tg-me.com/macrobs/18
Last Update:
“Dosanomics”
Ҳеч кимга сир эмас иқтисодиётимизнинг энг асосий муаммоси сурункали равишда нархларнинг кўтарилиши ҳисобланади. Юқори инфляциядан паст инфляцияга ўтиш ҳар доим ҳар ерда оғир кечган. Бунда муҳим нарса Марказий банк ўзининг сиёсатини одамларга осон тилда тушунтириши, улар билан содда, Давлетовуз айтганидек, жайдари тилда мулоқот қилиши зарур.
Шу ўринда, Хиндистон Марказий банкининг собиқ раҳбари машҳур иқтисодчи Рагурам Ражан одамларга паст инфляция (паст фоиз ставкаси) юқори инфляция (юқори фоиз ставкаси)дан нима учун афзаллигини Доса деган хиндлар кўп истеъмол қиладиган маҳсулот билан содда қилиб тушунтириб берган. Унинг бу тушунитриши кейинчалик “Dosanomics” деб ном олди.
Муаммо шунда эдики, юқори инфляция шароитида пенсионерлар ўзларининг депозитлари учун юқори номинал ставкада даромад олиб келишган, бироқ инфляциянинг пасайиши ва унинг ортидан депозит ставкаларнинг ҳам тушиши одамларни ҳавотирга туширган. Шунда Ражан Хиндистонда кузатилган қуйидаги иккита ценарийни мисол қилиб, вазиятни равшанлаштирган:
(A) 10% фоиз омонат учун ставка ва 10% инфляция;
(B) 8% фоиз омонат учун ставка ва 5% инфляция.
Рагурам (B) ҳолат (A) дан кўра яхши эканлигини Доса орқали тушунтириб берган:
Досанинг донаси 500 бирлик бўлсин. Шунда, биз бугун 100 минг бирлик пулга 200 дона доса сотиб олишимиз мумкин.
(А) ҳолатда: йиллик инфляция 10% бўлганда досанинг нархи бир йилдан сўнг 550 бирлик бўлади. 100 минг бирлик пулни 10%дан 1 йилга омонатга қўйилса, 10 минг сўм устама (фоиз) оламиз. Жами пулимиз шунда 110 минг бирлик бўлади ва унга жами 200 дона доса сотиб олишимиз мумкин.
(B) ҳолатда эса доса нархи бир йилдан сўнг 525 бирлик бўлади. 100 минг бирлик пулни 8%дан 1 йилга омонатга қўйилса, 108 минг сўмга айланади. Шунда жами 205 дона доса сотиб олишимиз мумкин бўлади.
Яъни паст инфляция шаротида жамғарувчи 5 бирлик кўпроқ досани сотиб олиш имкониятига эга бўлмоқда.
Тўғри, юқори инфляция шароитида омонатга қўйилган пулдан юқори даромад оламиз бироқ, юқори инфляция яширин тарзда жамғармамизнинг асосий қисмини “ейди” ҳам. Шунинг учун, оддий жамғарувчи учун ҳам паст инфляция (паст фоиз ставкаси) юқори инфляция (юқори фоиз ставкаси) ҳолатидан афзалроқ ҳисобланади.
P.S. Юқоридаги мисол келтирилган Рагурам Ражамнинг «I Do What I Do» китоби ажойиб тарзда, кенг омма учун ёзилган. Айниқса, ҳозирги Марказий банкнинг раҳбар ҳодимлари учун келгусида жуда яхши қўлланма бўлиши мумкин.
BY MacroBS
Warning: Undefined variable $i in /var/www/tg-me/post.php on line 283
Share with your friend now:
tg-me.com/macrobs/18