Telegram Group Search
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Жасорат мактаби"нинг навбатдаги мавсуми якунланди
•••••••••••
Вилоятимиздаги 100 нафар ёшларнинг ватанпарварлик туйғусини янада ошириган "Жасорат мактаби"нинг навбатдаги мавсуми якунланди.

Андижон шаҳридаги ҳарбий қисмда 10 кунлик "Жасорат мактаби"ни ўтаган йигитларга лойиҳа давомида олган билимлари ва орттирган кўникмаларини тасдиқловчи махсус сертификат топширилиб, уйларига кузатилди.

Саҳифа: @andpress
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда тиббиёт технологиялари ишлаб чиқарилади
•••••••••••••
Бугун Андижон вилояти ҳокими яна бир катта лойиҳа қурилишига тамал тоши қўйиш маросимида иштирок этди. Хитой ҳамкорлигида тиббиёт технологияларини саноат парки лойиҳаси қурилиши бошланди.

Шунингдек, вилоят раҳбари хитойлик инвесторларга самарали ҳамкорлик учун Андижон аҳли номидан миннатдорчилик билдириб ўтди.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Live

“Сизлар ҳар йили гул парваришлаяпсиз, лекин унга ҳаридор муаммо. Биз ҳар йили гулга маблағ сарфлаяпмиз, лекин парваришлаш муаммо. Бирлашиб ишласак, кўп ишлар қиламиз!”
•••••••••••••••
Айни дақиқаларда Шуҳратбек Абдураҳмонов гулчилик билан шуғулланувчи тадбиркор ва оилавий корхоналар вакиллари билан учрашув ўтказмоқда.

Гулчиларга янги ташаббуслар ва таклифлар илгари сурилмоқда. Ушбу режалар тадбиркорлар томонидан ғоят илиқ қаршиланмоқда.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
Андижонда ўқувчи қиз кераксиз ашёлардан замонавий сумкалар ясамоқда
•••••••••••••
Андижон шаҳридаги 30-умумтаълим мактабидаги битирувчилардан бири ўзига хос ҳунар маҳсулларини яратмоқда.

Бу ўқувчи қиз мебелсозликда қўлланилувчи материаллардан ортиб қолган кичик ашёлар ёрдамида, замонавий сумкалар яратишга киришгани айтилади. Бу фаолият ҳақида тез орада батафсил маълумотларни билдириб ўтамиз.

Маълумот учун, 7 февраль санасида вилоят ҳокимининг 30-мактаб битирувчилари билан учрашуви бўлиб ўтганди. Кўплаб ёшлар қаторида, айнан ушбу маҳсул муаллифи ҳам қўллаб-қувватланиб, унинг режадаги фаолияти томон илк бора қадам ташлаш бошланганди.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Аҳолининг электр таъминоти яхшиланмоқда
•••••••••••••••••
Балиқчи туманига қуввати 40 000 кВА бўлган катта куч трансформаторлари олиб келинди.

Андижон вилояти ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан ҳаракатлар давом этмоқда.

Саҳифа: @andpress
#Live

Банклар фаолияти танқидий муҳокама қилинмоқда
•••••••••••••
Андижонда ҳокимлик соати йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Унда бир қатор долзарб вазифалар, шунингдек, муаммоларни ҳал этиш масалалари илгари сурилмоқда.

Вилоятимиз раҳбари аҳоли даромадини ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш ҳаракатларига тўхталди.

Иш жараёнлари давомида кредит ажратиш масаласида тижорат банклари томонидан сусткашликка йўл қўйилаётганига урғу берилди.

Марказий банкнинг Андижон вилояти раҳбариятига ушбу ҳолатларни зудлик билан кўриб чиқиш ва тегишли тартибда бир нечта банк раҳбарига интизомий чора кўриш вазифаси юклатилди.

Йиғилиш давом этмоқда.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
#Live

“Бизлар олаётган маошда чет давлатда ишлаётган инсонларни ҳам ҳиссаси бор. Биз ҳам уларга етарлича ёрдам бераяпмизми?”
••••••••••••••
Айни дақиқаларда Шуҳратбек Абдураҳмонов миграция масаласига тўхталди.

Президент топшириғига асосан ҳар бир маҳалла кесимида четда ишлаётган фуқароларни ўрганиш, уларни иш билан таъминлаш орқали юртга қайтариш чораларини кўриш, турли вазиятларда қўллаб-қувватлаш ва кўмаклашишни ташкил қилиш вазифаси илгари сурилди. Маҳаллаларда мазкур вазифа бўйича хатловлар ўтказиш жадаллаштирилади.

Андижонда ҳокимлик соати йиғилиши давом этмоқда.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
Россия ҳамкорлигида 18 мегваттлик қуёш электростанцияси қурилади
••••••••••••••••
Андижон вилоятида Россия компаниялари ҳамкорлигида 18 мегаватт қувватдаги қуёш электростанциясини қуриш режалаштирилмоқда. Бугун вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Вячеслав Юрьевич бошчилигидаги ҳамкорлар билан учрашди.

Режадаги лойиҳа "Сув таъминти" МЧЖ фаолиятини алоҳида йўналишда электр энергияси билан таъминлашни кўзда тутади. Бу лойиҳа бўйича томонлар меморандум имзолашга келишиб олишди.

Шунингдек, ушбу компания билан яна бир неча йўналишда инвестицион ҳамкорлик ўрнатиш таклиф этилди.

Жумладан, давлатимиз раҳбарининг 16-17 февраль кунлари Андижон вилоятига ташрифи чоғида белгилаб берган вазифалари доирасидаги лойиҳалар бўйича маълумот берилиб, фикр алмашилди.

Чиқиндини қайта ишлаш, замонавий тиббиёт клиникасини барпо этиш, умумий қиймати 150-200 миллион долларлик лойиҳаларни ҳамкорликда амалга ошириш режалари илгари сурилди.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда 18 мегаваттлик қуёш электростанцияси қурилади
•••••••••••••••••
Андижон вилояти ҳокими Россиялик инвесторларни қабул қилди. Учрашувда 18 мегваттлик қуёш электростанциялари лойиҳаси бўйича музокара юритилди.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
Андижонда Конфуций номидаги университет очилиши режалаштирилмоқда
••••••••••••••
Шуҳратбек Абдураҳмонов Хитойдан ташриф буюрган навбатдаги инвесторлар ва расмийлар билан учрашди.

Бу галги учрашувда таълим соҳаси бош мавзу сифатида кўрилиб, Ўзбекистон-Хитой ҳамкорлиги доирасида янги университет фаолиятини йўлга қўйиш таклифи кўриб чиқилди.

Мазкур олий таълим масканига Конфуций номини бериш ва икки мамлакат тарихига ихтисослаштириш кўзда тутилмоқда.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда Конфуций номидаги университет очилиши режалаштирилмоқда

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
2024/05/15 04:42:15
Back to Top
HTML Embed Code: