талаб қилиш имкониятини ўз ичига олади. MAGATE фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлайдиган ҳуқуқий механизмларни қўллаб-қувватлайди.

Ўзбекистон Республикаси ватандошлари учун бу ҳуқуқлар фундаментал бўлиб, миллий қонунчилик ва амалиётда ҳисобга олиниши керак.

Ўзбекистон, халқаро келишувлар ва конвенсияларда қатнашувчи давлат сифатида, MAGATE томонидан белгиланган стандартларга риоя қилиши ва бу ҳуқуқларнинг амалга оширилишини таъминлаши керак. Бу шаффофликни, очиқликни, жамоатчилик фикрини ҳисобга олишни ва соғлиқ ва атроф-муҳитни ҳимоя қилиш чораларини ўз ичига олади.

Руслан Содиқов, ҳуқуқшунос.

🔥@fayzboguz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Уруш бошланганидан бери биринчи марта Украина самолёти Россия ҳудудидаги нишонга тўғридан-тўғри зарба берди — Sky News

Маълум қилинишича, нишон Белгород вилоятидаги қўмондонлик маркази бўлган.

"Зарарни баҳолаш ҳали ҳам олиб борилаётган бўлса-да, бу тўғридан-тўғри зарба сифатида тасдиқланган. Бу Украина Қуролли кучларининг Россиядаги нишонга самолёт орқали амалга оширган илк ҳужумидир", — деб ёзади нашр.

Яқинда бир қатор давлатлар, хусусан, АҚШ, Франция, Нидерландия Украинанинг Россия ҳудудига зарба беришига рухсат беришганди. Бугунги прецедент урушнинг янги даврини бошлаб берса, ажабмас.

🔥 @fayzboguz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бош шифокор ўринбосари тиббиёт ходимларини ҳақорат қилгани айтилмоқда

Ижтимоий тармоқларда Чирчиқ шаҳри кўп тармоқли тиббиёт марказида ўтказилган йиғилиш видеоси тарқалди. Унда йиғилишни олиб бораётган, бош шифокорининг даволаш ишлари бўйича ўринбосари Низом Абдуллаев экани айтилаётган шахс тиббиёт ходимларини ҳақорат қилганини кўриш мумкин.

Лавҳада кўринишича, ушбу йиғилиш 2024 йилнинг 6 июн куни эрталаб ўтказилган. Унда кўплаб тиббиёт ходимлари, жумладан, хотин-қизлар, ҳамширалар иштирок этган.

Бош шифокор ўринбосари йиғилишда хотин-қизлар ҳам иштирок этаётганига қарамай, тиббиёт ходимларига қарата ҳақоратли сўзларни ишлатган. Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди. Унга кўра, воқеа жорий йилнинг 7 июн куни Чирчиқ шаҳрида жойлашган вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг эрталабки ҳисобот йиғилиши вақтида кузатилган. Қайд этилишича, айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан бошқарма томонидан ишчи гуруҳ тузилиб, ҳолат атрофлича ўрганилмоқда. Ўрганиш натижалари бўйича қўшимча маълумот тақдим этилади.

Эслатиб ўтамиз, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-моддасига кўра, ҳақорат қилиш, яъни шахснинг шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситиш базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан қирқ бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

🔥@fayzboguz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"Open" муддатли тўлов картаси билан исталган харидларингизни амалга оширинг!

🤔 Маиший техника, қурилиш моллари-ю, уй жиҳозларини харид қилинг ёки ўқув курсларида таълим олинг!

Миқдори: 68 000 000 сўмгача
Муддати: 3 йилга (ҳар 12 ойда сўндириш шарти билан)

👉 Картани "Open card: насия картаси" иловасида онлайн тарзда қулай расмийлаштиринг — iOS | Android

Батафсил маълумот Agrobank.uz сайтида.

Реклама
​​АҚШ ва Буюк Британия ҳозирда мулла (Оятуллоҳ) тузумидан норози бўлаётган, азият чекаётган Эрон халқи олдида айбдор. Айнан уларнинг очкўзлиги Эроннинг шу ҳолга тушишига сабаб бўлди.

Гап шундаки, Иккинчи жаҳон урушидан сўнг Британиянинг Anglo-Persian oil company (APOC) компанияси Эрон ҳудудидан нефт қазиб олишни ўз қўлига олган, лекин нефтни Эроннинг ўзига бермаётган, натижада Теҳрон СССРдан ёнилғи сотиб олишга мажбур бўлаётганди (бу ҳолат ҳозирги қайсидир давлатни эслатади). Табиийки, юқори доиралар учун бу ҳеч қандай муаммо туғдирмаган.

Бундан норози бўлган оддий эронликлар сайловларда APOC миллийлаштиришни ваъда қилган Муҳаммад Мусоддиққа овоз беради. Мусоддиқ гуруҳи парламентдаги курашлардан сўнг 1951 йилда APOC'ни миллийлаштиради. Бундан ташқари ишсизлик ва касаллик учун нафақа жорий қилинади, деҳқонлар мажбурий меҳнатдан озод этилади.

Катта даромаддан қуруқ қолган Буюк Британия ва АҚШ Мусоддиққа қарши куч сифатида шоҳни қўяди. Бироқ фитнани сезиб қолган Мусоддиқ кенг жамоатчилик ёрдамида шоҳни зарарсизлантиради. Шоҳ аввал Боғдодга, сўнг Римга қочиб кетади. Мамлакатда монархияни рад қилиш кампанияси бошланади.

Аммо Британия ва АҚШ ўз мақсадига эришади: улар Эроннинг юқори мартабали ҳарбийларини пора билан сотиб олади. 1953 йилда Фазлуллоҳ Зоҳидий бошчилигида тўнтариш амалга оширилади. Мусоддиқ фуқаролар уруши бошланишидан қочиб, ўзига содиқ бўлинмаларни ҳимояга сафарбар қилмайди. Натижада Мусоддиқ ва унинг ҳукумати қамоққа олиниб, шоҳ ҳокимияти тикланади. Шоҳ эса ўз навбатида APOC'га имтиёзларини қайтаради. Тўнтариш иштирокчилари сахийлик билан мукофотланади.

Эрон халқи Мусоддиқ олиб кирган эркинлик шамоли ва шоҳнинг куч билан уни йўқ қилгани, миллий бойлик Ғарбга сотганини унутмайди. 1979 йилги инқилоб ҳам аслида 1952 йилги воқеалар давоми эди. Лекин эронликлар мулла тузуми Мусоддиқ каби сиёсат юритади деб қаттиқ адашди.

Суратда Муҳаммад Мусоддиқ тарафдорлари қуршовида.

🔥@fayzboguz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Алишер Навоий ҳам илоҳий, ҳам дунёвий ишқни куйлаган. Инсоннинг Аллоҳга муҳаббати инсоннинг инсонга бўлган муҳаббати орқали амалга ошади”.

Навоийшунос олима, PhD Ойсара Мадалиева

«Қурултой» подкастининг янги сони чиқди. Унда кўплаб муҳим тарихий воқеалар акс этган. Олимлар суҳбатидан баҳраманд бўламиз.

👉 https://youtu.be/H69rGurz1KY?si=iHrDbGXLvH9FWMm9
АҚШ савдо вакили Ўзбекистон ва Қозоғистонда бўлади

АҚШ савдо вакили Кэтрин Тай 11−12 июнь кунлари Ўзбекистонга ташриф буюради.

Ташрифнинг биринчи кунида у Шавкат Мирзиёев билан учрашиши режалаштирилмоқда. Шунингдек, у президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева, бош вазир ўринбосари Жамшид Ходжаев, инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов, камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Беҳзод Мусаев билан ҳам учрашади.

Кэтрин Тай 12−13 июнь кунлари Остонага ташриф буюриши режалаштирилган, у ерда АҚШ ва Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги Савдо ва инвестициявий ҳадли битим (Trade and Investment Framework Agreement, TIFA) йиғилиши бўлиб ўтади.

Кэтрин Таи — адвокат, Вакиллар палатаси қўмитаси бош савдо маслаҳатчиси. У АҚШ савдо вакили лавозимига президент Жо Байден томонидан таклиф қилинган.

АҚШ савдо вакили ташқи савдо сиёсатини мувофиқлаштириш, савдо қонунларини ишлаб чиқиш, икки томонлама ва кўп томонлама савдо шартномаларини ишлаб чиқиш учун масъул бўлган давлат ходими ҳисобланади.

🔥@fayzboguz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Агробанк экотизими яна бир муҳим лойиҳа билан бойиди — “Agro In Vitro”

Кўпчилик ҳозирда бутун дунёда шу жумладан, бизда ҳам қишлоқ хўжалигида ҳосилдорликни ошириш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш масаласи долзарб бўлиб бораётганини билса керак. Бу учун албатта, соғлом кўчат ва уруғчилик ишини ташкил қилиш муҳим. Айнан шу мақсадда, чинакамига илғор технологик ечим айнан соҳанинг стратегик банки — Агробанк томонидан амалга оширилди.

Жиззахнинг Ғаллаоролида ташкил қилинган ушбу лойиҳа намунавий кўчатлар етиштиришга мўлжалланган лаборатория комплекси ва 20 гектардан ортиқ ерни (шу жумладан иссиқхоналарни) ўз ичига олади. Юқорида айтилганидек, лойиҳанинг асосий мақсади ҳосилдорлиги юқори, кафолатланган, экспортбоп ҳамда замонавий селекция, генетика технологиялари асосида кўчатлар етиштириш ва шунинг натижасида юртимизда мева-сабзавотларни янги, серҳосил навларини кўпайтиришни таъминлашдир. Лойиҳанинг умумий қиймати 20 миллион АҚШ долларини ташкил қилиб, кўчат етиштиришнинг барча босқичларини ўз ичига олади.

Ўтган ҳафта охирида тақдимот баҳона “Agro In Vitro” комплексида бевосита бўлганимизда унинг Ўрта Осиёда ягона эканлигини, дунёда ҳам бундай лойиҳалар бармоқ билан санарли эканини айтишди. Мазкур лойиҳа амалга ошиши натижасида комплексда йилига 10 миллион дона кўчат етиштирилади.

🔥@fayzboguz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Грециялик бадавлат оиладан бўлган аёл уруш даврида шаҳарда нонсиз қолишганини Би-би-сига сўзлаб бергани хотирамда муҳрланиб қолган. "Боримизни сотдик, қимматбаҳо картиналару, осори атиқаларимизни, уйдаги деярли барча мебелни олиб чиқиб сотдик. Нон сотиб олиш учун. Шаҳарда овқат қолмаган. Бир бурда нон учун ҳаммасини сотдик. Сўнг қишлоққа бир амаллаб етиб олдик. Қарасак, қишлоқ қизлари кўчаларда бемалол сайр қилиб юришибди, қоринлари тўқ. Фермерларда озиқ-овқат бор эди. Энди уларга ялиндик, озгина овқат беришини сўраб бор пулларимизни бердик."

Ўзбекистон фермерларининг 20 мингга яқин аъзоси бўлган телеграм каналини кузатаман. Мунтазам муаммо. Фермернинг иши ўзи осон бўлса экан. Уларга давлат идоралари томонидан яратилаётган чеклов ва тўсиқлар, феодалча буйруқбозлик ҳалиям авжида. Охирги видеода ЙПХ ходими келиб ғаллани териб олишга қаршилик қиляпти. Давлат билан шартнома тузгансиз, дея кластер ва давлат аслида битта нарса эканини, кластер ҳеч қандай мустақил схема эмаслигини айтиб қўйди. "Киластер"ни ким бошқариши аён.

Яқинда Испанияда менга ўтин етқазиб берадиган одам билан йўлма-йўл суҳбатлашиб кетдик. Ўзи қишлоқда яшайди. "Ўсмир ўғлим фақат телефон, компютер ўйнайди, сабзавотларнинг отини билмайди. Қалампирни сўрасам, бодрингни узатади. Нима ерда, нима дарахтда ўсишидан бехабар. Технология тўхтаб қолса, бу ёшлар бир кун ўзини боқа олмайди", дея нолиди.

Деҳқон, фермерлар қорнимизни тўйғазади. Тараққиётнинг учига чиққан давлатлар ҳам овқат ейди. IT, fintec, бизнесу стартап-мтартапларингизни қанча ривожлантирманг, барибир оч қоринга ишлолмаймиз. Ҳеч қандай илм-фан ҳали ундай мўъжизани кашф қилмаган. Табиатга қайтасиз. Фермерларни қадрлаш ҳар бир давлатнинг манфаатида бўлиши керак.

Ибрат Сафо

🔥@fayzboguz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Павел Дуров Марказий Осиёга келишни режалаштирмоқда

Telegram асосчиси Павел Дуров Дубайда ҳаво жуда исиб кетгани учун бу йил ёзда Марказий Осиёга келмоқчи эканини маълум қилди. У бу ерда одамлар Telegram’дан қандай фойдаланиши ва уларнинг рақамли эҳтиёжларини ўрганишга қарор қилган.

Павел Дуров Telegram бош директори сифатида таътилга чиқмаслигини маълум қилган.

“Фойдаланувчиларимиз билан ноодатий жойларда учрашиш орқали иш фаолиятимни давом эттираман”, — деди у.

Дуровга кўра, бу ёзда Марказий Осиёга ташриф буюриб, у ерда ҳаёт қандай экани, одамлар Telegram’дан қандай фойдаланишини ва уларнинг рақамли эҳтиёжларини ўрганишга қарор қилган.

🔥@fayzboguz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанд шаҳар бўйича ИИО ФМБ профилактика инспектори икки нафар фуқарога нисбатан амалдаги қонунчиликка зид равишда жисмоний куч ишлатган. Ҳолат юзасидан хизмат текшируви ўтказилиб, профилактика инспектори ички ишлар органлари сафидан бўшатилган.

Ҳодиса видеога олинмаганида шу ходим жазога дучор бўлармиди? Менимча, йўқ. Аксинча, анови уччовига қарши ҳокимият вакилининг қонуний талабларига бўйсунмаслик моддалари билан жиноят иши қўзғатилган бўларди. Ушбу кейс парламент томонидан уч ўқишда қабул қилинган ва сенатга келганда тўхтаб қолган ИИО ходимлари фото ва видеоларини «обрўсизлантириш мақсадида» интернетда тарқатганлик учун жазо ҳақидаги норма қай даражада абсурд эканлигини яна бир карра исботлади.

🔥@fayzboguz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2024/06/12 04:43:18
Back to Top
HTML Embed Code: